Қанчалик тез-тез Сиз Интернетдан фойдаланиб турасиз саволига Қашқадарё мактабларидаги ӯқувчи ӯғил болалар 49,6% , қизлар 26,9% кунига, 11,8% қизлар эса ҳафтада 1-2 марта фойдаланишини Cамарқандлик ӯқувчи ӯғил болалар 60,4% қизлар 36,3% кунига 1-2 марта ,2,5% ӯқувчи қизларимиз ҳафтада 1-2 марта деб жавоб беришди.Кузатишларимиз давомида Қашқадарё 76,5% Самарқанд 96,7% вилояти ӯқувчи ёшларининг Интернетдан фойдаланиш даражаси юқори эканлиги, бу жараёнда мактаб ӯқувчи ёшлари интернетдан самарали ва тӯғри фойдаланишлари зарурлиги, ота-оналар, мутахассис психологлар, Ахборот коммуникациялари мутахассислари улар билан доимий алоқада бӯлиб, назорат қилишлари, ӯқувчиларнинг ёш даврлари ва индивидуал-психологик хусусиятларини инобатга олиши лозим деган хулосага келишимиз мумкин,бугунги кунда глобаллашув ва интеграциялашув жараёнларининг кучайиши ӯқувчи ӯсмирларнинг индивидуал-психологик хусусиятларига алоҳида эътибор бериш зарурлигини кӯрсатмоқда, чунки интернет ва ижтимоий тармоқлар ахборотларидан тизимсиз фойдаланиш натижасида ӯсмирлар ӯртасида ӯзининг хақлигини таъкидлаш, ӯзини ота-онасига қарама-қарши қӯйиш, уларга қарши ҳаракатлар қилиш, уларнинг маслаҳатларидан тӯлиқ фойдаланмаслик ҳолатлари намоён бӯлади. Ушбу ҳолатларнинг давомлилиги ӯсмирда характер акцентуациясига хос бӯлган бегоналашишнинг айрим ҳолатларини юзага келтиради.Ӯсмирда шаклланган бегоналашиш уни интернет орқали соатлаб ахборот воситалари билан банд бӯлишига олиб келади. Бундай ҳолатларда ота-оналарнинг қӯпол муносабатлари ӯқувчи ӯсмирда агрессивлик реакциясини ӯйғотади ва ӯзаро муносабатлар жараёнида психологик зиддиятларни кучайтиради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки ӯқувчи ёшларнинг интернетдан фойдаланишлари уларнинг ёш ва индивидуал психологик хусусиятларига мос ҳолатда танланиши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда ӯсмирнинг индивидуал -психологик хусусиятларида салбий психологик ҳолатларни юзага келишига олиб келади.
Биз синалувчиларнинг компьютер билан алоқадорлигини аниқлаш мақсадида Қанчалик тез-тез компьютерда шуғулланасиз?-деган саволимизга Қашқадарёлик 41,9% ӯғил болалар 32,2% ӯқувчи қизлар эса ҳафтада бир марта, 2,15% қизлар ҳафтада бир неча марта, 4,3% деярли ҳар куни компьютерда шуғулланишларини баён қилганлар. Самарқандлик 33,1% ӯғил болалар 32,2% ӯқувчи қизлар эса ҳафтада бир марта, 4,1% ҳафтада бир неча марта , 2,5% деярли ҳар куни деб жавоб беришган.
Жавоблардан ӯқувчиларимизнинг компьютерда шуғулланиш даражаси Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларда 41,9%, икки региондаги қизлар ҳам 32,2% паст даража ӯқувчилар компьютерда ҳафтада бир марта шуғулланаркан. Умумий ҳисобда Қашқадарёлик ӯқувчиларнинг 74,1% Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг 65,3% компьютерда ҳафтада бир марта шуғулланишлари ӯқувчи ёшларнинг компьютер саводхонлиги даражаси пастлигини кӯрсатди. Ӯқувчи ёшлар комьютерда шуғулланиш учун бор йӯғи ҳафтада бир марта вақт ажратиши аввало ӯқувчи, ота-она ва мактаб маъмуриятининг имкониятлардан самарали фойдаланишга ӯқувчини тӯғри йӯналтирмаганлигининг натижаси деган хулосага келдик. Ҳар бир ёш бугунги кунда компютер технологияларини мукаммал билиб ахборотларни психологик таҳлил қила олиши доимий равишда ахборотдан тӯғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириши лозим.
Tадқиқотимиз давомида биз ӯқувчи ёшларимизнинг бугунги кунда Интернетдан фойдаланишда нималарга эътибор беришлари билан қизиқиб уларга ахборотлардан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан ёндошишлари зарур вазифа эканлигини тушунтирдик.
2.2.3-расм.Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва муаммоларини ўрганиш сўровномаси натижалари ҳудудларга кўра таркиби (n=214).
Do'stlaringiz bilan baham: |