Неолит даври (“нео” янги, “литос”тош) милоддан аввалги 6–4 мингйилликларни ўз ичига олади. Археологлар неолит даврининг бошланишини сопол идишлар ясашнинг кашф этилиши билан белгилайдилар. Мезолит ва неолит даврида одамлар микролит– тошдан майда меҳнат қуроллари тайёрлашни ўрганади. Шунингдек тошга ишлов беришнинг илгари номаълум бўлган усулларини: силлиқлаш, қиртишлаш ва бурғалашни ҳам ўрганади. Улар энди меҳнат қуроллари ясашнинг янги усулларини, чақмоқтошдан парракчалар чиқаришни ҳам кашф этади. Энди тошнинг кераксиз томонлари уриб тушурилмасдан ундан пичоқа ўхшаган парракчалар, қирғич, найза учлари чархлаб олинган.
Неолит даврида қабилаларнинг кўпчилиги ўтроқ ҳаёт тарзига ўтади, доимий яшаш учун манзилгоҳлар қура бошлайди. Гуваладан уйлар қуриш бошланади. Уруғ жамоасининг қароргоҳлари шаклланади. Ўтроқ ҳаёт тарзи ва меҳнат қуролларининг такомиллашуви жамоаларнинг зироат ва чорвачиликка ўтишига олиб келади, турли буюмлар ясай оладиган ҳунармандчиликнинг ривож топишига асос бўлади.
Бу даврда ишлаб чиқарувчи хўжалик деб аталувчи жараён ҳам намоён бўлади. Ишлаб чиқарувчи хўжалик бу– деҳқончилик ва чорвачилик узоқ вақтларгача уруғни ўсимлик ваҳайвон маҳсулотлари билан таъминлаб турди. Термачиликдан деҳқончилик вужудга келди, овчилик ва ҳайвонларни қўлга ўргатишдан чорвачилик келиб чиқди.
Неолит даври муҳим кашфиётларидан бири кулолчилик, тикувчилик ва тўқувчилик бўлди. Энди одамлар балиқ ва қушларни тутиш учун тўр ҳам тўқийдиган бўлдилар. Сопол идишлар қўлда ясалган. Эгри ва тўр чизиқлар билан нақшланган. Жундан ип йигирилган, мато тўқилган, кийим тикилган. У ҳайвон терисига қараганда анча қулай эди.
Неолит даврида одамларнинг асосий машғулоти ов, балиқчилик ва термачиликдан иборат эди. Марказий Осиёнинг жанубий вилоятларида милоддан аввалги 6–5 мингйилликларида неолит даври қабилалари зироатчиликка ўтади. Зироатчиларнинг дастлабки қароргоҳлари жилғалар бўйлаб жойлашган. Шундай қадимий маконлардан бири Чақмоқли деб аталиб, Ашгабатдан 40 чақиримли ердадир. Тадқиқот ишлари натижасида бу ердан пахсали бир хонали уйлар топилган. Уйлар ичидан чақмоқтошдан ясалган меҳнат қуроллари, сопол парчалари топилган. Чақмоқли Марказий Осиёнинг аҳолиси ишлаб чиқариш хўжалигига ўтган дастлабки қишлоқларидан бири ҳисобланади.
Неолит даврини ўрганишда асосан 3та йирик маданият ўзига хос характерли манзилгоҳлар сифатида кўзга ташланади. Улар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |