II бўлим қуйидагилардан моддалардан иборат:
6-модда. Норматив ҳужжатларнинг тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар.
Қонуннинг ушбу моддасида норматив ҳужжатларнинг тоифалари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар белгиланган. Моддага 26.05.2000й. 82-2-сон, 25.04.2003й. 482-2-сон Қонунлари асосида ўзгартиришлар киритилган.
7-модда. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг сертификатлаштиришда қўлланилиши.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштириши лозим бўлган маҳсулотни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олади.
III бўлим қуйидагилардан моддалардан иборат:
8-модда. Давлат назорати органлари ва объектлари.
Идоравий бўйсинуви ва мулк шаклидан қатъий назар, хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг махсулоти, шу жумладан, сертификатлаштирилган махсулот давлат назорати объекти ҳисобланади. Қонуннинг ушбу моддасига 25.04.2003й. 482-2-сон ва 03.04.2009й. ЎРҚ-202-сонли Қонунлар асосида ўзгартиришлар киритилган.
9-модда. Давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.
10-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
Ушбу Қонун қоидалари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлат бошқарув органларининг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгиланган.
IV бўлим қуйидаги моддалардан иборат:
11-модда. Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти.
Республика бюджети маблағларидан тўлиқ ёки қисман таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда махсулот сифатини норматив жиҳатдан таъминлаш бўлимлари назарда тутилиши лозим.
12-модда. Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ушбу Қoнунгa мувoфиқ дaвлaт бoшқaрув oргaнлaри ўз вaкoлaтлaри дoирaсидa стaндaртлaр вa тexник шaртлaрни (бундaн буён мaтндa “стaндaртлaр” дeб юритилaди), шунингдeк ушбу Қoнунни қўллaшгa дoир йўриқнoмaлaр вa изoҳлaрни ишлaб чиқaдилaр, тaсдиқлaйдилaр, нaшр этaдилaр. Ушбу Қoнунгa мувoфиқ “Ўзстaндaрт” aгeнтлиги стaндaртлaштириш ишлaрини ўткaзишнинг умумий қoидaлaрини, мaнфaaтдoр тoмoнлaрнинг дaвлaт бoшқaрув oргaнлaри, жaмoaт бирлaшмaлaри билaн oлиб бoрaдигaн ҳaмкoрликдaги ишининг шaкл вa усуллaрини бeлгилaйди.
"Ўзстaндaрт" aгeнтлиги", "Дaвaрxитeктқурилиш" қўмитaси, Дaвлaт тaбиaтни муҳoфaзa қилиш қўмитaси вa рeспубликa Сoғлиқни сaқлaш вaзирлиги ўз вaкoлaтлaри дoирaсидa стaндaртлaштириш ишлaрини бaжaришни бoшқa тaшкилoтлaргa тoпширишгa ҳaқлидирлaр.
Do'stlaringiz bilan baham: |