Учинчи босқичда: дарсдан ташқари машғулотлар тизими орқали ўқувчиларни касбга йўналтириш самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг шахс сифатларини ташхис қилиш методикасини амалга ошириш.
Дарсдан ташқари машғулотлар бир томондан дарс жараёнининг узвий давоми бўлса, иккинчи томондан ўқувчиларни касб танлашга йўллаш имкониятларини анча кенгайтиради. Ўқувчиларни касбга бўлган иқтидори даражаси ва қизиқиши доирасини белгилаб олиш ҳамда уларни касбга йўналтириш учун хизмат қилувчи машғулотлар шаклини тўғри танлаш керак. Бунинг учун тест махсус сўровнома ишлаб чиқариш зарур. Дарсдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг ўз иқтидорини, мустақил ижодий фикрлаш қобилиятларини ёрқинроқ номоён этиши учун кенг имкониятлар очиб беради. Бу ҳол ўқув дастурида кўзда тутилганидан кўра мураккаброқ вазифалар қўйишга ва уларни ҳал этишга асос бўлди. Ихтиёрийлик мезониниг ўқувчи қизиқишлари билан уйғун ҳолатда қўлланилиши ўқувчилар дарсдан ташқари иш жараёнида касб-ҳунар таълимининг асосий вазифаларини бажарниш бўйича яхши натижаларга эришилади.
2. Касб танлашда илғор педагогик технологияларнинг ахамияти.
Илғор педагогик технологиянинг марказида ўқитувчи ва ўқувчи туради. Бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир – бирига кўрсатадиган таъсири энг замонавий миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг учун, энг аввало, ўқитувчи таълим – тарбия жараёни олдига қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари ҳамда йўллари, ўқувчини ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш усуллари, у билан ҳамкорлик қилиш, уни ўқишга, ўрганишга йўналтириш, ўқувчи шахсий фаолиятини тўғри ташкил этиш, улар билан мулоқатга кириши, муаммо ва келишмовчиликларни бартараф этиш, синфда ижодий, ишчанлик муҳитини вужудга келтириш, ўқувчи билимини аниқ ва тўғри баҳолаш метод ва усуллари билан қуролланган бўлиши керак.
Ўқувчининг дарсликлари билан ўқитувчининг ҳикояларидан тайёр билимлмрини олиб, уни такрорлаши, ёдлаши ҳозирги замон талабларига зид ҳолат саналади. Зотан, кўпчилик ўқитувчилар яхшилаб ҳикоя қилиш, тушинтириш, ҳаётий мисоллар билан ўқувчиларни дарсга қизиқтира олиш маҳоратига эга бўлиб, уларнинг сўзлари олтинга тенг. Аммо дарсда ўқувчи суст тингловчига айланиб қолмаслиги зарур. Улар ҳам суҳбат ва мунозараларда, семинар ва анжуманларда қатнашишлари, дарслик билан мустақил ишлари, биринчи манбаларни ўрганишлари, ижодий ўзма ишлар, ахборот ва маърузалар тайёрлашлари ўрганаётган фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлигини, улар ўртасидаги алоқаларни аниқлашлари лозим.
Кўп кузатишлар, дарс таҳлилларининг натижалари шуни кўрсатадики, айрим ўқувчи билим олиш учун меҳнат сарфламайди,балки тантиқлик қилиб, ўйинга келгандай ўтиришади. Натижа эса жуда ёмон, фанларни жуда ёмон ўзлаштиради, юзаки билим олади, қийин муаммони қандай ечиш кераклигини тасаввур қила олмайди, сабаби улар ўқишмайди, балки “ўқиш – ўқиш ўйинини ўйнашади, меҳнат қилишмайди, азият чекишмайди.
Жамиятга яхши ҳаёт учун кураша оладиган, тайёр нарсаларга қаноат қилмайдиган, меҳнатсиз роҳатни ҳушкўрмайдиган, ижодий имкониятларини ишга солишга ташна ёшлар, мутахассислар керак. Демак, замон биздан ўқув тарбия ишларида фаоллашишни, таълимни юксалтиришимизни талаб этаяпти. Чунки ўқувчиларнинг лоқайдлиги номувофиқ, нотабий ўқитиш шароитларидан келиб чиқади. Ўқитувчиларнинг ҳозирги энг муҳим вазифаси билим олишда боқимандаликка ўрганган ўқувчиларни сабот билан ижодкор, меҳнаткаш ўқувчига айлантиришдан иборат. Бундай маъсулиятли ишни амалга ошириш учун ўқувчилар ўз руҳий оламини бойитиши зарур.
Маълумки, махсус тайёргарликка эга бўлган, кўп материалларни биладиган ўқитувчи билимларини ўқувчининг бошига ёғдириб ташлашга уринади, бор билимларини ҳадя қилади, ўтмиш ва бугунги кун манзараларини кўрсатади, ўқувчилар эса ўқитувчининг гапларини маҳлиё бўлиб тинглашади. Ўқитувчи назарида уни тинглаётган ўқувчилар маънавий озуқа учун тушуқларини очиб турган полопонларга ўхшашади. Аммо йил охирида, кўпинча натижалар кутилганидек бўлмайди. Сабаби улар масалани тўғри қўя олишмайди, муаммоларга қандай ечим топишни билишмайди. Ўз – ўзидан аёнки, бу ўқувчиларнинг боқимандаликка ўрганиб қолганидандир. Ўқитувчи ўқувчиларга баланддан қараши керак эмас, балки барчани ўзига тенг билиши, уларга ўргатиши, шу билан бирга улардан ўрганиши ҳам керак. Дарс самарадорлигини кўп ҳолларда ўқувчиларнинг дарс жараёнида ҳақиқат излашга қай даражада фаол қатнашувига боғлиқ. Мустақил ўрганишсиз ўқитиш йўқ.
Айрим ўқитувчиларнинг педагогик ишдаги камчиликлари нимада? Бу аввало, ўқувчиларнинг чинакам ижодий ишга камдан – кам жалб этилишида, ўқувчи теварак – оламни билиши сабъекти эмас, балки объектти бўлиб қолганлигида, мураккаб вазифаларни мустақил ечишга ўргатилмаганлигида кўринади. Кўпинча улар тайёр билимларни оладилар, эслаб қоладилар ва гапириб берадилар, яъни ўқитувчининг тайёр сценарийси бўйича иш кўрадилар. Натижада ўқувчилар томошабинларга, ўқитувчи эса актиёрларга, синф эса театрга айланиб қолади.
Ўқувчининг сусткашлиги, лоқайдлиги ўқув – тарбия жараёнидаги энг номақбул ҳолатдир. Бундай камчиликларни бир неча олимлар орқали бартараф этиш мумкин. Назаримизда, ўқувчиларнинг ўзлари дарс жараёнидаги мавзу режасидаги масалалар ва муаммоларнинг ечимини излашга қанчалик фаол аралашсалар, таълимнинг самарадорлиги шунчалик ошади. Шунинг учун деярли ҳар бир дарсда ўқитиш ва мустақил ўрганиш уйғунлигига эришиш, ўқувчиларни масалалар қўйиш ва уларни ҳал этишга ўргатиш, улар онгида доимо ақлий ташналикни уйғотиш, саволлар бера билиш руҳида тарбиялаш зарур бўлади.
Ўқувчи таълим жараёнининг ўқитувчи билан тенг ҳуқуқли субъекти сифатида қараш қатор хулосаларга олиб келади. Чунончи:
Ўқувчи ўқитувчи билан ҳамкорликда таълимни қурсагина, у шу жараённинг фаол иштирокчисига айланади.
Ўқувчи ва ўқитувчининг ўзаро таъсири натижаси ўлароқ, таълим бошқарувчилари, унинг бўғинлари, цикллари шаклланади.
Координация таълимини ташкил этиш, бошқариш Муҳокома қлишнинг бош принципига айланади.
Бу хулосалар ўқитувчидан ўз фаолиятини ўқувчилар муҳитига мослаштиришни, мувофиқлаштиришни талаб этади. Ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятларининг ўзаро мувофиқлашуви ўқув – тарбия ишларининг самарадорлигини оширади. Буларнинг барчаси таълимда ўқувчилар ижодкорлигини таъминлашга олиб келади.
Ўқитувчининг ўзи эса ўқувчиларни дарс жараёнининг фаол иштирокчиси, ўзининг ҳамкор дўсти қилиб тарбиялашда, уларни баҳслашув маданиятига ўргатишда жонкуярлик фазилатларини намаён қилиши, ўз – фикр мулоҳазаларини баён этишдан аввал ўқувчиларнинг ўзларидан сўраши, топшириқларни бажариб кўрсатишга таклиф этиши, яъни уларнинг ижодий кучларини намоён этишларига имкон яратиб бериши зарур. Ўқитувчи шогиртларининг баҳсига қулоқ солар экан, ўз нуқтаи назарини сездирмагани ҳолда ҳар бир томоннинг фикрини диққат билан тинглаши, фикрларнинг нозик томонларига эътибор бериши, турли нуқтаи назарларни ривожлантириш керак. Ўқитувчи эътирозлар уйғотиши, ўғил – қизларда мураккаб масалалар бўйича ўқувчиларнинг ўрганилаётган масалаларга турлича ёндашиши имкониятларини юзага чиқариши ҳам энг мақбул усуллар сирасига киради. Бу каби баҳслардан мақсад барча нуқтаи назар тўқнашувида ҳақиқатга бориб етишдир. Ўқитувчи ўқувчининг барча нуқтаи назарларини бирдай тинглаши, масала тўла ҳал этилмаган ҳолларда ҳам уни ҳал этишга яқинлашиб боришларига кўмаклашиши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчининг вазифаси – баҳслашаётган ўқувчиларнинг кескин нуқтаи назарларини сал юмшатиб, мўътадиллаштирган ҳолда муҳокама этилаётган масаланинг оқилона мағзини турли фикрларнинг умумий томонларини ўз ичига олувчи хулосани топиб беришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |