Адреса и телефоны бўлимида контрагентнинг юридик ва ҳақиқий манзили, телефони, факси ва б. кўрсатилади.
Контакты бўлимида контрагентнинг боғланиш учун шаҳси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Боғланиш учун шаҳсларнинг асосийсини «Установить основным» тугмаси орқали белгилаш мумкин. Боғланиш учун асосий шаҳс контрагент билан шартноманинг босма шаклига чиқарилиши мумкин.
Счета и договоры бўлимида ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганшартномалар кўрсатилади.
Конрагентлар билан тузилган шарномаларни сақлаш учун Контрагенты маълумотномасига бўйсинувчи Договоры контрагентов маълумотномаси мўлжалланган. Контрагентлар билан бўладиган барча хўжалик операциялари албатта шартномалар кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
Расмийлаштирилган шартномалар рўйхатини кўриш ва контрагент билан янги шартномани расмийлаштиришни Счета и договоры бўлимида ёки Контрагенты маълумотномасининг Перейти тугмаси орқали ўтиш мумкин бўлган Договоры контрагентов маълумотномасида амалга ошириш мумкин.
Шартнома шаклида шартнома тури (С покупателем, С поставщиком ва б.) ва фойдаланиладиган нарх турлари кўрсатилади. Шартнома тури ушбу шартнома орқали қанақа хўжалик операцияларини ўтказиш мумкинлигига таъсир кўрсатади. Масалан, товарлар келиб тушиши операцияларини фақат С поставщиком ёки С комитентом турдаги шартномалар орқали ўтказиш мумкин.
Конрагентлар билан ҳисоб-китоблар асосан конрагент билан шартномада қандай ҳисоб-китоб валютаси кўрсатилганлигига ва ҳужжатнинг ўзи қандай валютада расмийлаштирилганлигига боғлиқ. Агарда шартнома бўйича ҳисоб-китоб валютаси сўм бўлса, ҳужжат ҳам фақат сўмда расийлаштрилиши мумкин.
Агарда шартномада ҳисоб-китоб валютаси тариқасида сўмдан фарқли валюта кўрсатилган бўлса, бундай шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида валютадаги ҳисоб-китоблар сифатида акс эттирилади.
Агарда шартномада ҳисоб-китоблар аломати сифатида шартли бирликлар кўрстатилган бўлса, ҳарид қилиш ва сотиш ҳужжатларни шартнома валютасида, тўлов ҳужжатларини эса сўмда рамийлаштириш мумкин.
Шартнома учун ҳисоб-китоблар турини Вид взаиморасчетов реквизита кўрсатиш мумкин. Бу ҳар хил контрагентлар шартномаларини уларга битта ўзаро ҳисоб-китоб турини белгилаш орқали умумлаштириш, масалан, узоқ муддатли шартномалар, олдиндан тўлов шартномалари, сотиш шартномаси, бир марталик шартномалар ва ҳ.к. ушбу аломат контрагентлар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоботларда қўшимча аналитика вазифасини бажаради.
Бундан ташқари, Счета и договоры бўлими контрагентнинг банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади. Ушбу бўлимдаги ахборотлар ҳужжатларни (тўлов топшириқномалари, счет-фактура ва ҳ.к.) шакллантиришда фойдаланилади.
Агарда фойдаланувчидан контрагентни битта гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш талаб қилинса (хатолик билан бошқа папкага киритиб қўйган) (Переместить элемент в другую группу Ctrl +Shift + M) тугмасидан фойдаланиш зарур.
Контрагентлар билан ҳисоб-китоб счетлари автоматик равишда тўлдирилиши мумкин. Ҳисоб-китоб счетлари Предприятие - Контрагенты менюсидаги Счета учета расчетов с контрагентами маълумотлар регистрига асосан белгиланади. Ҳужжатда андоза бўйича белгиланган счет, фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин. Регистрнинг ҳар бир ёзувида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Ташкилот
Контрагент
Шартнома
Шартнома бўйича ҳисоб-китоб тури
Ҳар хил вазиятларда контрагентлар билан ҳисоб-китоблар учун ишлатиладиган счтлар: харидорлар билан, аванслар бўйича ва б. ҳисоб-китоблар;
Do'stlaringiz bilan baham: |