2. боб. Шахс ахборот-психологик ҳавфсизлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари


Ахборот психологик хуружлардан шахснинг ўзини-ўзи ҳимоялаш психологияси



Download 1,39 Mb.
bet11/18
Sana26.06.2022
Hajmi1,39 Mb.
#707452
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
2-боб охирги вариант тўғрилангани

2.3.Ахборот психологик хуружлардан шахснинг ўзини-ўзи ҳимоялаш психологияси.

Бугунги таҳликали ва шиддатли глоболлашган замонда бегона ва бузғунчи ва салбий ахборотларнинг ӯқувчи ёшларимизни ӯз танлаган тӯғри йӯлларидан чалғитиб издан чиқаришга интилишлари асосан қуйидаги йӯналишлар ва кӯринишларда олиб борилаётганлигига алоҳида эътибор беришимиз лозим:


- Бизга бегона ва бузғунчи ахборотларни тарғиб қилиш ва бунда космополитизм, нигилизм, экстремизм, терроризм ”оммавий маданият ” ва шафқатсизлик каби ёшларимизга ёт ғояларнинг ташвиқ этилиши;
- Миллий минталитетимизга хос бӯлмаган одатларни тарғиб қилиш, миллий қадриятлар ва анъаналарга беписандлик, ҳаёсизликка ӯргатиш, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат туйғгусини сийқаллаштиришга олиб келадиган салбий ”намуна ”ахборотларни тарқатишга уриниш;
- Ӯқувчи ёшлар дунёқарашини тегишли ахборотлар таъсирида уларнинг тафаккур ва турмуш тарзини бузиб ӯзгартиришга уриниш ва бунда ӯзи яшаб турган давлат ва жамият етакчиларига туҳматлар уюштириб, уларни ёмон кӯрсатиш, ӯтмишга нисбатан беписандлик руҳини қарор топтириш, давлат ва жамиятнинг ижобий ишларига нисбатан ишончсизлик уйғотиш ва ривожланиш ва тараққиётнинг акси бӯлган “оммавий маданият”ни эркинлик ва ривожланишнинг олий кӯриниши сифатида тарғиб қилиш.
Бу ишларнинг барчаси илғор ахборот технологиялари орқали шахслар онгини бошқариш ёшлар тафаккурини зарарли ахборотлар таъсирида шакллантиришга уринишлар орқали амалга оширилади. Ижтимоий тармоқлар ва тараққиётимиз давомчилари бӯлган ёшларнинг чексиз имкониятларидан тӯғри ва тӯлақонли фойдаланиб давлатимизнинг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ӯрнини янада мустаҳкамлашимиз ва жаҳон миқёсида танилиши учун ҳаракат қилишимиз зарур. Демак биз ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборотлардан шахслар манфаатига хизмат қиладиган ва давлат ва жамият тараққиётига ёрдам берадиган ахборотларни танлаб тӯғри таҳлил қилиб фойдаланишни ёшларимизга ӯргата олсак уларнинг салбий ва нохолис ахборотлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олган бӯламиз.
Шахс жамият ва ижтимоий муҳитнинг ажралмас бӯлаги ҳисобланади.Ӯқувчи ёшларнинг баркамол шахс бӯлиб етиши ёки ижтимоий тармоқ ахборотлари таъсирида шахс давлат ва жамиятга қарши ҳаракатларни амалга оширишида ижтимоий муҳитнинг таъсири ва инсоннинг ушбу жараёнларнинг фаол иштирокчиси эканлиги муҳим ӯрин тутади. Биз 214 нафар Самарқанд ва Қашқадарё вилояти умумтаълим мактабларида таълим олаётган ӯқувчи ёшлардан шахс акцентуациясини диагностика қилиш сўровномаси натижалари таҳлилини қуйидагича аниқладик. Сўровномада Карл Леонгарднинг шахс акцентуациялари типологияси асос қилиб олинган сўровнома орқали синалувчиларда темперамент, характер ва тафаккур услубида акцентуациянинг қайси тури устунлигини аниқлаш учун ёрдам беради. Чунки умумтаълим мактаблари ӯқувчиларида ижтимоий ҳаётга тайёрланиш ва мустақил хаётга қадам қуйиш фаолиятининг амалга ошиши билан бир қаторда характер хусусиятларида психофизиологик ӯзгаришлар содир бӯлади. XXI асрнинг бошларига келиб жамиятда ижтимоий ривожланишнинг тезлашгани ва илмий техник тараққиётнинг кучайиши ёш авлоднинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан тез ӯсиши уларнинг ижтимоий ва мехнат фаолиятларига таъсирини кӯрсатяпди.
Ёшларнинг ижтимоий тармоқ ахборотлари таъсирига тушиб виртуал оламдаги норасмий гуруҳларнинг иштирокчисига айланишининг асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни кӯрсатишимиз мумкин:
-оилада, мактабда, ижтимоий ҳаётда турли психологик таъсирлар натижасида маълум сабабларга кӯра ӯз қобилиятларини тӯла намоён эта олмасликлари ,
-ота-оналар ӯқитувчилар катталар билан муносабатларидаги зиддиятлар.
Кузатишларимиз давомида шахсга кӯрсатиладиган ахборотлар таъсирида Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг13,6% қизларнинг 8,3%да намойишкороналик доим диққат марказида бӯлишга, тан олинишга устун бӯлишликка интилишга мойиллик мавжудликнинг устунлигини, 8,3% ӯғил болалар ва 2,5% ӯқувчи қизларда эса гинахонлик–қӯрқув ва жаҳл эмоцияларининг узоқ вақт барқарор сақлаб туриш характерининг устунлиги, 9,9% ӯғиллар ва 3,3% ӯқувчи қизларнинг характер хусусиятларида майдакашлик–ӯрнатилган тартибга қатъий риоя этишга интилишнинг, ишнинг ташқи ва майда–чуйда томонларига эътибор беришнинг кучлилиги, 9,1% ӯғиллар 4,1% ӯқувчи қизларнинг хулқ-атворида импульсивликнинг мавжуд ахборотлар хақида етарлича мулоҳазасиз ҳаракат қилишга мойиллик устунлиги 4,1% ӯғил болалар 2,5% қизларда кӯтаринки кайфиятда юриш,ӯз фаолиятида жонбозлик кӯрсата олиш, гапдонликнинг устунлиги 3,3 % ӯғил болалар, 4,1% қизларда даврийлик–кӯтаринкилик ва тушкун кайфиятда ӯзгарувчанлик ҳолатларининг даврий равишда ӯрин алмашиши каби психологик хусусиятларнинг намоён бӯлиши, 2,5% ӯғил ва қиз болаларда ёмон кайфият, ахборот ва хабарларнинг салбий томонларига кӯпроқ эътибор берувчанликнинг устунлиги 1,7 % ӯғил болалар ва 2,5% қизларда ҳаётдаги вазият ва мавжуд ахборотлар таъсирида эмоционал холатларнинг мусбат томондан манфий манфий томондан мусбат томонга кескин ӯзгариши ,1,7% ӯғил ва қиз болаларда мавжуд салбий ахборотлар таъсирида нозик инсоний ҳиссиётлар соҳасида чуқур кечинмаларининг, ахборот орқали таъсирчанликнинг устун бӯлиши кузатилиб, айнан мана шундай психологик ҳолат вилоят мактабларидаги ӯқувчи қизларда кузатилмади. 2,5% ӯғил болалар 1,7% қизларда экстравертлик- ташқи оламдаги воқеа-ҳодисаларга йӯналганликнинг устунлиги 1,7% ӯғил болалар 5,8% қизларда шахсий кечинмалар, ӯй хаёллар оламига йӯналганликнинг устунлик қилиши кузатилди. Самарқандлик умумтаълим мактаби ӯқувчи ӯғил болаларнинг аксарияти ӯсмирлик даврини бошидан кечираётганликлари сабабли шахслараро муносабатларда намойишкороналик доим диққат марказида бӯлишга, тан олинишга, устун бӯлишга интилиш ҳолатларининг юқори 13,6% ӯқувчи қизларда 8,3% эканлигини аниқладик.
Қашқадарёлик ӯғил ва қиз болаларда акцентуациянинг бир хил 5,4% намойишкороналик диққат марказида бӯлишга тан олинишга устун бӯлиши, бундай психологик хусусиятларга эга ёшлар ахборотлар билан муносабатга киришганда виртуал олам ёки шахслараро муносабатларда ҳам ӯзларини кӯпроқ намойиш қилишни ҳоҳлашади ӯзларини кӯпроқ тан олишларини истайди. 4,3% ӯғил болалар 7,5% қизларда ахборотлар таъсирида шахс хусусиятларидан гинахонликнинг-қӯрқув ва жаҳл эмоцияларининг узоқ вақт барқарор сақланиб туриши 4,3% ӯқувчи ӯғил болалар 8,6 % ӯқувчи қизларда ҳар қандай ахборотлар орқали таъсир кӯрсатилганда ҳам индивидуал-психологик хусусиятларига хос бӯлган ӯрнатилган тартибга қатъий риоя этишнинг, мавжуд ахборотларнинг ташқи ва ички психологик таъсир ҳолатларига эътибор бериш каби шахсга хос бӯлган хусусиятларнинг устунлиги 11,8 % ӯқувчи ӯғил 2,2% ӯқувчи қизларда 4,3% ӯғил ва қизларда эса ижтимоий тармоқ ахборотларининг психологик таъсири натижасида кайфиятларининг кӯтаринки ҳолатда бӯлишлари шахсий фаолиятларида атрофдагилардан ӯзларининг жонбозлик кӯрсата олишлари билан ажралиб туришлари гапдонликнинг устунлиги ҳолатлари кузатилди. Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларда шахс акцентуацияси устунлик даражасининг ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружлари таъсирида даврийлик-кӯтаринкилик ва тушкунлик ҳолатларининг ӯрин алмашишининг устунлиги 15,1% қизларда 3,2% кузатилди.
Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар ва қизларда бир хилдаги пессимистлик-мавжуд салбий ахборотлар таъсирида ёмон кайфиятлар ижтимоий воқеаларнинг салбий томонларига кӯпроқ эътибор берувчанликнинг устун бӯлиши, бир хиллиги 2,5% кузатилди. Қашқадарёлик ӯқувчи ёшларимизда эса бу ҳолат ӯғил болаларда 3,2% қизларда 1,1% кузатилди. Мавжуд ахборотлар таъсирида ӯз характер хусусиятларининг ӯзгарувчанлиги, шахсий психологик хусусиятларда беқарорликнинг устунлиги, беқарорлик-шахснинг ижтимоий ҳаётда фойдаланаётган ахборотлар таъсирида акцентуация устунлик жараёнларининг мусбат ва манфий томонларга ӯзгариб туриши Самарқандлик ӯқувчи қизларимизда юқори 2,5% ӯғил болаларда 1,7% Қашқадарёлик ӯғил ва қиз болаларда бир хил 2,2% кузатилди. Ӯқувчиларнинг ӯзлари фойдаланаётган ахборотлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг таъсирида ҳавотирланувчанликнинг –ӯқувчиларнинг ахборотлар таъсиридан хавотирланиш ва қӯрқимсирашнинг Самарканлик ӯқувчи ӯғил ва қиз болаларда бир хил 1,7% Қашқадарёлик
ўғил болаларимизда ушбу кўрсаткичнинг юқорилиги 3,2% қизларда 1,1% кузатилди. Таҳлилларимиз давомида ӯқувчилар онгида ахборотлар таъсирида улардаги психологик иммунитетнинг шаклланганлиги нозик инсоний ҳиссиётлар соҳасида чуқур кечинмаларинин, таъсирчанликнинг устунлиги Самарқанд мактабларида ӯқиётган ӯғил болаларда 2,5% Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларда 3,2% кузатилди таъсирчанлик турли даражада енгил ёки оғир ҳолатларда ӯсмирлар орасида кӯп учрайди. Самарқандлик ӯғил болаларда таъсирчанликнинг устунлиги уларнинг этнопсихологик хусусиятлари билан боғлиқ. Таҳлилларимиз давомида ахборот хуружларининг таъсирида экстровертлик-ташқи оламдаги воқеа-ходисаларга йӯналганликнинг устунлигини икки вилоят ӯқувчилари иштирокида таҳлил қилганимизда қуйидаги натижаларни гувоҳи бӯлдик. Қашқадарёлик ӯғил болалар 2,2% қизлар 1,1% Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар 2,5% қизларнинг 1,7% ташкил қилди.
Бу ҳолатларда Самарқандлик ӯқувчи ӯғил ва қизларда ташқи олам орқали бериладиган ахборотлардан таъсирланиш устунлиги юқорилиги маълум бӯлди. Мавжуд ахборотлар умутаълим мактаби ӯқувчи ёшларига ӯз таъсирини ӯтказмасдан қолмайди, айниқса ахборот психологик таъсирлар

2.2.11-расм.Эгоцентрик ассоциациялар тести натижалари (n=214) орқали Интровертлик-ӯзларининг шахсий кечинмалари ӯй ҳаёллар оламига йӯналганликнинг устунлиги Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларда 1,7% қизларда 5,8% Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил ва қизларда бир хил 2,2% ташкил килди. Самарқанд мактабларида таълим олаётган ӯқувчи қизларда ӯз шахсий уй ҳаёлларига йӯналганлигининг устунлиги 5,8% аниқланди.
Ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялаш, салбий ахборотлар таъсиридаги ўқувчи шахсини ўрганиш мақсадида К.Леонгарднинг “Шахс акцентуациясини диагностика қилиш сўровномаси”дан фойдаланилди ва қуйидагича натижалар олинди.
Олинган натижалар бўйича ижтимоий тармоқ ахборотларидан мунтазам фойдаланувчи ўқувчи ёшлар шахсидаги энг юқори кўрсаткич даврийлик шкаласига тўғри келди (15,1%). Намойишкороналик шкаласи кўрсатгичи ҳам бошқа шахс хусусиятлари кўрсатгичига қараганда, анча юқорилиги кузатилди. (13,6%). Шунингдек, қўзгалувчанлик (11,8%), майдакашлик (9,9%), гинахонлик (8,3%), интровертлик (5,8%), хусусиятлари ҳам юқори даражани кўрсатди.
Тадқиқотимиз натижаларидан маълум бўлишича ўқувчи ёшларнинг ҳарактер-хусусиятларидаги даврийлик, намойишкороналик, қўзғалувчанлик каби оғишларларнинг айнан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган салбий ахборотлар таъсирида ўзгарувчанлиги кузатилди. Даврийлик 15,1% намойишкороналик 13,6% қўзгалувчанлик 11,8% каби ўзгаришларнинг синалувчиларда юқорилик даражаси кузатилди.
Даврийлик ўғил болаларда 15,1% 3,3% қизларда 4,1% 3,2%

2.2.12-расм. Эгоцентрик ассоциациялар тести натижалари (n=214) Ӯқувчи шахсининг ижтимоий мослашуви уни ӯраб турган ижтимоий муҳит билан бевосита боғлиқ. Чунки ижтимоий мослашув шахс ҳаётининг ажралмас ва ӯта муҳим қисмларидан ҳисобланади. Шахс ӯзи яшаётган муҳитда ижтимоий тармоқ ахборотларидан тӯғри фойдаланиб, уларни психологик таҳлил қилиб, ӯзи яшаётган муҳитга мослашсагина хақиқий баркамол шахс сифатида шаклланади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини беради.
Бугун глоболлашув даврида яшамокдамиз. Ҳозирги тараққиёт ютуқлари илм-фан ва ахборот соҳаси янгиликларининг жадал алмашинуви дунё билан ёнма-ён саҳнасида рӯй бераётган ижтимоий ва сиёсий ахборот психологик хуружлар ёшлар онгига таъсир кӯрсатишнинг турли усулларидан фойдаланиш уларнинг шахс сифатида шаклланишида ӯз таъсирини кӯрсатмасдан қолмайди. Ахборот хуружлари ва таъсирларини етказувчи асосий восита – ижтимоий тармоқлардир. Айниқса XXI асрнинг дастлабки 20 йилида ижтимоий тармоқлар ахборотлари жамият аъзолари бӯлган ёшлар турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Чунки бугунги кунда уларнинг 16-35 ёшгача бӯлган ёш авлод вакиллари ижтимоий тармоқнинг асосий фойдаланувчилари ҳисобланишади. Ахборотлар таъсирида уларнинг темперамент характер ва тафаккур услубида ӯзгаришлар содир бӯлади. Бугунги давр ёшларининг ижтимоий муҳитга мослашишида уларда индивидуал-психологик хусусиятларнинг шаклланишида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборотларнинг ӯрни муҳим. Бунинг ижобий жиҳатлари кӯп албатта, аммо ижтимоий тармоқлардан тарқатилаётган ахборотлардан фойдаланаётган ёшлар уларнинг таъсирида ӯзларининг онги ва тафаккурида содир булаётган қуйидаги салбий хусусиятларнинг таъсирига тушишдан огоҳ бӯлишлари муҳим ҳисобланади;
- ӯқувчи ёшларнинг мавжуд меъёрдан ортиқ ижтимоий тармоқ ахборотларидан фойдаланишлари уларда мавжуд ижтимоий воқеликдан узилиб ’’виртуал олам’’га қарамликни шакллантирмокда.
-жамият аъзолари билан мулоқотда ижтимоий тармоқ ахборотларидан мунтазам фойдаланиш ва уларни психологик таҳлил қила олмаслик натижасида муомала ва муносабатларида ӯзгаришлар мавжуд;
-ёшларнинг ижтимоий муҳитдаги зарур ҳаётий кӯникмалар ва ахлоқ меъёрларини ӯзлаштиришларига салбий таъсир ;
-ӯқувчи ёшларда соғлом психологик муҳитга эмас балки айрим бузғунчи ва салбий ахборотларни тарқатувчи гуруҳларга мослашиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Маълумки кейинги йилларда ривожланган мамлакатларда ӯсмирлар орасида уйдан кетиб қолиш, яъни дайдилик оммавий тарзда рўй бермоқда. Шу билан бирга социал ҳатти-ҳаракатлар, агрессивлик, бешафқатлик, алкоголизм муаммолари кўрина бошланди. Зеро, оилада, ўқув гуруҳида ишлаб чиқаришда, ӯртоқлар доирасида, «қийин» характерли шахс учраса, бу ҳолат қандай оқибатларга олиб келиши ҳаммага аён. Психологларнинг аниқлашича, ҳарактернинг янги сифатлари юзага келиш ва қийинчилик уларнинг мустаҳкамланиши реал вазиятни тақозо этади. Шунинг учун ҳатти-ҳаракат одатни, одат эса характерни ва характер тақдирни яратади, деган фикр мавжуд. Характер қандайдир турғун ва ўзгармас нарса эмас. Ўсмирлик ёшида характернинг хусусиятлари одатда «жиддийлашиш», «бошқача бўлиб колиш» тарзида кўринадики, бу ҳол ижтимоий омиллардан, яъни атрофдагиларга нисбатнинг мураккаблашувидан, жинсий етилиш асосида ўзгаришлардан келиб чиқади. Характердаги ўзгаришларни етарлича ҳисобга олмаслик зиддиятли ва низоли муносабатларни вужудга келтиради. Шахснинг характери жисмоний етуклик даражасига етгандан сўнг ҳам шаклланишда давом этади. Бироқ шахс характерининг негизи ўсмирлик ёшидан таркиб топади. Айни шу даврда унинг характерида акцентуация типлари хусусиятлари, жумладан эмонсипация реакцияси тенгқурлари билан чуқурланиш реакцияси, иштиёқ реакцияси (хобби- реакция) ва сексуал майл шаклланишидаги реакциялар устуворлик қилади.
Одатда акцентуация характернинг шаклланиш даврида ривожланиб, ёш улғайиши билан «силлиқлашиб» боради. Акцентуация характер хусусиятлари ҳар доим ҳам ифодаланмасдан балки айрим вазиятларда, маълум шарт-шароитларда юзага чиқиши мумкин. Одатдаги шароитда ифодаланмайди, чунки унда ижтимоий адаптация ё умуман бўлмайди ёки қиска вақт муддатли бўлади. Ҳарактер акцентуациясининг типлари қисман психопатия типларига ўхшаш аммо уларни бир-биридан ажратиб турувчи муҳим белгилари ҳам бор.
Уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шахсий ёндошиш, унинг руҳиятини ҳимоя қилиш асраш принципларига асосланиши лозим.
Биз тадқиқотимиз давомида ӯқувчи ёшлардаги маъқулланиш мотивацияси, уларнинг саволларга берган жавобларини таҳлил қилдик. Мен ҳар бир хужжатни имзолашдан олдин уни диққат билан ӯқийман саволига синалувчилардан Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 59,2% қизларнинг 37,6% жавобларидан ӯқувчилар фойдаланадиган маълумотнинг ҳаққонийлик даражасини психологик таҳлил қилиб ӯрганишда бу тоифага кирувчи ӯқувчиларда маъкулланишга бӯлган эҳтиёжи даражаси юқорилиги аниқланди, бу тоифага кирувчи шахслар ижтимоий таъсирларга эътибор бериб, ӯзларининг ижобий образларини йӯқотмайдилар. Қашқадарёлик синалувчи ӯғил болалар 2,1%, қизларнинг 1,1% маъқулланиш мотивациясининг паст даражаси кузатилди , бу тоифадаги шахслар ижтимоий таъсирларга муносабатлари паст, мавжуд ахборотларни психологик таҳлил қилишга мойиллиги йӯқлиги аниқланди. Самарқандлик ӯғил болаларнинг 58,7% қизларнинг 34,7% жавобларида маъқулланиш мотивациясининг юқорилиги, ӯғил болаларда 2,5% қизларда 4,1% маъқулланиш мотивацияси баҳолаш шкаласининг юқорилиги аниқланди. Бу саволга берилган жавобларда ахборотлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан муносабат билдириш ва ундан фойдаланишда кӯпроқ муваффакиятга эришиш мотивацияси мавжуд ахборотлардан фойдаланиб кӯпроқ ютуқларга эришишга бӯлган муносабати билан боғлиқ. Ахборотларга муносабат билдириб уни таҳлил қила оладиган ӯқувчи ёшлар англанган мақсадларини тӯғри йӯналтира оладилар, бундай ӯқувчи ёшларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг юқорилигини кузатдик. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборотларни тӯғри таҳлил қила олиш мотиватциясига эга ӯқувчилар бошқа кӯпгина шахсларга нисбатан фаол бӯлади, ҳаяжонга берилмайди, улар ӯзларининг ақлий интеллектуал қобилиятларига ишонади зарур пайтда ӯзларининг барча имкониятларини муваффақиятга эришиш учун сафарбар қила оладилар.

2.2.13-расм.Маъқулланиш мотивациясини бахолаш шкаласи кўрсаткичлари(n=214)


” Зарурат тӯғилганда мен бировга ҳеч иккиланмасдан ёрдам бераман ’’ саволига берилган жавобларда Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болалар 60,2% ва ӯқувчи қизларнинг 35% ’’ҳа ’’ Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 57% қизларнинг 36% “ҳа ’’деб ҳеч иккиланмасдан ижтимоий тармоқларнинг таъсири туфайли руҳиятида ӯзгаришлар содир бӯлганда уларнинг ӯзларини бошқариш ва ӯзини назорат қилиш малакасини ривожлантиришда, ӯқувчи ёшлар хулқидаги салбий психологик хусусиятларни ӯзгартиришга ёрдам беришларини таъкидлаб психокоррекцион усуллардан фойдаланиш самарали усуллардан бири ҳисобланади.Жавоблардан кузатилдики, ӯқувчи ёшлар асосан ӯғил болаларда ҳиссиётлилиги мардлиги тантилик ҳолатлари намоён бӯлди.Зарурат тӯғилганда ӯқувчи ёшларнинг бировга ҳеч иккиланмасдан ёрдам бериш даражасининг юқорилигини кузатганимизда бунинг асосий сабаби-улар ӯзларини катталардек ҳис қилади ӯзини иккинчи томон тан олишини ҳоҳлайди, психологияда бу ҳолат ’’ мен ’’ концепцияси ва ‘’эго мен’’билан, яъни ’’мен’’лик билан ’’бизлик’’орасидаги инқироз айнан ӯсмирлик даврида шаклланади. Шунинг билан биргаликда ӯсмирлик даврида биологик ва психологик портлаш (акселерация, пубертат, постпубертат)даврини ӯз бошидан кечиради. Шу билан биргаликда ’’ӯзини кӯрсатиш’’ майлининг устунлиги кузатилади, ӯз мустақил фикрини маъкуллаш жараёнлари кузатилади. Кузатишларимиз давомида уларнинг иккинчи томонга ёрдам бериши уларнинг этнопсихологик хусусиятлари ва улар тарбия олган оила муҳити билан ҳам бевосита боғлиқ, биз 1,1% Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг жавобларида ёрдам бераолмасликларини кузатдик, бунинг асосий сабаблари шахслараро муносабатлардаги психологик тӯсиқлардир, чунки ӯзаро муносабатлардаги маълум тушунмовчиликлар ва зиддиятлар натижасида ӯқувчи ёшлар улар билан муомалага киришишни ҳоҳламайди, ӯқувчи қизларда ҳам бу 3,2%, 2,5% ташкил қиляпди бунинг сабаби уларнинг ҳоҳламасликлари эмас, балки вазият сабабли эканлигини ӯз жавобларида таъкидлашган.
Саволноманинг ’’Мен кийинишимни назорат қиламан’’ саволига жавобларида иккала вилоят ӯқувчи ёшларининг мазкур саволга жавобларини таққослаганимизда биринчи навбатда ӯқувчи ӯсмир ёшларда ёшига хос психологик ҳолат имитациянинг кучлилиги (тақлидчанлик)ни гувоҳи бӯлдик, уларда муҳим нуқтаи назар тӯлиқ шаклланмаган, ҳиссиётларга берилувчан. Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 58,7%, қизларнинг 36,3% ӯзларининг кийинишларини доимий назорат қилишларини таъкидлашган. Қашқадарёлик ӯқувчи ёшлар ӯғил болаларнинг 52,7%, ӯқувчи қизларнинг 33,3% ӯзларининг кийинишларини доимий назорат қилишларини таъкидлашди. Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг жавобларида фоизларни юқори эканлигининг асосий сабаблари шаҳар марказида яшовчи ӯқувчи ёшлар асосан ӯз ҳудудларида яшаётган ва келиб кетаётган одамлар билан кӯпроқ мулоқотга киришиб, шахслараро муносабатларда улардан кӯп нарсаларни ӯрганганлар, шу билан биргаликда, ӯқувчи ёшларнинг яшаш ҳудудларида тарихийлик ва замонавийликнинг уйғунлашганлиги ҳам ӯқувчи ёшларнинг онгу-тафаккурига таъсири кучли бӯлганлигини кузатдик. Ӯқувчи ӯғил болаларда бу кӯрсаткич юқори бӯлганлигининг асосий сабабларидан бири-ӯсмирлик ёшида уларда юзага келадиган эҳтиёжлардир, мустақилликка эришиши, ӯз ҳаёт йӯлини ӯзи қуришга ҳаракат қилиш истагининг устунлигидир. Ӯқувчи ёшларга ота-оналар, таълим муассаси педагог ходимлари уларнинг кийинишлари ёшига хос бӯлишини тушунтиришлари зарур,чунки ӯқувчи ӯсмирларда кийиниш эҳтиёжини қондириш сифатлари устунлик қилади, агар ота-оналар ва ӯқитувчилар ӯсмир ӯқувчи ёшларнинг ӯзгарувчан психологик ҳолатларини тушунмаса катталар ва ӯсмирлар орасида ’’психологик тӯсиқ’’ пайдо бӯлади, бу ҳолатлар маълум даражадаги қийинчиликлар, тӯсиқлар, тушунмовчиликлар ва зиддиятларни юзага келтиради. Бунинг натижасида ӯқувчи ёшларда катталар тӯғрисида нотӯғри тасаввур шаклланади. Ӯқувчи ёшлар катталарни эмас, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ахборотлар ва турли шахсларнинг нотӯғри ғоя ва ҳаракатларини тӯғри деб қабул қилишлари мумкин. Бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш учун биз қуйидагиларни тавсия қиламиз:
-ӯқувчи ёшларнинг кийинишида учрайдиган камчиликларни унга таъсир ӯтказа оладиган кишиси орқали асосли ва ҳаётий мисоллар орқали коррекциялаш;
-кийиниш ва юриш –туришдаги нуқсонларни коррекциялаш;
-ота-она ёки оила аъзоларидаги носоғлом, салбий иллатларни психокоррекциялаш;
Биз ’’Мен ҳеч қачон ҳеч кимни қаттиқ ёмон кӯрмаганман’’саволига Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 50,4% қизларнинг 34,8% ’’ҳа’’ деб жавоб берди.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ӯқувчи ёшлар ҳар қандай ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган салбий ахборот хуружларидан психологик ҳимояланиш механизмлари (сиқиб чиқариш, инкор этиш, таккосаш, таҳлил қилиш) орқали ӯзларини ҳимоялай оладилар. Бу уларнинг оилада ва таълим муассасида олган билимлари ва ҳаётий қарашлари билан боғлиқ. Чунки ӯқувчи ёшларнинг иккинчи объектга нисбатан ӯзларининг психологик мувозанатини сақлай олишларини кузатдик. Бу ҳолатлар ҳар қандай ахборот таъсирида энг мураккаб, эмоционал қӯзғалишлар ёки руҳан тушкунлик, салбий ахборотлар таъсирида ҳам ақлини сақлаб, уй-ҳаёлларини, ҳатти-ҳаракатларини бошқара олишда ифодаланади. Ӯқувчи ӯсмир ёшлар салбий ахборотлар таъсирида субъектив қийинчиликлар (қӯрқув, ишончсизлик, мавжуд фаолиятида мотивациянинг пасайиши)га дуч келади. Ушбу қийинчиликларни ижобий енгиш ӯқувчи ёшларнинг иродавий хусусиятларига боғлиқ. Ижтимоий тармоқлар таъсирида кӯрсатилаётган салбий ахборотлар ӯқувчи шахсидаги тиришқоқлик, қатъийлик, чидамлилик, журъатлилик, дадиллик ва вазминлик сифатларида намоён бӯлади, қачонки ӯқувчи ёшлар дадиллик билан ахборотларга жавоб бериб тӯғри муносабат билдира олсагина ӯзининг асосий мақсадига эришади. Ушбу саволга Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болалар 37,7% ’’ҳа’’ ,23,7% ’’йӯқ’’, ӯқувчи қизларнинг 26,8%’’ҳа’’ ,11,9%’’ йӯқ’’ деб жавоб беришган. Аслида ӯқувчи ёшлар мотивацияни шакллантирадиган объектдир.Улардаги мотивацияни биз катталар қӯллаб-қувватлашимиз зарур, чунки умумий ӯрта таълим муассалари ӯқувчилари ӯзлари учун тӯғри мотивацияни танлашда кӯпчилиги иккиланадилар. Генетик жиҳатдан янги билим ва кӯникмаларни эгаллаш одамларга хосдир, бунда фақат журъат ва жасорат уйғунлашсагина юқори самарага эришилади. Ахборот хуружлари орқали таҳдид қилинган тақдирда ҳам қабул қилинган тӯғри қарор ӯзининг ижобий натижасини беради.
Қашқадарё мактабларидаги 37,7% ӯғил болаларнинг иккинчи шахсни қаттиқ ёмон кӯрмаслигининг биринчи сабаби, улар салбий ахборотларни тарқатувчи шахсларни вазият ӯзларининг ихтиёрлари билан онгли равишда амалга ошираётганлари ёки алдовга, сохта ахборотларнинг қурбоними шуни таҳлил қилишларини ӯз жавобларида қайд этдилар. Таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ӯқитувчилар, ота-оналар жамоат ташкилотларининг бош вазифаси ахборот таъсирлари сабабли руҳий ривожланишида камчилик орттирган ӯқувчи ёшларни, тӯғри мустақил ҳаёт кечиришга тайёрлашдир. Қашқадарёлик ӯғил ва қиз умумтаълим муассасалари ӯқувчиларининг аксариятида бошқаларнинг фикрига эътибор бериш ва кузатиш, ӯқувчи ӯғил болаларнинг 23,7% қизларнинг 11,9%да бошқаларнинг фикрига бефарқлик, ижтимоий ахборот таъсирларига берилмаслик ҳолатлари кузатилди. Булардан шундай хулоса қиламизки, икки вилоят умумтаълим мактабларида таълим олаётган ӯқувчи ёшларнинг ӯз мақсад мотивлари ота-она, мактаб ӯқитувчилари ёрдамида тӯғри танлаб, ижобий мақсадга эришиш учун ӯзларини психологик тайёрлай олганлар.
Тадқиқотимиз давомида ’’Мен ӯзимга ишонмаганим учун айрим дамларда қилаётган ишимни ташлаб кетганман’’ саволига Самарқанд вилоятида яшочи умумтаълим мактаби ӯқувчи ӯғил болаларнинг 47,2% ’’йӯқ’’, 14,1% ‘’ҳа’’ қизларининг 35,6% ‘’йӯқ’’ 3,30% ’’ҳа’’ деб, Қашқадарёдаги синалувчи ӯқувчи ӯғил болаларнинг 45,2% ‘’йӯқ’’ 16,1% ‘’ҳа’’ ӯқувчи қизларнинг 17,2% ‘’йӯқ’’, 21,6% ‘’ҳа’’ деб жавоб беришди. Кузатишларимиз давомида шуни аниқладикки, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар ӯзлари бошлаган ишларини онгли равишда охирига етказишга ҳаракат қиладилар, бу жараёнда улар ӯзларининг иродавий сифатлари юқори даражада шаклланганлигини гувохи бӯлдик, бу ҳолат ӯқувчи қизларда ҳам 35,6% сабаби ҳар қандай ижтимоий тармоқлар орқали кӯрсатилаётган салбий ахборотлар таъсир кӯрсатишга ҳаракат қилсада ӯқувчи ӯғил ва қизлар ӯзларининг мақсадларига эришиш учун тӯғри танлаган йӯлидан қайтмасдан мақсадларига етишишларини ӯз жавобларида қайд этганлар. Бу ӯқувчиларга оила ва таълим муассасида ӯзига берилган вазифани уддалаш, ҳар қандай таъсир, айниқса ахборот орқали кӯрсатилганда ҳам психологик қарамликка тушмасдан, бошлаган ишни охирига етказиш муҳимлиги таълимий ва тарбиявий жиҳатдан ӯқувчи ёшлар онгига сингдирилган. Қашқадарёлик қизларимизнинг 21,6% ӯзларининг иродавий кучларига ишонмаганликлари учун бошлаган ишларини ташлаб кетишини ӯз жавобларида қайд этганлар. Самарқандлик ӯқувчи қизларда бу 3,30% сабабларини ӯрганганимизда тортинчоқлик, жисмоний заифлик, ӯзгаларга ишониш(албатта оиладаги ота ёки она ва ака укаларга) бу ёшда психологик жиҳатдан шахсий хусусиятларнинг барқарор эмаслиги жавобларда акс этган. Самарқанд шахрида яшовчи ӯқувчи қизларда ишонч, катъият, улгуриш, вақтдан унумли ва тӯғри фойдалана олиш ӯрганиш ва ӯргатиш, онгли ва мустаҳкам режали ҳаракат қилиш ҳолатларининг устунлигини кузатдик. Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки иккала вилоятда ҳам ӯғил бола ӯқувчи ёшлар ӯзлари бошлаган ишларини юксак психологик ирода ва матонат билан тугаллашларини баён этишди.
‘’Мен баъзида бирор киши ҳақида ғийбат қилишни хуш кӯраман’’ саволига берилган жавобларнинг таҳлилини ӯрганганимизда Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 58,1% ‘’йӯқ’’ 3,2% ’’ҳа’’ ӯқувчи қизларнинг 28% ’’йӯқ’’ 10,8% ‘’ҳа’’ Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 59% ’’йӯқ’’ 2,5% ’’ҳа’’ қизларнинг 34,5% ’’йӯқ’’ 4,13% ’’ҳа’’ деб жавоб беришди. Бизга маълумки виртуал оламда ёшлар ӯзларини мустақил ва эркин ҳис қилишади, Самарқанд 59% Қашқадарёлик 58,1% ӯқувчи ӯғил болаларнинг индивидуал-психологик характер хусусиятларида бошқаларни ғийбат килишни хӯш кӯрмаслигини берган жавобларида таъкидлаганлар. Демак, ӯқувчи йигитларда ӯқувчи бӯлсада иродавий хусусиятлар шаклланган, улар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам, реал шахслараро муносабатларда ҳам ғийбат билан шуғулланишни ӯзларига тегишли иш деб билишмайди. Иккала вилоят ӯқувчи қизларининг саволларга берган жавобларида Самарқанд 34,5%, Қашқадарё 28% шаҳар , туман маркази ва қишлоқларда яшовчи ӯқувчи қизларнинг ӯзаро шахслараро муносабатларда ӯзларининг вақтларини ғийбат қилишга ажратмаётганлигини, ӯзларининг вақтларини тӯғри тақсимлаб, ижтимоий тармоқ ахборотларидан тӯғри ва самарали фойдаланаётганликларини ӯз жавобларида таъкидладилар. Хулоса ӯрнида айтадиган бӯлсак икки вилоят умумтаълим мактаблари ӯқувчилари XXI асрда ӯзларининг ушбу аср одамларидаги тезкорлик, билимдонлик, ташқи таъсирларга берилмаслик каби психологик ҳолатларни ӯзларида шакллантира олганлар.
’’Мен ҳар доим суҳбатдошимни у ким бӯлишидан қатъий назар диққат билан тинглайман’’-саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 51,7% ‘’ҳа’’ 9,67% ’’йӯқ’’ ӯқувчи қизларнинг 32,2% ’’ҳа’’ 6,4% ’’йӯқ’’ Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 55,3% ‘’ҳа’’ 5,7% ‘’йӯқ’’ ӯқувчи қизларнинг 35,6% ’’ҳа’’ 3,30% ’’йӯқ’’ деб жавоб беришди. Берилган жавоблардан шуниси аниқ бӯлдики, икки вилоят мактабларида таълим-тарбия олаётган ӯқувчи ӯғил болаларда кӯрсаткичлар юқори, бу айниқса, Самарқандлик мактаб ӯқувчиларида 55,3% бундан аниқки, ӯқувчи ёшлар ижтимоий тармоқлар очиқ ахборот тизимлари орқали тарқатилаётган ахборотларга бефарқ эмас. Улар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ҳар қандай ахбортларни ӯқишади, тинглашади, кӯришади. Бунинг асосий сабаблари ӯқувчи ёшлар бу ёшда ӯзларида психологик жиҳатдан шахс хусусиятлари барқарорлашган, хулқ-атворини бошқариш, ӯзлигини англаш, ижтимоий нормалар, ижтимоий роллар, миллий қадриятлар тизимига ҳамда бурч, маъсулият, дахлдорлик асосида жамиятда ӯзини муносиб ӯрнига эга бӯлишга интилади. Шахслараро муносабатларда алоҳида ҳурмат-эҳтиромга сазовор бӯлиш уларнинг психологик хусусиятларида устунлик қилади, шунинг билан биргаликда уларнинг ёшига мос равишда ‘’кӯп нарсани ӯрганаман’’ дея ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборотларни кӯпроқ кузатади. Ижтимоий тармоқда салбий ахборотларни тарқатувчилар кӯпроқ ӯқувчи ёшларнинг ёшига мос, улар учун қизиқ ва уларнинг ҳиссиётларига таъсир қиладиган, уларни қалбини жунбушга келтириб, онгига таъсир кӯрсатадиган маълумот ва ахборотларни жойлаштиришга ҳаракат қиладилар, сабаби ӯсмир ӯқувчи ёшларда содир бӯладиган физиологик ва биологик, психологик ӯзгаришлар қонуниятларидан фойдаланадилар. Ӯқувчи ёшлар катта одамлар каби фикрлай олишларини кӯз-кӯз қилишни, ақлли эканлигини намойиш қилишга ошиқадилар. Иккала вилоятда ҳам ӯғиллар ва қизларда кӯрсатгичларнинг юқори (Самарқанд 55,3%, 35,6%, Қашқадарё 51,7%, 32,2%)лиги ӯқувчи ёшларнинг доим ижтимоий тармоқдаги ахборотлардан

2.2.14-расм.Маъқулланиш мотивациясини баҳолаш шкаласи кўрсаткичлари (n=214) хабардор, улардаги ахборотларни сабр ва ирода билан тинглашларини, бефрқ эмаслигини кӯрсатди. Биз иккала вилоятда ҳам синалувчи ӯқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналарига ахборот тарқатувчи суҳбатдош (субъект)нинг керакли ахборотларини ӯргшаниш ва психологик таҳлил қилиш зарурлигини тушунтирдик.


‘’Ӯзимни оқлаш учун ҳар хил баҳоналар ӯйлаб топган пайтларим бӯлган’’ саволига берилган жавобларда Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 48,4% ‘’ҳа’’ 13% ‘’йӯқ’’ ӯқувчи қизларнинг 27,9% ‘’ҳа ’’ 10,7% ‘’йӯқ’’ Самарқандлик ӯғил болаларнинг 46,3% ‘’ҳа’’ 14,9% ‘’йӯқ’’ қизларнинг 32,2% ’’ҳа’’ 6,7% ‘’йӯқ’’ жавобларини беришди. Ӯқувчи ёшлардаги ижтимоий-психологик хусусиятларни белгилашда уларнинг миллий, ахлоқий, ижтимоий-этнопсихологик, интеллектуал ривожланиши каби ҳолатларига алоҳида эътибор қаратиш лозим бӯлади. Ӯқувчи ёшларнинг ахборот таҳдидларидан таъсирланишида диний қараш ва турмуш тарзининг ӯрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини унутмаслик зарур ҳисобланади. Жавоблардан кузатилдики, ӯқувчи ёшларнинг бу даври оғир, мураккаб давр, кӯплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан бевосита боғлиқ. Ӯқувчи ёшларда бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари:
жисмоний,ақлий, аҳлоқий, ижтимоий-психологик хусусиятларининг мазмун-моҳияти ҳам ӯзгаради. Ахборотларнинг таъсири натижасида уларнинг ҳаёти ва руҳиятида жиддий ӯзгаришлар содир бӯлади, айниқса ӯзини оқлаш учун ҳар хил баҳоналар ӯйлаб топишнинг сабабларидан бири унинг руҳиятидаги ӯзгаришлардир.Ӯқувчи ёшлар ижтимоий тармоқлар ахборотлари таъсирида ӯз-ӯзига ва атрофдагиларга нисбатан муносабатлари бутунлай бошқача характер касб этиб боради. Агар уларнинг қизиқишлари, мавжуд ижобий ахборотлардан фойдаланиб тӯғри йӯналтирилса, унинг ӯзини англаши ва баҳолаши ӯзгаради. Бу психологик жараёнлар ӯқувчи шахси организмида рӯй берадиган биологик, физиологик етуклиги билан ҳам боғлиқ. Айнан ижтимоий тармоқ ахборотлари, хабарлар таъсирида ӯқувчи ёшларнинг бандлиги, янги таассуротларга муносабати ӯзгаради, айниқса унинг тарбияси ва психологик қарашларида мулоқот маданиятида яққол кӯзга ташланади. Олдинги даврларида хушмуомала ӯқувчи ёшлар ӯта таъсирчан, жиззаки,қӯрс шахсга айланиб боради, бунда салбий ахборотлар таъсири муҳим.Ӯзини оқлашнинг бош сабабларидан бири, уларнинг ӯз шахсига бӯлган эътиборини кучайишидир. Бу даврда жисмоний ва психик тараққиётда ривожланиш тезлашади. Ҳаётдаги турли нарсаларга қизиқиб, янгиликка интилиш ортади, характери шаклланиб, маънавий–психологик дунёси бойийди, айнан шу даврда атрофдагилар билан зиддиятлар авж олади. Биз ӯсмирлик ва илк ӯспиринлик ёшида бӯлган ӯқувчи ёшларнинг ота-оналарига улар билан ишловчи умумтаълим муассалари ходимларига ӯқувчилар билан психологик муносабатларини дӯстона амалга оширишлари зарурлигини тушунтирдик.
’’Мен доим тезгина ӯз хатоларимни тан оламан’’-саволига Қашқадарёлик синалувчи ӯқувчи ӯғил болаларнинг 50,5% ‘’ҳа’’, 10,8% ‘’йӯқ’’, қизларнинг 33,3% ’’ҳа’’, 5,37% ‘’йӯқ’’, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 52,9% ‘’ҳа’’, 8,26% ’’йӯқ’’, қизларнинг 34,7% ’’ҳа’’ ,4,13% йӯқ деб жавоб беришди. Икки вилоятда таълим-тарбия олаётган ӯқувчи ёшлар орасидаги хатоларини тан олиш хусусиятлари деярли бир хил, ӯқувчи қизлар ҳам бу холатларнинг уларнинг индивидуал-психологик характер хусусиятларининг ӯзгарувчан беқарорлиги сабабли ушбу психологик хусусиятлар намоён бӯлди.Ӯқувчи ёшлар ахборотларга қизиқадилар, тинглайдилар, кӯрадилар, ӯқийдилар, ижтимоий тармоқлар ва очик ахборот тизимлари орқали тарқатилаётган ахборотлар ҳам уларнинг эътиборини бефарқ қолдирмайди, аммо хатоларини тезда тан олиб, ӯзларининг камчиликларини тузатадилар.
Саволномадаги ’’Мен баъзида инсонни кечирмай, ёмонликка ёмонлик билан жавоб беришга ҳаракат қиламан’’ саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 10,8% ’’ҳа’’, 50,5% ‘’йӯқ’’, қизларнинг 3,22% ’’ҳа’’, 35,5% ’’йӯқ’’ Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 9,09% ’’ҳа’’, 52,1% ’’йӯқ’’, қизларнинг 6,6% ‘’ҳа’’, 32,2% ’’йӯқ’’ деб жавоб беришди. Жавоблардан маълум бӯлдики, ӯқувчи ёшлар ӯртасида ӯзаро комфликтларга бориш, шахслараро муносабатларда ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш, ахборотлар таъсирида ӯқувчи ёшлар шахслар билан онлайн ва юзма-юз мулоқотга киришганларида ёки салбий ахборотлар таъсирига учраганларида ҳам салбий ахборот хуружларига дуч келганларида уларга қарши ӯзларида психологик иммунитет ҳосил қила олишларини ӯз жавобларида таъкидлаганлар. Икки вилоятдан қатнашган ӯқувчи ёшларда ҳам ӯзаро ҳурмат, ёмонлик ниятидаги шахсларга ёмонлик қилмаслик, уларнинг оилавий муносабатларда ӯзаро низоларни мулоқот ёрдамида, онгли равишда ижобий ҳал қилиши ӯқувчи ёшлар яшаётган оилаларида тушунтирилиб, онгига сингдирилганлигини гувоҳи бӯлдик. Айникса, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларда бу кӯрсаткичнинг 52,1% эканлиги уларнинг этнопсихологик хусусиятлари билан боғликлиги алоҳида ажралиб туради, чунки 120дан кӯп миллат вакиллари ӯзаро ҳамкор ва дӯстона муносабатда яшаётган Ӯзбекистон заминида ӯқувчи ёшлар ота-оналари, устозлари томонидан таъкидланаётган шахслараро муносабатларда ӯзаро ҳурмат ва кечиримлилик каби ахлоқий хусусиятларни ӯзларида шакллантира олган.
‘’Шундай пайтлар бӯлганки, мен ӯз айтганимни қилдириш учун қатъий туриб олганман ’’ саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 12,9% ‘’ҳа’’ ,48,3% ‘’йӯқ’’, ӯқувчи қизларнинг 7,52% ’’ҳа’’, 31,2% ‘’йӯқ’’ деб, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 42,2% ’’ҳа’’, 19% ‘’йӯқ’’, қизларнинг 33,1%’’ҳа’’, 5,78% ‘’йӯқ’’ деб жавоб беришди. Бу саволнома жавобларида мавжуд ахборотлар таъсирида ҳам ӯқувчи ёшлар ӯзларининг холисона ва ижобий фикрларини ӯзгартирмасликлари, ӯзларининг характер хусусиятларини ёшига мос равишда барқарор тутаолмасликларини намоён қилишди, шунинг билан биргаликда уларнинг ‘’мен’’дан ‘’биз’’лик даврига ӯтишдаги характер хусусиятларининг намоён бӯлиш давридир, айниқса Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар 42,2% қизларнинг 33,1% ӯзларининг айтганларини бажартириш учун қатъий позициясини ӯзгартирмасликларини ӯз жавобларида таъкидлашди, бундан кӯринадики ӯқувчи ёшлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган салбий ахборотлар таъсирига дуч келишганда ҳам ӯзларининг бошланғич фикрларини ӯзгартиришмайди, салбий ахборот хуружлари шахсга, давлатга, жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кӯрсатувчи ахборотларни ҳеч қачон маъқулламасликларини ӯз жавобларида таъкидлаб жавоб бердилар. Шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган салбий ахборотларни рад этишнинг устунлиги икки вилоят ӯқувчи ёшларида умумий холатда кузатилди.
,,Ёрдамлашиб юборишни илтимос килишганда менда хеч качон ички каршилик пайдо булмайди’’ саволигаҚашқадарёликсиналувчи ӯқувчи ӯғил болаларнинг 48,4% ‘’ҳа’’,12,9% ’’йӯқ’’,қизларнинг 27,9% ‘’ҳа’’,10,7% ‘’йӯқ’’,Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 45,5%’’ҳа’’,11,5%’’йӯқ’’, ӯқувчи қизларнинг 28,9%’’ҳа’’,9,91% ‘’йӯқ’’ деб жавоб беришди. Ушбу саволга берилган жавоблардан маълум бӯлдики, иккала вилоят умумтаълим мактабларидан қатнашган синалувчиларнинг аксарияти айниқса ӯғил болаларнинг характер хусусиятларида оқибатлилик, ӯзаро ҳурмат, шахсни эъзозлаш ҳолатларининг юқорилиги кузатилди. Айниқса ӯқувчи ёшларнинг ички мотивация билан иккинчи томонга ёрдамлашиб юбориш яхши албатта, аммо салбий ахборотлар таъсирида ахборот хуружлари орқали онгга таъсир кӯрсатувчиларнинг ёлғон илтимосларига алданиб, уларнинг ‘’кӯринмапс тузоғи’’га тушиб қолишдан эҳтиёт бӯлиши зарурлиги, бунинг учун ахборот қайси манбадан тарқатиляпди, илтимоснинг асл мақсади нимага қаратилганлигига эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди.
‘’Биров менинг фикримга қарши фикр билдирганда ҳеч қачон хафа бӯлмайман’’саволига Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 55,8% ‘’ҳа’’, 7,52% ’’йӯқ’’, ӯқувчи қизларнинг 34,4% ‘’ҳа’’, 4,30% ‘’йӯқ’’, Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг 55,3% ‘’ҳа’’, 5,78% ‘’йӯқ’’, ӯқувчи қизларнинг 33% ’’ҳа’’, 5,8% ’’йӯқ’’ деб жавоб беришган. Кузатишларимиз давомида Қашқадарё 55,3% ва Самарқанд 53,8% вилоятларидаги умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган ӯқувчи ӯғил болаларнинг интернет,ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилаётган турли ахборот таъсирларида маъқулланиш мотивацияси пастлиги, ижтимоий таъсирга берилмасликлари кузатилди. Икки вилоят умумтаълим муассасаларида таълим олаётган Қашқадарё 34,4%, Самарқанд 33% ӯқувчи қизлари ҳам фикрларига қарши фикр билдирганларида ҳеч қачон хафа бӯлмасликларини қайд этишди. Жавоблардан аниқ бӯлдики, ӯқувчи ӯсмирлар ӯз ғояларини тарқатишдан кӯра ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли ахборотларни ӯқишга қизиқишади таҳлил қилишади, фикр билдиришади, психологик таҳлил қилишга ҳаракат қилишади, аммо фикрларига қарши фикр билдиришганда ӯқувчи ӯғилллар ва қизлар хафа бӯлмасликларини ӯз жавоблари орқали маълум қилдилар.
‘’Шундай пайтлар бӯлганки, мен бошқаларнинг муваффақиятларига ҳавас қилганман’’саволига Қашқадарёлик синалувчи ӯқувчи ӯғил болаларнинг 58,1% ‘’ҳа’’,3,2% ‘’йӯқ’’,ӯқувчи қизларнинг 37,5% ‘’ҳа’’, 1,07% ‘’йӯқ’’, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 60,3% ’’ҳа’’, 0,82% ‘’йӯқ’’, умумтаълим муассалари ӯқувчи қизларининг 36,3% ‘’ҳа’’, 2,47% ‘’йӯқ’’ деб жавоб беришди. Умумтаълим муассалари синалувчилари иккала вилоятда ҳам ӯқувчи ёшларнинг маъқулланиш мотивацияси юқори, бошқаларнинг фикрига эътибор берувчи, ижтимоий таъсирга берилувчан, бошқаларнинг ҳаракат ва ижобий хусусиятларига ҳавас қилувчилар сирасига кирадилар, улар атрофдаги шахсларнинг қийинчиликлар билан эришган муваффақиятларига ҳавас қилишларини ӯз жавобларида қайд этишган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз ӯқувчи ёшларга ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларнинг муваффақиятлари хақида ахборот берилганда ӯша муваффақиятга эришишдаги асосий воситалар муваффақиятга эришиш жараёнида шахс, давлат ва жамиятга нисбатан қарама-қарши фикрлар ва ҳолатлар йӯқлигига алоҳида эътибор бериш зарурлигини тушунтирди, чунки муваффақиятга эришган шахснинг ҳаёти ва фаолият турларини тӯғри психологик таҳлил қилмасдан ҳам ӯқувчи ёшлар алданиб қолиш мумкин.
‘’Баъзида менга савол билан мурожаат қилган одамлар ғашимга тегади ’’саволига синалувчи Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 54, 8% ’’йӯқ’’, 6,45% ‘’ҳа’’, қизларнинг 34,4% ‘’ҳа’’, 4,30% ’’йӯқ’’, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 48,8% ’’йӯқ’’, 12,4% ‘’ҳа’’, ӯқувчи қизларнинг 32,2% ‘’йӯқ’’, 6,61% ‘’ҳа’’ деб жавоб беришди. Жавоблардан кузатдикки, интернет, ижтимоий тармоқлар, клублар, марказлар умумий айтганимизда ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари, уларнинг оилавий ҳолати, ҳаётидаги ӯзгаришлар, кундалик фаолият турлари хақида бериладиган саволларга ӯқувчи ёшлар бошқаларнинг фикрига алоҳида эътибор беришлари маълум бӯлди. Ҳатто ӯқувчи қизларда ҳам ушбу ҳолат деярли фарқ қилмайди, қайсики маънода ӯқувчиларга ижтимоий тармоқ ахборотлари таъсирида мурожаат қилган одамларнинг мурожаатларига ёш хусусиятларидан келиб чиқиб жавоб беришга ҳаракат қиладилар. Биз ӯқувчи ёшларга саволларга жавоб беришда мурожаатларнинг мазмунини, ахборот, маълумот, мурожаатнинг рост ёки ёлғон эмаслигини психологик таҳлил қилиш зарурлигини тушунтирдик.
‘’Одам билан бирор нохушлик рӯй берса, мен баъзида ишга яраша жазосини олди, деб ҳисоблайман’’ саволига берилган жавобларни психологик таҳлилга эътибор берамиз. 50,4% Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар ушбу саволга ‘’ҳа’’қизларнинг эса 30,6% бундай типдаги ӯқувчилар учун шахсий фикрлар ҳамиша муҳимроқ. Қашқадарёлик синалувчи ӯғил болаларнинг 40,9%, қизларнинг 24,8% ‘’ҳа ’’, 20,4% ва 13,9% эса ‘’йӯқ ’’деб жавоб берганлигини гувоҳи бӯлдик. Шахслараро муносабатларда ахборотлар таъсирида нохушликлар рӯй беришини асл сабабларидан бири ахборотнинг салбий хуружлари хақида тӯлиқ маълумотга эга бӯлмасликдир. Ӯқувчи ёшлар оилада, мактабда, жамоатда шахслар иштирокида юз берадиган нохушликлар тӯғри таҳлил қила олишлари зарур ҳисобланади. Биз ӯқувчи ёшларга шахслараро муносабатларда, турли салбий ахборотлар таъсирида одам билан нохуш ҳолатлар юз берганда онгли муносабатда бӯлиб, тӯғри психологик ёндашувлар билан муаммоларни ижобий ҳал қилишини тушунтирдик.
’’Мен ҳеч қачон ёқимсиз нарсалар ҳақида кулиб гапирган эмасман’’ cаволига синалувчи ӯқувчи ёшлардан Қашқадарёлик ӯғил болаларнинг 52,7% ‘’ҳа’’, 8,6% ‘’йӯқ’’, қизларнинг 34,4% ‘’ҳа’’, 4,30% ‘’йӯқ’’, Самарқандлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 44,7% ‘’ҳа’’, 16,5% ‘’йӯқ’’, қизларнинг 35 ,5% ‘’ҳа’’, 3,30% ‘’йӯқ’’деб жавоб беришди. Ӯқувчи ёшлар турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган салбий ахборотлар ҳақида кулиб гапирмасликларини ӯз жавобларида қайд этдилар. Айникса, Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг жавобларида юқори натижа 52,7% гувоҳи бӯлдик, бунинг асосий сабаби уларнинг этнопсихологик хусусиятларидир. Ёқимсиз салбий ахборотни тарқатувчиларнинг асл мақсади шахс, давлат ва жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кӯрсатишдир. Хулоса қилиб айтганимизда, шахсда маъқулланиш мотивацияси юқори бӯлгани ижобий ижтимоий-психологик хусусиятга эга, чунки бундай шахслар бошқаларнинг фикр, ахборот , маълумот ва хабарларига эътибор беради, ижтимоий таъсирларга берилувчанлик хусусиятига эга бӯлиб, ҳамиша ижтимоий-психологик хусусиятлари билан ажралиб турадилар. Маъқулланиш мотивацияси юқори бӯлган шахслар маъқулланиш мотивацияси паст бӯлган шахслардан тубдан фарқ қиладилар. Инсон мияси-қудратли интеллектуал орган ҳисобланади. Ёшларимиз интернет, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали ӯзи яшайдиган ҳудуддан бошқа ҳудудлардаги вазият ва ахборотлардан хабардор бӯлишни ҳоҳлашади. Ёшлар-давлат ва жамиятнинг келгусидаги драйвери ҳисобланади, сифатли таълим берилиб, иш ӯринлари кӯпайтирилиб, яхши меҳнат шароитлари яратилса, юксак ақл эгаларига муносабат тубдан ӯзгарса жамиятда ёшлар кенг ва катта кӯламдаги ислоҳотларнинг бунёдкорига айланади. Биз икки вилоятда олиб борган тадқиқот ва кузатишларимиздан сӯнг қуйидаги хулосаларни тавсия қилдик.
-ҳар қандай ахборотни маъқуллашдан олдин уни тӯлиқ ӯрганинг;
-ижтимоий тармоқдаги салбий ахборот ва хабарнинг рост ёки ёлғон , уйдирма ёки бухтонлигини тӯғри таҳлил қилинг;
-ёқимсиз ва зерикарли ахборотлар, видеоклип ва маълумотларга вақтингизни беҳуда сарфламанг;
-агрессив маълумот, сохта хабар, ёлғон ахборотларни босиқлик билан тӯлиқ ва тезда ӯрганинг.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish