1-Босқич – инвестиция ғоясининг шаклланиши деганда, биз ўйлаган режанинг ҳаракатга келишини тушунамиз. Бу босқичда инвестиция субъекти ва объектини аниқлаш, унинг шакли ва манбаларини (ғояни ишлаб чиқарувчининг иш мўлжалидан қатъий назар) аниқлаш зарур бўлади.
Инвестиция субъекти – инвестициядан фойдаланиладиган бўлиб, тижорат ташкилотлари ва бошқа хўжалик субъектлари ҳисобланади.
Инвестиция объектига қўйидагилар киради:
Қурилаётган, реконструкция қилинадиган, кенгаядиган корхона, бино, иншоотлар (асосий фондлар) бўлиб, улар янги махсулот ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиши керак;
Дастурнинг бирор вазифасини амалга оширишни мўлжаллаб комплекс курилаётган ёки қайта тикланаётган (реконструкция) объектлар. Бундай шароитда инвестиция объекти сифатида, дастур мавжуд ишлаб чиқариш майдони амалдаги ишлаб чиқариш ва ташкилот доирасида янги буюмни ишлаб чиқишга қаратилган бўлади.
Ер: бино, иншоот, машина ва ускуналар, ўлчагич ва синовдан ўтказувчи воситалар, инструментлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мулклар.
Мулкий ҳуқуқ одатда пул эквивалентида баҳоланади.
Инвестициянинг асосий манбалари:
-Хусусий молия маблағлари ва бошқа турдаги активлар (асосий фондлар, ер участкалари, саноат мулкчилиги) ва жалб қилинган воситалар;
-Федерал, минтақавий ва маҳалий бюджетлардан ажратилган маблағлар;
-Хорижий инвестиция (қўшма корхоналар ташкил этишда, устав капиталининг шакилланишида иштирок этган молия ва бошқа шаклдаги);
-Ҳар хил шаклдаги заём воситалари, чет эл инвесторлари кредити, давлатнинг қайтариб олиш шарти билан берган кредитлари.
Инвестиция лойиҳасида қуйидаги инвестиция шаклларидан фойдаланилади.
Пул маблағлари ва унинг эквиваленти (мақсадли жамғармалар, оборот маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар, масалан, акция ёки облигация, кредит заём, гаров ва бошқалар).
II-Босқич-инвестиция имкониятларини тадқиқот қилиш кўзда тутилган.
-экспорт ва импортни ҳисобга олган ҳолда;
-маҳсулотга ёки хизматга бўлган талабни ўрганиш;
-маҳсулотга (хизмат) таянч, жорий ва истиқболдаги баҳоларни ўрганиш;
-лойиҳани реализация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва иштирокчилар таркиби ҳолида таклиф тайёрлаш;
-йириклаштирилган норматив бўйича тахминий инвестиция ҳажмини баҳолаш ва тижорат самарадорилигини тахминий баҳолаш.
- чиқиш рухсат ҳужжатларини тайёрлаш, ТИА бўлимлари бўйича таҳминий баҳо тайёрлаш, жумладан лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;
- асосланган инвестиция имкониятлари натижаларини тасдиқлаш;
лойиҳа-изланиш ишлари, контракт ҳужжатларини тайёрлаш. Инвестиция имкониятлари тадқиқот мақсади – потенциал инвестор учун инвестиция таклифларини тайёрлаш. Агар инвесторга эҳтиёж бўлмаса ва барча ишлар ўз маблағи ҳисобига олиб борилса, унда лойиҳанинг ТИАни таёрлаш бўйича молиялаштириш ҳақидаги қарор қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |