Монийлик ва маздакийлик
Зардуштийлик динидан
эрамизнинг II асрига келиб Моний (216-276)
таълимоти
ажралиб чиқди.
Унинг таълимотича, ҳаѐтда даставвал нур дунѐси-
яхшилик ва зулмат
дунѐси-ѐвузлик бўлган. Улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки унсурдан (руҳ-
нур
фарзанди, жисм-зулмат маҳсули) иборат. Монийлик халқ
оммаси манфаатларини
ҳимоя қилувчи таълимот бўлганлиги сабабли ҳукмрон мафкура тазйиқига учради.
Монийлик таълимоти асосида
Маздак (470-529) таълимоти эрамизнинг
V-VI асрларида
юзага келди. Маздакийлик ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш йўлида курашга дават
этувчи мафкура сифатида хизмат қилган. Унда ѐвузлик – бойликка хирс қўйиш ва ўта
камбағаллик қораланади. Бу инсонпарвар ҳаракатдан чўчиган шоҳ Маздакни ўлимга
маҳкум этади. Маздакийлар ҳаракати эрамизнинг VI асрида бостирилганига қарамай,
турли мамлакатларда давом этди. Жумладан Ўрта Осиѐда Муқанна, Азарбайжонда Бобак
бошчилигида деҳқонлар ва шаҳар камбағалларининг зулмга қарши курашлари бунга
мисол бўлади.