2- мaвзу. Мукaммaл вa номукaммaл рaқобaт нaзaриялaри мукаммал рақобат тушунчаси мазмуни. Мукаммал рақобатнинг бозор модели шартлари


Е.Чемберлин (1899-1967) ва Ж.Робинсоннинг (1903-1983) монополистик рақобат назариялари. Табиий ва легал монополия



Download 4,52 Mb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi4,52 Mb.
#193314
1   2   3   4
Bog'liq
2 5271850735527529118

3. Е.Чемберлин (1899-1967) ва Ж.Робинсоннинг (1903-1983) монополистик рақобат назариялари. Табиий ва легал монополия.
Э.Чемберлин
(1899-1967)
ХХ аср бошларида эркин (мукаммал) рақобатга асосланга иқтисодиёт тобора монополлашиб борди, бу айниқса Европа ва АҚШда яққол кўзга ташланди. Иқтисодий либериализм принциплари (эркин савдо-фритредолик, давлатнинг иқтисодга аралашмаслиги ва б.) реал ҳаёт талабларига жавоб бермай қўйди.
1933 йили америкалик Э.Чемберлин ўзининг «Монополистик рақобат назарияси», инглиз Ж.Робинсон эса «Номукаммал рақобатнинг иқтисодий назарияси» асарларини чоп этдилар. Бу асарларда эркин рақобат шароитини инкор этадиган бозор механизмларининг ҳаракати масалалари ҳар томонлама чуқур таҳлил этилади.
Муаллиф фикрича, бозор баҳоси бозор иштирокчиларининг коллектив фаолияти туфайли юзага келмайди, чунки товар маҳсулотларининг турли-туманлиги (дифференцияси) ҳаридорларни бу товарлар баҳоси тўғрисида тўлиқ информациядан, фирма-ишлаб чиқарувчиларни танлашда рақобатдан маҳрум этади.
Улар иқтисодиётда мувозанатнинг бўзилиш сабабларини илгаригидек иқтисодий муҳитдаги «категория» ва «қонун» лардан излайдилар.
Эдвард Хейтинг Чемберлин (1899-1967) ўз асарида монополиянинг моҳияти, монопол баҳо ва монопол фойданинг юзага келишининг чуқур таҳлилини беради. Унинг фикрича, монополиянинг моҳияти - бу таклиф устидан назорат, бунда баҳо устидан ҳам назорат бўлади.
Дифференциация кучайиб борган сари ҳар бир сотувчи абсолют (мўтлоқ) монополияга эга бўлади, аммо шу билан бирга, ўрнини боса оладиган бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номукаммал рақобатига учрайди. Шундан келиб чиқиб, барча сотувчилар «рақобатчи монополистлар» бўлиб, «монополистик рақобат» кучлари таъсири шароитида иш юритадилар.
Чемберлин фикрича, бозорлар ўзаро боғланган, чунки бир-бирига боғлиқ бўлмаган сотувчилар вазифаси бир-бирига яқин бўлган маҳсулотларни реализация қилишда ҳамоҳанг. Реал ҳаётда бозорлар у ёки бу даражада номукаммалдирлар, шу сабабли мувозанатга интилиш тўғрисида гапириш ўта соддаликдир. Натижада ҳар бир сотувчи монополист деб ҳисобланади, унинг ўз ҳаридорлари, «ноёб» маҳсулотини олувчилар бўлади.
Бозордаги монополистик сифатида баҳоларни тартибга солади. Бу эса товарлар ва хизматларнинг реал таклиф ҳажми «соф» рақобат шароитидагидан кам, баҳоси эса юқорироқ бўлади.
Бу ерда маҳсулот дифференцияси энг муҳим шарт. Бу категориянинг моҳияти шундаки, сотувчиларнинг товари (ёки хизмати) да бошқаларникидан кескин фарқ қилувчи белгиси бўлиши кераклигидир. Бу белги ҳаридор учун реал ёки хаёлий бўлиши, аслида эса худди шу маҳсулотга афзаллик берилишига олиб келиши шарт.
Бундай дифференциация бўлган шароитда ҳаридорлар ва сотувчилар тасодифий ёки тартибсиз жуфтликка (бу соф рақобатда бўлади) бирлашмайдилар, бу ерда афзаллика асосланган танлов ҳал қилувчидир.
Соф рақобат шароитида алоҳида сотувчи бозори умумий бозор билан қўшилиб, фақат амалдаги баҳо бўйича исталганча товарни реализация қилади.
Иккинчи ҳолатда товарни сотиш чекланади ва янги учта омил: 1) баҳо; 2) маҳсулот хусусияти ва 3)рекламага ҳаражатлар билан белгиланади. Мана шу омиллар ёрдамида ҳаридорларнинг истеъмол қарорларига таъсир этилади. Бунда баҳоларни пасайтириш омили алоҳида аҳамият касб этади
Дифференциациялашган маҳсулот баҳо муаммоси рақобатли талаб ва ҳаражат эгри чизиқлари доирасига киритилиши мумкин эмас, бу аввалдан хулосалардаги хатоларга олиб келади; баҳо ҳаддан ташқари паст, ишлаб чиқариш масштаби - жуда катта, корхоналар сони - жуда кичик бўлиб чиқади.
Рақобат кураши эволюцияси товар сифатини оширади (буни патент, муаллифлик ҳуқуқлари, фирма ҳимоя белгилари, фирма алоҳида қадоқлаш усули, маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида, фирманинг қулай жойлашуви). Реклама эса, эркин рақобат шароитидан фарқли равишда, бозорлар қўшилиб кетишигайўл қўймайди.
Э.Чемберлин ва унинг монополистик рақобат назарияси тарафдорлари томонидан «гуруҳий монополия» шароитида ҳам рақобат сақланиши тўғрисидаги қоидани илгари суришган. Бунда гап шерикрақобатчилар ўртасида бозорда уларнинг таъсир доираларини бўлиб олиш тўғрисида боради. Асосий мақсад турлича (дифференциациялашган) товар маҳсулоти баҳосини энг юқори ҳаражатлар даражасидан паст бўлмаган ҳолда реализация қилишдир.

Download 4,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish