2 – мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси қадимги Мисрдаги фалсафий қарашлар



Download 250,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi250,94 Kb.
#79800
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу. Таркатма материал

Қадимги Ҳиндистон фалсафаси 
Фалсафий фикрлар, яхлит ѐки системали бир дунѐқараш сифатида кейинчалик, 
милоддан аввалги II асрнинг охири ва I асрнинг бошларида Қадимги Ҳиндистон 
мамлакатларида юзага келди. Бу вақтларда Ҳиндистон маданий маънавий жиҳатдан 
ниҳоятда ривожланган мамлакат эди.
Ҳиндистоннинг қадимий дини, фалсафий мероси, маданияти равнақи унинг ѐзма 
ѐдгорликларида, асосан ведаларда (билимлар диний гимнлар, қўшиқлар тўпламида) ўз 
ифодасини топган. Ведалар (самхитлар)нинг энг муҳими Ригведа (худоларга мадҳия) 
бўлиб, у милоддан аввалги VI – асда яратилган қолганлари эса Яжурведа (қурбонлик 
қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар), Самаведа (куйлар, ашулалар, 
ҳамду сано) ва Атхарваведалардан (афсунлар) иборат. 
Қадимги 
Ҳинд 
фалсафий 
мактаблари 
икки 
гуруҳга 
бўлинади.
Ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. Веданта, 
санкхья, йога, вайшешика, нъяя ва миманса-астика гуруҳига кирувчи фалсафий 
мактаблар. Ушбу мактабларнинг тарафдорлари “Веда” нинг муқаддаслигини тан олиб, 
бирдан-бир хақиқат ундагина ифодаланган, дейишади.
Санкхья таълим берадики, дунѐнинг биринчи моддий сабаби бўлган –пракрити 
мавжуддир. Ҳис-туйғу орқали қабул қилинадиган пракритининг дунѐвий мавжудотларга 
айланганлиги қуйидаги уч сифатий унсурлар таъсири остида рўй беради: ражас 


(интилиш), тамас (қоронғулик) ва саттва (ойдинлик). Ҳар бир ашѐда, унинг хусусиятига 
кўра, ушбу уч унсурлардан бири устунлик қилади. 
Йога руҳий тушунчаларни тадқиқ қилиш ва амалий руҳий таълимга урғу беради; 
кўпинча илгари мавжуд бўлган турли тизимларнинг медитация (карахтлик) ҳолати 
ҳақидаги қоидалардан келиб чиқади. 
Вайшешика доимий ўзгаришлар, абадий ва даврий пайдо бўлиш ва завол топиш 
жараѐнлари мавжудлигига асосланади. Бироқ, бу жараѐнда турғун унсур бўлган атом ҳам 
бор. Атомлар абадий бўлиб, завол топмайдилар, улар ҳеч ким томонидан яратилган 
эмаслар. Атомларнинг вақтинчалик қўшилишларидан бизнинг ҳис-туйғуларимизга етиб 
келиши мумкин бўлган жонли ва жонсиз ашѐлар пайдо бўладилар. 
Ньяя мактаби Вайшешика билан чамбарчас боғланган бўлиб, унда асосий эътибор 
мантиқ ва билиш назарияси масалаларига қаратилади, жумладан, ҳис-туйғу ишончли, 
ҳақиқий билим воситаси бўлиб, хулосага олиб келади. Хулоса эса қиѐс воситасида 
чиқарилади. 
Миманса Ведаларга қайтишни эълон қилади. Бу таълимотга биноан сансара 
йўлидан қутилишнинг ягона чораси Ведалар нимадан таълим берган бўлса, ўшаларни 
изчил бажаришдир. 
Ведантанинг фалсафий мазмуни унинг ўз номида ифодаланган («Веданта» айнан 
«Ведалар хотимаси» деган маънони англатади). Веданта дунѐ барча нарсалар ундан келиб 
чиқадиган ягона воқейлик билан моддий кучларнинг ўзаро таъсирининг маҳсулидир, деб 
билувчи қоидани рад этади. У брахмани тан олиб, уни дунѐнинг мутлақ руҳий моҳияти 
сифатида тушунади. 
Чорвака – локаята, буддизм ва жайнизм-настика гуруҳига киради. 

Download 250,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish