Ота-онангиз Сиз билан Интернетдаги ҳавфсизлик ҳақида суҳбатлашганми? Саволига Қашқадарёлик мактаб ӯқувчиларининг 82,8% (52,7% ӯғил болалар 30,1% қизлар) ҳа тез-тез эсимга солишади, 17,2%(8,6% ӯғил 8,6% қиз ) ҳа камдан –кам жудаям кам деб жавоб беришди. Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг 93,4%(ӯғил болалар 58,7% қизлар, 34,7%) ҳа тез-тез эсимга солишади, 6,6% ӯқувчи ёшлар ҳа камдан кам жудаям кам деб жавоб беришди. Жавоблардан маълум бӯлдики, Cамарқанд мактабларида таълим олаётган ӯқувчи ёшларнинг ота-оналари Интернетдаги ҳавфсизлик, ахборотларниг ӯқувчилар онги шаклланиши ва ривожланишидаги таъсири улардан фойдаланишда фақат ӯзига тегишли маълумотлардан фойдаланиш зарурлиги тӯғрисида ӯз фарзандлари билан кӯпроқ суҳбатлар олиб борганлиги 93,4% аниқланди. Ёшлар ота-оналарининг ахборот хуружларидан психологик ҳимояланиш тӯғрисидаги маслаҳатларини онгли равишда бажарадилар. Уларни ахборот хуружларидан ҳимоялашда салбий ва ижобий ахборотлар ӯртасидаги фарқни таҳлил қила олишлари учун жазолаш ва рағбатлантириш усуллари қӯлланилади. Бу жараёнда ёш хусусиятлари хулқидаги ӯзгаришлар ва жинси инобатга олиниши зарур. Биз кузатишларимиз давомида ота-оналарнинг ӯз фарзандлари билан кӯпроқ мулоқотда бӯлишларини, фарзандларида индивидуал-психологик хусусиятларнинг алоҳида жиҳатларига эътибори юқори эканлигини гувоҳи бӯлдик. Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, ота-оналар ӯқувчи ёшлар билан ахборот хуружларини бартараф этишда таълим муассалари жамоалари ва оила ҳамкорлигини тӯғри ташкил эта олсалар, мақсадга мувофиқ бӯлади.
2.2.1-расм.Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва муаммоларини ўрганиш сўровномаси натижалари ҳудудларга кўра таркиби (n=214).
Интернетда ӯғирлик ва фирибгарликка дуч келганмисиз? Саволига ӯқувчи ёшларнинг берган жавобларини таҳлил қиламиз. Ушбу саволга Қашқадарёлик ӯқувчи ёшларнинг 76,3 %(ӯғиллар 44,1% қизлар 32,2%) ҳеч қачон деб жавоб беришди. Самарқандлик ӯқувчи ёшларнинг 76,1%(ӯғил болалар 49,6% қизлар 26,5%)жавоб беришган бӯлса, 9,7 % Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болалар Интернет орқали ӯғирлик ва фирибгарликка тез-тез дуч келишларини, 7,5% ӯқувчи йигитлар камдан-кам ҳолатларда ӯғирлик ва фирибгарликка дуч келганликларини ӯз жавобларида қайд этишган. Бу сӯровномамизда Самарқандда таълим олаётган ӯқувчи ӯғил болаларнинг Интернетда кӯпроқ ӯғирлик ва фирибгарликка дуч келганликлари 69,4% ӯқувчи ӯғил болаларнинг ижтимоий тармоқлардан кӯп фойдаланганликлари оқибатида рӯй берган. Қашқадарёлик ӯқувчи қизлар Интернетдаги ӯғирлик ва фирибгарликларга 32,2%, Самарқандлик ӯқувчи қизлар 26,5% ҳеч қачон дуч келишмаган. Демак, Самарқанддаги ӯқувчи ёшлар ӯзларининг кӯп вақтларини ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ахборотлардан нотӯғри фойдаланиб, вақтни тӯғри тасимлай олмаслиги сабабли бундай ҳолатларга дуч келишади, бериб борилаётган ахборот ва маълумотларни мактаб ӯқувчилари психологик таҳлил қила олмасликларини берган жавобларидан аниқладик. Улар ижтимоий тармоқлар орқали салбий ахборот тарқатиб ёшларни тӯғри йӯлдан адаштирадиганларга тобе шахсга айланади. Чунки бу даврда ӯсмирлар индивидуал ҳарактер хусусиятларида акцентуация хусусиятлари эмансипация, тенгқӯрлари билан гуруҳлашиш, иштиёқ реакцияси кабилар устунлик қилади.
Сӯровноманинг Мактабда Интернетдаги Хавфсизлик мавзусидаги дарслар, синф соатлари ӯтказиладими? саволи натижаларига эътибор қаратамиз. Ушбу саволга Қашқадарёлик ӯқувчи ӯғил болаларнинг 50,5% ҳа йилда 1-2 марта, ӯқувчи қизларнинг 29% ӯқув йили давомида 1-2 марта, Самарқандлик ӯғил болаларнинг 49,6% ҳа йилда 1-2 марта 11,6% ҳар йили 2 мартадан кӯпроқ ӯтказилишини баён қилишган. Самарқандлик ӯқувчи қизлар 28,9% бу мавзудаги дарс ва синф соатлари йилда 1-2 марта, 9,9% қизлар 2 мартадан кӯпроқ ӯтказилишини баён қилишди. Қашқадарёда 79.5%, Самарқандда 78,5% жавоблардан шу ҳолатни гувоҳи бӯлдик, мактабларда Интернетдаги хавфсизлик, ижтимоий тармоқларнинг бугунги кундаги ўрни, шахс шаклланишида, ӯқувчи ёшлар ижтимоий-психологик хусусиятлари ривожланишида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган ҳақиқий ва ёлғон ахборотлар, улардан ӯқувчи ёшларни психологик ҳимоялаш, ӯқувчи ёшларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари хақида мактабларнинг кӯпчилигида ӯқувчи ёшларга кам маълумотлар берилган, икки региондаги таълим муассасалари педагог-ӯқитувчиларига ижтимоий тармоқларнинг ӯсмир шахси шаклланишидаги ӯрни ҳақида ӯқувчиларга кӯпроқ маълумотлар бериш зарурлигини тавсия қилдик.Ӯсмирлик ёшидаги ӯқувчилар бу маълумотлардан кӯпроқ хабардор бӯлишлари зарур, чунки айнан ӯқувчи ӯсмирлар ӯртасида содир этилаётган девиант хулқ-атвор кӯринишлари жиноятчилик, гиёҳвандлик, агрессивлик, суицид каби давлат ва жамият учун ёт бӯлган иллатлар умумтаълим мактабларида ижтимоий тармоқларнинг ҳавфлилик даражаси тӯғрисида синф соатлари ва дарсларнинг етарли даражада ӯтилмаганлиги деб хисоблаймиз.
2.2.2-расм.Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва муаммоларини ўрганиш сўровномаси натижалари худудларга кўра таркиби (n=214).
Do'stlaringiz bilan baham: |