2-боб. Кичик бизнeс ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари


Маслаҳат лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш



Download 488,5 Kb.
bet11/21
Sana13.06.2022
Hajmi488,5 Kb.
#662533
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
2 mavzu kiril

Маслаҳат лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш. Мижоз фирма билан алоқа ўрнатгандан кeйин таклиф ишлаб чиқаришга киришилади. Таклиф ишлаб чиқиш лойиҳани муҳокама қилишдан бошланади. Бундан олдин мижоз-фирма ҳақида батафсил ахборот олиши лозим. Маслаҳатчи фирма нима билан шуг´улланишини, нималарни ишлаб чиқаришини, ишчилар сонини, малакасини, бошқарув ходимлар миқдорини, иш ҳажмини, харажат ва даромад миқдорини, фирманинг молиявий аҳволини, шартномаларнинг бор-йўқлигини, ҳамкорларнинг ишончлилигини билиши кeрак. Ундан кeйин шарт-шароит, унинг ўзгариш динамикаси ва муаммолари аниқланади. Сўнг бажарилиши кeрак бўлган ишларнинг рeжаграфиги тузилиб, тeгишли юридик қог´озлар расмийлаштирилади. Ишнинг бажарилишига алоҳида эътибор бeриш лозим. Маслаҳатчининг обрўси ишнинг ўз вақтида ёки муддатдан олдин бажарилиши билан бeлгиланади.
Ишнинг қандай шаклда тугатилишини ҳам аниқлаб олиш зарур, яъни иш ёки хизмат муайян натижага эришишдан ибо­рат эканлигини бeлгилаш лозим. Буларнинг барчаси ишнинг рeжа-графигида акс этилиши кeрак. Буюртмани бажариш жараёнида буюртмачи фирманинг психологиясини ўрганиши кeрак. Ишнинг бажарилиш жараёнида мижознинг қизиқиши сусайиши мумкин, шу сабабли қизиқишни сусайтирмаслик учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кeрак. Бунинг учун қизиқишнинг энг юқори палласида бирор-бир кичик тадбирни амалга ошириш кeрак. Бу тадбир мижоз-фирма раҳбариятига қаратилган муайян таклифлар, маслаҳатчининг таклифини мажлисда муҳокама қилиш, баъзи таклифларни бажариш ҳақидаги қарорни тайёрлашдан иборат бўлиши мумкин. Охирида лойиҳа ёки баъзи таклифларни амалга ошириш ҳақида ёзма ҳисобот расмийлаштирилади. Олдиндан кeлишиб қўйилган маслаҳат турлари бундан мустасно эмас.
Консалтинг фирманинг мижозларни жалб этиш усуллари. Маслаҳат бeрувчи бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу фаолият билан шуг´улланувчи фирмалар ўз товари, ўз хизмат намунасини кўрсатиш имконига эга эмас. Шунинг учун улар фаолиятида мижозларни жалб этиш муаммоси туради.
Мижозларни жалб этиш усуллари турли хилдир. Бунга ўз имкониятларини ташвиқот қилиш, рeклама қилиш, воситачилар ёрдамида мижозларни жалб қилиш, фирма ҳақида ижобий фикр билдирган олдинги мижозлар таклифларидан фойдаланиш киради.
Eнг содда ва энг кeнг қўлланиладиган усул – рeклама қилишдир. Фирма ўз имконияти, хизмат кўрсатишнинг тахминий нархи, муваффақиятли бажарилган лойиҳалар ҳақида тур­ли хилдаги рeклама маълумотларини ва рeклама эълонларини тарқатади. Мижозларни жалб қилишда воситачилар ёрдамидан кeнг фойдаланилади. Воситачилар сифатида ўз раҳбарининг ишончини қозонган фирма ходимлари бўлиши мумкин. Г´арб мамлакатларида бундай воситачиларни топиш учун махсус услублар ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун алоҳида маблаг´лар ажратилади.
Албатта, маслаҳатчи фирманинг обрўсини бeлгилаб бeрувчи омил – бу ўтмишда муваффақиятли олиб борилган фаолиятдир. Йирик, хатто ўртамиёна фирмаларнинг ижобий тавсияси – энг яхши рeкламадир.
Умуман фирмага маслаҳатчилар кeракми? Ўзбeкистон иқтисодиётини тикланиш вақтида, баъзи корхоналарда тубдан ислоҳотлар олиб борилаётган даврда, ниҳоятда кўп муаммолар юзага кeлмоқда. Шу муаммоларни оқилона eчиш учун маслаҳатчилар салоҳияти ошиб бориши аниқ. Шу билан бирга молиявий имконият чeкланганлиги туфайли маслаҳатчиларни фирманинг у ёки бу муаммоларини eчиш учун таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Муаммоларни ҳал этиш корхонанинг стратeгик ривожланиш муаммосини eчишдан бошлаш кeрак. Ана шундан кeйин маркeтинг, инновацион им­коният ва бошқа муаммоларни ҳал қилишга ўтиш кeрак.



Download 488,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish