Компьютер ички қурилмалари
Микропро-цессор
|
Компьютер ишини таьминлайдиган ва компьютер қурилмалари ишини бошқарадиган қурилма. У компьютернинг ишлаш тезлигини аниқлайди. Компьютерлар микропроцессор тури билан фарқланади. Микропроцессор - бу махсус технология асосида ўстирилган кремний кристалидир. У компьютернинг ўйлаш қобилиятини яратади. Ҳозирги кунда компьютерларда Интел, АМД, ВИА, ИБМ компаниялари ишлаб чиқарадиган процессорлар ишлатилади.
|
Оператив хотира
|
Ҳозирги кунда асосан катта ҳажмдаги дастурлар, ўйинлар билан компютерни банд қилганда, компютерга тушаётган юклама асосан оператив ҳотира(РАМ - Рандом Аccесс Меморй, оперативное запоминающее устройство, ОЗУ) деб аталувчи хотира турига тушади. Бу хотиранинг ўлчами дастур ва ўйинларнинг ишлаш тезлигига катта таъсир кўрсатади. Бу хотира тури ўзи нима? Хўш бўлмаса кеттик.. Бу хотира тури вақтинчалик ахборотни ўзида сақлайди. Дастур юкланганда дастлаб оператив хотирага юкланади ва у ердан ишга тушади. Бундан келиб чиқадики оператив хотиранинг ҳажми қанча катта бўлса, бир пайтнинг ўзида бир неча дастурларни юклаб, иш олиб боришингиз мумкин бўлади (мисол учун ашула эшитиб, ўйин ўйнаш мумкин). Бирор дастурни ишга тушириб(дастлаб оператив хотирага юклаб), сўнг бу дастурдан чиқиб кетиб, яъна шу дастурни ишга туширсангиз, дастур юкланиши бироз тезроқ амалга оширилади. Чунки компютер дастлаб оператив хотирага мурожаат қилади, агар у ерда мавжуд бўлса, ўша ердан дастурни юклайди, акс ҳолда дастурни излашни бошлайди. Ҳозирги замонавий ўйинлар оператив хотиранинг катта бўлишини талаб қилади. Агар оператив хотира талаб даражасида бўлмаса ўйин ўйнаш жараёни секинлашади(лекин ўйнаса бўлади). Шу сабабли дискда сотиб олинган ўйин талабларини бир кўздан кечириш лозим. Оператив хотира 2 та асосий характеристикага эга ва бу хотирани сотиб олишда шу характеристикаларга қаралади. Оператив хотира ҳажми ва шу хотира ишлайдиган частота миқдори. Оператив хотира ҳажми мегабайтларда ўлчанади(лекин кўпчилик гегобайтларга ҳам ўтиб кетишди) 128, 256, 512, 1024, 2048... Дастлаб юкланган дастурлар шу ҳажмда сақланади. Агар ҳажм тўлиб қолса, биринчи юкланган маълумотлар ўчирилади. Оператив хотира частотаси ишлаш тезлигини аниқлаб беради. Частота бу вақт бирлигидаги жарайндир. Мисол учун, 600 мегагерст(МГЦ) частотали оператив хотира 100МБ маълумотни 10 секунда юкласа, 1000МГЦ ли оператив хотира бу жараённи 5 секундда амалга оширади.
Оператив хотира кўриниши ва платага(материнский плата, мотҳербоард) уланиши бўйича бир неча турларга бўлинади. Ҳозирги замон оператив хотиралар ДДР1, ДДР2, ДДР3 турларга бўлинади. Сони коттаси янгироғи ҳисобланади. ДДР1 эскироқ ҳисобланади ва бу тури ҳозирда камдан кам фойдаланувчиларда мавжуд бўлиб, кам бўлгани сабабли қимматроқдир. Максимал ишлаш частотаси 400 МГЦ гачадир. ДДР2 кенг тарқалган тури ҳисобланади. Максимал частотаси 800 МГЦ гача. ДДР3 замонавий, янги чиқган оператив хотира тури ҳисобланади. Максимал ишлаш частотаси 1800 МГЦ гача. Ҳар бир оператив хотира тури ўзининг платасига эга, яъни платадаги слот фақат бир турдаги оператив хотирани қабул қилади. Мисол учун, ДДР1 учун мўлжалланган платага ДДР2 ни ўрнатиб бўлмайди. Чунки ҳар бир оператив хотира тури ўзгача уланиш тишларига эга. Ўлчами бир хил бўлиши мумкин лекин тишлари ўртасида фарқ бор. Уларни ажрата олмай куч ишлатиб оператив хотирани ҳам платани ҳам бузиб қўйманг. Муҳим маълумотлардан бири шуки, плата шинасини ҳам оператив хотрани улашда эътиборга олиш, унинг частотасини ҳам билиб қўйиш зарур. Бу маълумотни сиз компютер платаси хужжатидан топишингиз мумкин. Мисол учун, агар сиз 800 МГЦ да ишлайдиган ДДР2 оператив хотирасини 533МГЦ шинада ишлайдиган платага уласангиз, оператив хотирангиз ҳам 533 МГЦ да ишлайди. Сиз 800 МГЦ да ишлаш шунақа секин бўлар экан деб юраверасиз. Яъна бир муҳим маълумот. Агар сиз ҳар хил частотада ишлайдиган 2 та оператив хотирани бир платага уласангиз, умумий ишлаш частотаси кичик бўлган частота билан боғлиқ бўлади. Мисол учун 1000 МГЦ ва 600 МГЦ частотада ишлайдиган оператив хотирани битта платага уладингиз, шунда оператив хотира 600 МГЦ частота билан ишлайди.
|
Системали плата
|
Система платаси комп`ютернинг асосий платаси ҳисобланиб, унга БИОС, микропроcессор, тезкор хотира, кеш хотира, шиналар жойлаштирилган бо`лади. Бундан ташқари, унда ба`зи бир қурилмалар, ишни бошқарувчи электрон схемалар, клавиатура, диск қурилмалари адаптери ҳам жойлашган бо`лади. Ҳозирда шиналарнинг ПCИ/ИСА тури кенг ишлатилмоқда. Бундай шиналарнинг ма`лумот айирбошлаши тезлиги юқори бо`либ, у орқали комп`ютерга ко`плаб ташқи қурилмаларни улаш мумкин.
|
Қаттиқ диск (винчестер, ҲДД)
|
Қаттиқ диск ( ҲДД – ҳард диск дриве ).
Фақат ўқиш учун мўлжалланган лазер диск
|
Do'stlaringiz bilan baham: |