2. боб. Шахс ахборот-психологик ҳавфсизлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари



Download 1,39 Mb.
bet1/18
Sana26.06.2022
Hajmi1,39 Mb.
#707452
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2-боб охирги вариант тўғрилангани


2. БОБ. Шахс ахборот-психологик ҳавфсизлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари
2.1.Индивиднинг ахборот-психологик ҳимояланганлик тушунчаси…..
2.2. Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялаш бӯйича тажриба-синов натижалари таҳлили .............................................................
2.3. Ахборот-психологик хуружлардан шахснинг ўз-ўзини ҳимоялаш психологияси ..........................................................................................................


2.1.Индивиднинг ахборот-психологик ҳимояланганлик тушунчаси

Бугунги кун психолог олимлари илмий изланишдаги тадқиқотчилар олдидаги асосий муаммолардан бири ёшларда янгича дунёқарашни шакллантиришдир, аввало уларни демократик ислоҳотларга руҳий жиҳатдан тайёрлашдир. Бу соҳадаги асосий ислоҳотлар уларда ӯз ҳалқининг ӯтмиши ва маданияти, бугуни ва келажаги, ижтимоий-психологик хусусиятларнинг ривожланган бӯлиши, зиёли, билимдон ёшлар учун энг зарур фазилатдир.


Э.Ғ.Ғозиев шахснинг ривожланишида ёш психологияси даврининг ижтимоий-психологик хусусиятларини алоҳида эътиборга олади:’’Ёш психологияси умр ӯтиши билан психологик фарқлар, индивидуал-психологик хусусиятлар ӯзгаришини ӯрганади, тадқиқотларда маданий, ижтимоий-тарихий, миллий таъсирни ҳисобга олади.’’[26](kutubxona.adu.uz/kutubxona/24umumiypsixologiya1pdf.pdf)
‘’ Инсон камолотининг ӯзига хос хусусиятлари тӯғрисида ижтимоий аҳамиятга молик материаллар тӯплайди.’’[26] Шахснинг фаоллиги унинг ӯз истиқболи учун йӯл-йӯриқ танлашда,уни ӯзлаштиришда, ҳаётда ӯз мавқеи ва ӯрнини топишда гавдаланади.[26]
‘’Шахс ӯзининг қадр-қиммати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қилиши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ӯзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор зотдир’’, профессор Э.Ғ.Ғозиев ӯз китобларида индивид сифатида дунёга келиб шахс сифатида шаклланиши, бу жараёнларда шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларининг ӯзгариб боришига алоҳида эътибор қаратди. Олим асарларида ёш даврлари билан боғлиқ ҳолатлар хусусан ёшлар психологиясидаги алоҳида психологик хусусиятлар, қарама-қаршиликлар, турли вазият ва ҳолатларда ёшлар ҳулқида рӯй берадиган ӯзгаришларни батафсил баён қилган. Ёшлардаги психологик ҳолатлар, рӯй берадиган ҳодисалар (ҳиссиёти, ҳоҳиш, орзулари) узлуксиз равишда ӯзгариб туради. Бунинг асосий сабаби ёшлар турли ижтимоий гуруҳларда, турли вазиятларда ахборотларни қабул қилади. Ана шу ахборотлар таъсирида хулқ-атворида ӯзгаришлар содир бӯлади. Бу ӯзгаришлар ёшларнинг амалга оширадиган фаолият турларида намоён бӯлади, чунки улар ӯсмирлик ва илк ӯспиринлик даврларида ҳарактер хусусиятларида, ҳулқида ӯзгаришлар кузатилади.
В.М.Каримова тадқиқот ишларини кузатганимизда ёшларнинг маънавий-руҳий қиёфаси, уларнинг ӯзаро муносабатларида баркамол шахс бӯлиб вояга етиши учун етарлича шарт-шароитлар яратиш муҳимлиги таъкидланади. В.М.Каримова ёшлар тарбиясида уларни янгича муносабатларга ӯргатишнинг айрим жиҳатларига алоҳида тӯхталади. ’’Ижтимоий муносабатлар ёшлар тарбиясининг барча босқичлари ва жабҳаларида эътиборга молик объект сифатида қаралмоғи лозим, яъни оилавий муносабатлардан тортиб, то меҳнат жамоаларидаги муносабатларда инсон шахси, индивидуаллиги бетакрорлигини ҳурмат қилиши, унинг ӯз иқтидори, маслаги ва имкониятлари қандай бӯлса, худди шундайлигича табиий тарзда қабул қилиши шу аснода унинг ривожи учун мақбул шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқдир. ’’[27](ishimbetovlar.zn.uz/filest/2016/06/Ijtimoiy-Psixologiya/pdf).
В.M. Каримова ёшларни тӯғри тарбиялаш давлат ва жамиятга жуда катта муваффақиятлар олиб келишини илмий исботлаб беради.
’’Ҳар бир шахс учун ӯз эркинлигини англаш, ӯзига муносабатларнинг ижобийлигини ҳис этиши муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олар эканмиз, биз айнан демократик тамойилларнинг ҳаётда барқарорлиги шароитидагина йигит-қизларда ӯз оиласига, яқинларига, меҳнат ёки таълим муассасига, эл-юртга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялашимиз мумкин.’’[27]
Ёшларни ӯз-ӯзини тарбиялаши, улардаги юксак индивидуал-психологик хусусиятларни шакллантиришга В.М.Каримованинг қуйидаги фикрларини келтириш мумкин:’’Ёшларимизнинг мустақил фикрловчи, фаол, шижоатли, ӯзига ишонувчан, зукко, билимдон, демократик муносабатларнинг субъекти қилиб тарбиялашни амалга ошириш учун сӯзсиз ижтимоий психология ва унинг методлари муҳим роль уйнайди.Янгича фикрлаш ва тафаккурнинг муҳим шарти сифатида демократик муносабатларга асосланган муомала жараёнини таҳлил қилади.’’[27]
Давлат ӯз ҳудудида тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ёш авлодни муносиб вояга етказишни устувор вазифалар сифатида белгилайди. Бунда айниқса шахсга қаратилган ички ва ташқи таҳдидлардан жамият аъзоларини, асосан ёшлар ҳимоясини таъминлаш асосий муҳим вазифалардан бири сифатида эътироф этилади. Айниқса, ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ижтимоий-психологик жиҳати алоҳида ӯрин тутади. Бугунги кундаги таҳдидлар жамиятнинг таянчи ва асосий кучи бӯлган ёшларга қаратилгандир. Шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишда, ахборот хуружларидан ёшларни ҳимоялаш, ижтимоий-психологик жиҳатдан улар билан мунтазам тизимли ишлар (диагностика қилиш, коррекцион ишлар)олиб бориш муҳим ӯрин тутади.
Ю.Носковнинг фикрича:’’таҳдид инсон ёки жамиятнинг жорий фаолияти ва ривожланишининг издан чиқаришга бузишга олиб келувчи шарт ва омилларнинг мажмуидир. Ижтимоий-психологик жиҳатдан бирон-бир таҳдиднинг мазмун-мохиятини очиб бериш учун улар ҳақида ахборотга эга бӯлиш зарур’’.[28;13](С.Д.Шарапова.Ёшларда мафкуравий иммунитет шаклланганлигининг ижтимоий-психологик жиҳатлари:Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация.-Тошкент.2020.-13б. )
Илмий манбаларнинг назарий таҳлили шуни кӯрсатмоқдаки, бугунги кунда таҳдидларнинг барча хусусиятларини инобатга олган ҳолда,қуйидаги тартибда кӯрсатиб ӯтиш мақсадга мувофиқ:
1.Ҳалқаро терроризм
2.Диний экстремизм
3.Наркотрафик
4.Қурол-яроғ ва ӯқ-дорилар, радиактив ва ядровий моддалар контрабандаси
5.Компьютер фирибгарлиги.
6.Трансплантация учун инсон таъна аъзоларининг ноқонуний савдоси.
7.Қимматли қоғозларни қалбакилаштириш ва ноқонуний даромадларни легаллаштириш.
8.Трансмиллий уюшган жиноятчилик
9.Ноқонуний миграция.
10.Миссионерлик ва прозелитизм ҳаракати.
Тадқиқотчи И.Д.Стойков одам савдоси доирасида ёшларни ҳам ӯсиш ӯлиши юқорилигини кӯрсатиб, бунда гендер кӯрсатгичга алоҳида эътибор қаратгани ва ‘’аёлларни хорижга чиқариб, уларни жинсий эксплуатация қилиш ҳолатлари бутун дунёда ошиб бораётганлигини’’ таъкидлайди. Бу кӯрсаткич бугунги кунда тахминан 5000000 ни ташкил этар экан. Бу масала ижтимоий-психологик мазмун касб этиб, унинг асосида ёшларда ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлик, аниқроғи хабардорлик даражасининг пастлиги, таҳдид ва хавфларга эга бӯлмаслик, бир сӯз билан айтганда, ғоявий ва мафкуравий иммунитетнинг шаклланмаганлиги мужассамлашгандир.
Боз устида, электрон технологиялар имкониятининг кенгайиши туфайли Internet тизимининг такомиллашуви натижасида ундан фойдаланувчиларнинг:
-идрок маконининг кенгайиши;
-ахборот қидируви ва қайта ишлаш суръатининг тезлигини ошиши;
-ахборотни жамлаш, ишлов бериш ва қайта узатиш учун шароит яратилиши;
-реал вақтда бевосита оммавий коммуникациянинг иштирокчиси бӯлишнинг таъминланиши;
-субмаданият ва бошқа ижтимоий-психологик кӯрсаткичлар асосида виртуал ижтимоий гуруҳларнинг вужудга келиши;
-мулоқотни визуал тарзда(онлайн режимда)амалга ошириш имкониятининг вужудга келиши;
-шахсий муаммолар билан ‘’ӯртоқлашуви’’кабилар.[28;15]
Ёшларга ахборотлар орқали таъсир кӯрсатишда асосан уларнинг қизиқишлари ва дунёқарашларига психологик таъсир кӯрсатилади. Бу ҳолатлар айниқса ижтимоий тармоқлар орқали намоён қилинганлиги сабабли, ёшлар жамоасини ӯзига бӯйсундира олади. Ахборотлар орқали таъсир кӯрсатувчилар ёшларни танлаган йӯллари ҳато эканлигини тушунтириш ишларини ӯзларининг турли ҳаракатлари орқали амалга ошириб исботлашга ҳаракат қиладилар. Уларнинг хуружларидан ҳимояланиш учун, таҳдидларнинг қандай мақсадга йӯналтирилганлигини билиш муҳим ҳисобланади.
Ахборот хуружларини ижтимоий-психологик жиҳатдан қуйидагича таснифлаш мумкин:
-ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ахборот хуружлари;
-сиёсий маънавий соҳадаги ахборот хуружлари;
-таълим-тарбия ва маданият соҳасидаги хуружлар;
-бошқарув соҳасидаги ахборот хуружлари ва бошқалар;
Ахборот хуружларининг ижтимоий-психологик жиҳатдан таркибий йӯналишларининг белгиланиши ёшларда психологик иммунитетни шакллантириш имкониятини беради. Шунинг учун ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоялашда ҳавфлардан ҳимоялаш тадбирларини жорий этиш, зарур ҳисобланган усул ва воситалардан мақсадли фойдаланилса асосий натижага эришилади. Масалан йӯналтирилганлиги бӯйича хуружлар илк ӯспиринлик ёшидаги мактаб ӯқувчиларига қаратилган бӯлса, бунда биринчи навбатда ҳимояланиш усуллари, ҳимоя воситалари, ҳимояланишни амалга ошириш вақти, ҳимояланиши муддатларини белгилаш лозим бӯлади, натижада психологик иммунитет тизими шакллантирилади. Бу ӯз навбатида ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимояловчилар фаолиятининг маҳсулдорлигини таъминлайди.
Р.М.Грановская ва Ю.С.Крижанскаяларнинг таъкидлашларича ’’инсонни тажрибаси орттирилганлиги сари, унда махсус тизим (психологик ҳимоя шаклланади ва у инсонни ички мувозанатини бузишдан ҳимоя қилади. ’’[28]
Муаллифлар орттирилганлиги деганда, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ҳаётдаги тажрибаларни эмас, виртуал олам (ижтимоий тармоқлар)да ахборот истеъмолчиси сифатида фаолият олиб боришларига эътибор қаратганлар. Шахс психологияси мураккаб тузилишга эга, ёшларни кӯпинча ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларининг таъсирига тушиб қолишларининг асосий сабаблари ёш даври сабаб қизиқиши, аҳлоқий психологик хусусиятларидаги камчиликлар, ижтимоий тармоқларда мақсадсиз ӯтириш кабилар ҳисобланади.
Шахс ижтимоий биологик мавжудот, индивид шахс сифатида шаклланиб борар экан ,у турли ӯзгаришлар (биологик,психологик,ҳулқий) таъсирида бӯлади. Ӯсмирлик ва ӯспиринлик даврларида ӯзи учун номаълум бӯлган ахборотлар ҳодиса ва ҳолатларни ӯрганишга интилади, вазиятларда турлича хукм чиқаради, ӯзининг ҳаёт йӯлини белгилаб олишни ҳоҳлайди. Лекин ҳамма ёшлар ҳам ӯзига тӯғри баҳони бераолмайди, чунки у ӯзини яхлит тарзда идрок этишга қодир ҳисобланмайди.
Ёшларга ахборот хуружлари орқали психологик таъсир кӯрсатишни мақсад қилганлар, айнан уларнинг туйғу тасаввурларидан ӯзларининг мақсадларини амалга оширишда фойдаланадилар, яъни ӯз ғояларини тимсолларга айлантирадилар. Булар маиший-маданий, ижтимоий-маънавий, иқтисодий-сиёсий, тиббий-хуқуқий ғояларни бирлаштирган ахборот ва ҳабарларни ишлаб чиқадилар ва таъсир кӯрсатиш воситаси сифатида ижтимоий тармоқлардан кӯпроқ фойдаланадилар. Мана шу усуллар билан ёшларнинг психологиясига, интилишларига, мавжуд кечинмаларига, ҳаёт тарзига мақсадли таъсир кӯрсатадилар. Дунёнинг кӯпгина ривожланган давлатларида ишлаб чиқарилган фильмлар, видеороликлар, порнографик сайтлар, турли ижтимоий-сиёсий диний секталарнинг сайтлари ижтимоий тармоқларда ёшларнинг психологиясига таъсир кӯрсатувчи ахборотларни турли мазмундаги ‘’замонавий қаҳрамонлар’’ образида тарғиб этиб оммалаштиради. Энг муҳим ва ёшлар психологиясига таъсир қилувчи жиҳатларидан бири,’’жисмоний зӯравонлик’’,’’аҳлоқий тубанлик‘’ каби ғояларни ижтимоий тармоқдан фойдаланишга ‘’ӯч’’ ӯсмир ва ӯспиринларнинг эътиборига ҳавола этадилар. Ижтимоий тармоқлар орқали кӯрсатилаётган ахборот хуружларида оиладаги ва жамиятдаги муаммолардан ӯқиш ва ишдаги ноаҳлоқий муносабатлар тасвирлар орқали кӯрсатилади. Ёшлар психологиясига бу ҳолатларнинг салбий таъсири шундаки, кӯпгина ҳолатларда зиддиятли турмуш шароити янаям аниқроқ айтганимизда, ноаҳлоқий ижтимоий психологик хусусиятларга тобелик бошланади.
‘’Таъсир кӯрсатишнинг турлари кӯп бӯлиб, уларнинг асосийси сифатида стратегик, тезкор ва тактик турларини кӯрсатиб ӯтиш мумкин. Улар мақсад ва вазифалари жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Таҳдидлар жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, маърифий, маънавий, экологик, ҳарбий, ижтимоий демографик соҳаларга йӯналтирилган бӯлиши мумкин. Бугунги кунда маданият, маънавият соҳаларидаги таҳдидлар сони ошиб бориш билан бирга, уларнинг ҳарактери мураккаблашиб бормоқда. Инсон онгига таъсир кӯрсатиш мақсадида ҳавола этилаётган маълумотлар шаклан кӯпайиб, ҳаттоки бадиий ижод намуналарида бунёдкор ва вайронкор ғоялар акс эттирилган бӯлиб, уларнинг ҳар бири қатор вазифаларни бажаришга йӯналтирилгандир.
Уларни вазифадорлиги асосида қуйидагича классификация қилиш мумкин:
а)Индивидга таъсир кӯрсатиб унинг танлаган йӯли, белгиланган мақсади хато эканлигини;
б)Номақбул хулқ намунасини ‘’замонавий ёшлар ифтихори’’эканлигини;
в)Маиший ва ижтимоий ҳаёт тарзида мавжуд анъанавий муносабатлар мажмуини ‘’эскирган’’лиги;
г)Деструктив ‘’мен’’ни намоён этишни мақбул эканлиги кабиларни сингдириш.
Агарда, инсон биринчи танловни танласа, у ҳолда ахборотнинг таъсирига тушиб, унда кӯрсатилган ғояларни аниқ ҳаракатлари ёрдамида моддийлаштиради. Шу сабабли ахборотнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини соҳавий дахлдорлиги бӯйича ажрата олиш билиш ва тавсифлай олиш лозим бӯлади.’’[28]
‘’Чунки ахборот, ӯзининг атрибутив хусусиятларидан ташқари, истеъмолчи учун шахсий ёки жамоавий, маданий аҳамиятга эга бӯлади. Гарчи ахборотнинг хоссалари шартли бӯлсада, унинг фойдалилик даражаси, идрок этувчи субъектга таъсир даражаси билан белгиланади. Агарда ахборотни қабул қилган ёшлар, ахборотнинг таркибидаги ҳабардан керакли таассурот ва билимларни олган бӯлса, ӯз мақсадини тӯғри шакллантириб, мақбул хулқ намунасини юзага чиқара олади. Натижада, ахборот истеъмолчиси бӯлган ёшлар, объект билан самарали муносабатга кириша олади. Агарда узатилаётган салбий хабарлар истеъмолчисининг маънавий дунёсига тааллуқли бӯлса, яъни ахборотни идрок этувчи ундан эмоционал қониқиш ҳосил қилса, ахборотни фойдали деб ҳисоблаш мумкин.
Бунда, ахборот ӯзида мужассам этган ғоя билан, инсоннинг маънавий дунёсига ‘’кириб’’ хулқ намунасини ифодалашга туртки бӯлиши, моддий дунёда намоён бӯлиб, бирон бир ҳаракат тарзини шундайича, яъни тақлид кӯринишида қабул қилиш учун амал қилади. Натижада инсон рефлексия қамровига тааллуқли бӯлган, вужудга келган вазият (ҳолат)дунёқараш, ижтимоий тажрибанинг етишмаслиги каби муаммо билан тӯқнашиб, унинг ‘’ечим’’ йӯли аниқ ҳаёт тарзи модели кӯринишида таъсир кӯрсатишни мақсад қилиб олган томондан белгилаб берилади. Шундагина ғоялар онг остига кириб, туйғуларга айланади. Туйғулар ёшлар учун асосий стимуляторига (S) айланади ва реакция кӯринишида (R) тарғиб этилаётган (кутилаётган) хулқ намоён бӯлади.
Буни таҳдидларнинг таъсирига тушиш салбий ғояни моддийлаштиришга интилиш деб кӯрсатсак хато қилмаган бӯламиз. Негаки ахборот турли соҳаларга тааллуқли бӯлган хабарлар билан ӯзаро алоқада бӯлади ва улар ижтимоий муносабатларнинг кечишини таъминлайди.
Г.Поцепцов ‘’Психологические войны’’ номли асарида ахборот воситасида ғоявий таъсир кӯрсатишни учта таркибга ажратади. Булар хабар ва унинг кӯнгилочар ҳамда ишонтирувчи таркиблари. Ишонтирувчи таркиби яхлит ахборотнинг мақсади ҳисобланади.
Стимуллар (S), ёшларнинг ҳулқини, маънавий дунёсини тасаввурини, муносабатини, идеалини, қадриятлар тизимини ӯзгартира оладиган ‘’куч’’лигини инобатга олсак, бунда Гарольд Лассвэллнинг коммуникатив моделидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Коммуникатив модел ‘’Хабарни ким етказмоқда–қайси канал воситасида етказмоқда-кимга етказмоқда-қайси эффект билан етказмоқда’’ каби тузилишга эга.[28]
Глобаллашув жараёнида ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялаш жамиятнинг барча соҳаларида давом этмоқда. Ҳар қандай давлатнинг илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши ахборот орқали амалга ошади. Ҳозирги жамиятда ахборот орқали мулоқот қилиш имкониятлари ниҳоятда кенгайди. Инсоният учун ахборот соҳасидаги глобаллашув дунё жумладан, ахборот майдонида яққол намоён бӯлиб,узвий боғлиқ ҳолда кечмоқда.Жамиятни ахборотлашуви илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ӯзагини ташкил этиб, тараққиётнинг бош омилига айланмоқда.
Бу ҳодисалар глобаллашув жараёнларининг ӯзига хос жиҳатлари деб таърифланмоқда.
Олимларнинг хулосасига кӯра, ахборот жамияти вужудга келишининг қуйидаги учта сабаби бор;
1.Илмий-техника тараққиёти.
2.Глобализация.
3.Соҳа муҳимлигининг тан олиниши.
Шу билан бирга замонавий ахборот технологиялари ютуқларидан баъзан ёвуз мақсадлар йӯлида фойдаланиб, уни тараққиёт кушандасига айлантираётган кучлар ҳам бор, улар информацион –психологик хавф-хатар билан кишиларнинг тинч ва фаровон ҳаётларини издан чиқармоқда. Ахборот хуружлари таъсирида ёшларнинг онги ва қалбига тажовуз қилиб уларнинг давлат ва жамиятга бӯлган муносабатларини ӯзгартиришга интилмоқда.
Ахборот психологик ҳавфсизликни таъминлашдаги муҳим омил-инсон омили ҳисобланади. Чунки бугунги ахборотлар ёшлар онгу-тафаккурига турли кӯринишда таъсир этиб, ундаги минглаб тақдирларни гоҳ салбий гоҳ ижобий томонга ӯзгартирувчи ’’қудратли куч’’га айланди. Бундай ҳолатлар ӯз навбатида ҳар бир ёшдан кучли сезгирлик ва ҳушёрликни талаб этмоқда. Бугунги ёшлар дунё цивилизацияси имкониятларидан ижтимоий тармоқлар орқали кӯпроқ фойдаланмоқда. Ёшларда ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, уларни турли ахборот хуружларидан психологик ҳимоялаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Ахборотнинг қудрати бугунги кунга келиб дунё тақдирини ҳал қилишда асосий восита мақомига кӯтарилди.
Ҳозирги кунда ёшлар ӯртасида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш уларга психологик қарамлик ниҳоятда оммалашди. Бундай ҳолатлар ёшларнинг онги ва руҳиятига салбий таъсир кӯрсатиб уларда турли хил руҳий бузилишларни келтириб чиқаради, ҳамда саломатлигига жиддий таъсир кӯрсатади.
Бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишларини кӯпчилик ота-оналар кам назорат қилаётганлиги мазкур масаланинг муҳим эканлигини билдиради. Ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимояланиши кенг жамоатчилик (ота-оналар, мактаб жамоаси, ӯз-ӯзини бошқариш органлари, жамоатчилик ташкилотлари)нинг вазифаси ҳисобланади. Ёшларни ахборот хуружларидан психологик ҳимоялашда қуйидаги ижтимоий муассасалар алоҳида ӯрин эгаллайдилар;
- Таълим муассасаларининг ӯқитувчилари.
- Ёшлар билан ишловчи мутаҳассислар.
- Илмий -тадқиқотчилар.
- Сиёсат ва маданиятнинг фаоллари.
- Ота-оналар.
- Блогерлар ОАВ вакиллари ёшлар ташкилотлари.
Ахборотларнинг тезлик билан тарқалиши ёш авлоднинг ахборот билан мунтазам давомли муносабатдалиги ”ахборот жамияти’’нинг фаоллашишига олиб келди. Ижтимоий тармоқлар орқали шахслараро муносабатларнинг тезлашиши ёшларнинг ривожланишига ӯз таъсирини мунтазам кӯрсатяпди. Ахборотлар оқимининг тарқалиши ва ривожланиши тасаввур қилиб бӯлмайдиган даражадаги тараққиёти бугунги кун ёшларини тарбиялашда жиддий ташвишларни тӯғдирмоқда. Бугунги кунда замонавий ахборот технологиясининг ривожланиши туфайли ҳоҳлаган инсон ер юзи аҳолисининг ҳоҳлаган жойидаги одам билан ӯзаро алоқа ӯрнатиши, муаммоларини лаҳзаларда ҳал этиши аниқ. Ана шу ҳолатнинг ӯзиёқ ёшлар фаолиятини руҳиятини, онгу-тафаккурини, ахлоқ меъёрларини, давлат ва жамиятга муносабатларини, алоҳида айтганимизда, янги асрдаги шахсларнинг ҳаёти ва тақдирини ифода этади. ХХI асрнинг цивилизациясида ахборот хуружлари психологик курашларда кӯпроқ ӯзини намоён қиляпди. Айни вақтда, ижтимоий ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнида салбий ахборотлардан ҳимояланишни билишнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Ахборот психологик ҳимоя шахслараро муносабатлар тизимида шаклланади, ёшларни ҳулқ-атворини ахборотлар билан ишлашда бошқариб турувчи муҳим психологик механизмдир.
Ёшларнинг келажакдаги тақдири истиқболида уларнинг ахборот хуружларидан психологик ҳимояланиши уларнинг жамиятга бевосита таъсир ӯтказишини мукаммал ӯрганишни тақозо этади.
- Ёшлар фаолиятини мақсадга мувофиқ ҳолда йӯналтириш.Давлат ва жамият ишига масъуллик туйғусини шакллантириш ёшларни салбий ахборотлардан ҳимоялаш уларнинг келгуси ҳаётига тақдирдошлик ҳиссини шакллантириш.
- Турли психологик хусусиятларга эга бӯлган ёшлар орасида маданий тенгликни таъминлаш. Ахборотлардан психологик ҳимояланишда жахон ёшлари ӯзаро муносабатларида бир-бирини қӯллаб-қувватлаш психологик ҳавфсизлик муаммоларини ҳал этишда ижобий ғоялар соғлом руҳиятни шакллантириш.
- Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда унинг имкониятларини тараққиёт йӯлига сафарбар этиш устунлигини таъминлаш муҳим вазифадир, чунки мавжуд ахборотлардан тӯғри фойдаланишни ахборотларни таҳлил қила олишни билмаган ёшлар унинг кучидан жамият ва давлат тараққиётига зид мақсадларда фойдаланиши мумкин. Айниқса, ёлғон нотӯғри ахборотларни тарқатиш давлат ва жамиятнинг бошқарув тизимига ӯз таъсирини кӯрсатади.
- Мавжуд ахборотларнинг ижобий имкониятларини жамият ёшлари ҳаётига тадбиқ этиш, ёшлар ва жамият фаровонлигини таъминлайдиган маънавий руҳий ва сиёсий жараёнларда ахборотдан маданиятли ва унумли фойдаланишни ташкил этиш. Жамиятда давлатнинг асосий вазифаларидан бири ёшларни салбий ахборот-психологик хуружларидан ишончли сақлаш ва ҳимоялашдир.
- Ахборот хуружларидан психологик ҳимояланиш-бу аввало давлатнинг эртанги давомчилари бӯлган ёшларни психологик ҳимоялаш, уларнинг ӯз-ӯзини тушуниши, шахслараро муносабатларни юксак даражада шакллантириш мавжуд ахборотлардан фойдаланиб ёшларда онгу-тафаккурни, ижодкорликни, яратувчанлик қобилиятини, бунёдкорлик ғояларини шакллантиришни тақозо этади.
- Ёшлар ахборотларнинг жамиятга хизмат қиладиган, унинг тараққиётини таъминлайдиган, мамлакат фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган жиҳатларини ӯқиб ӯрганиб фойдаланишлари зарур ҳисобланади. Мавжуд ахборотлар шахсий манфаатдан устун турсин ва умуммиллат манфаатига хизмат қиладиган қадриятга айлансин. Биз ана шундай шароитда ахборотлардан тӯғри фойдаланиш, жамиятимиз ӯқувчи ёшларининг психологик ҳолатига салбий таъсир кӯрсатадиган ижтимоий-психологик келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи жамият аъзоларининг обрӯси ва шаънига салбий таъсир кӯрсатувчи ахборот хуружларига қарши психологик иммунитетга эга ёшларни тарбиялашимиз лозим .
Шахсга таъсир кӯрсатаётган ахборот хуружларининг қайси бирини қабул қилиш ёки қилмасликни аниқлашда ҳар бир ёшда психологик иммунитет кучли бӯлиши зарур. Ёшлар ахборот олади, тарқатади, ундан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Жамият тараққиётга эришган сайин у мураккаблашиб ахборот ва унинг ёшлар орасидаги таъсири янада ошди. Давлат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиши 3 асосий жиҳатга боғлиқ.
1.Мудофаа ва ҳавфсизлик.
2.Ахборот комуникация тизимлари.
3.Инновацион технологиялар.
Глобаллашув жараёнида ривожланаётган давлатларнинг ёшларига ижтимоий тармоқлар орқали ӯз салбий таъсирларини кӯрсатишга интилаётган ‘’оммавий маданият’’,’’маданий инқилоб’’,’’диний экстремизм’’ каби зарарли оқимлар, бузғунчи ғояларнинг асосий мақсади ёш авлодни танлаган тӯғри йӯлидан адаштиришдир. Ёшлар жамият аъзолари орасида муайян ҳаракатда бӯлган маълумотлар, хабарлардан, ахборотлардан етарли, тӯғри аниқ маълумотларга эга бӯлиб ахборотларни тӯғри таҳлил қила олсагина, ӯз даврининг етук шахслари бӯлиб шаклланади. Ахборотларнинг мазмунини билиш, ундан тӯғри ва самарали фойдалана олиш ахборот маданиятини ташкил этади.
Шахс онгини бӯйсундиришда ахборотлар энг катта муҳим вазифани бажаради.
Шахсни жисмоний йӯқ қилишга мӯлжалланган қуроллар билан маълум бир аниқ рақамлардаги инсонларнинг ҳаётига зомин бӯлиш мумкин, бироқ, информацион қурол бӯлган ахборот хуружлари орқали кӯплаб ёшларнинг онгини заҳарлаш мумкин. Ахборот хуружлари келтирган зарар шахснинг онги ва тафаккурида маҳкам ӯрнашади.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish