2-
мавзу: ДНК, РНК ва оқсил биосинтези
Режа:
1. Нуклеин кислоталарнинг ҳужайрадаги аҳамияти
2. ДНК, РНК биосинтези ва оқсил биосинтези
Таянч иборалар:
биотехнология, модификация, РНК, ДНК, информацион
материал, транскрипция, трансляция, ДНК, РНК фрагмент, рестриктаза,
сайт, комплементар, лигирлаш, ДНК
-
лигаза
1. Нуклеин кислоталарнинг ҳужайрадаги аҳамияти
Биотехнологик жараёнлар микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон
ҳужайралари, сунъий озиқа муҳитларида ўстирилаётган ҳужайра, тўқима ва
органларни биосинтетик потенциалидан амалий фойдаланишга асосланади.
Ҳозирги вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида биотехнологиянинг
тараққиётига асосий эътибор қаратилмоқда, чунки бошқа технологияларга
қараганда, биотехнологик жараёнлар энергия сарфининг камлиги, деярли
чиқиндисизлиги, экологик софлиги жиҳатидан бир қатор афзалликларга эга.
Бундан ташқари бу технологиялар муайян асбоб-ускуна, техник қурилма ва
препаратлардан фойдаланишни талаб қилади, шунингдек, иқлим
шароитларига қарамасдан кичик ҳажмни эгаллайдиган майдонларда ҳам
тадқиқотлар ўтказиш мумкинлиги билан ажралиб туради.
Молекуляр
биология
ва
нанобиотехнология
замонавий
биотехнологиянинг асосий йўналишларини белгилаб бердики, ундаги усуллар
ўтган асрнинг 80- йилларида кенг ривожланиб фан ва ишлаб чиқаришнинг
кўплаб соҳаларида кенг қўлланила бошланди.
Биотехнология фан сифатида замон ва моҳиятига кўра, замонавий ва
анъанавий (классик) биотехнологияга бўлинади. Замонавий биотехнология
(биомуҳандислик) молекуляр биотехнологияусуллари орқали генетик
трансформация
(модификация)
қилинган
ўсимлик,
ҳайвон
ва
микроорганизмлардан ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, турли хил
мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларнинг янги турларини олиш
технологияларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги фандир.
Анъанавий биотехнологияни, оддий, нотрансген ўсимлик, ҳайвон ва
микроорганизмлардан (табиий ва селекцион йўли билан олинган) фойдаланиб
табиий ва сунъий шароитларда қишлоқ ҳўжалик ва бошқа хил маҳсулотларни
ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш, уларни ташиш усуллари ва
технологиялари ҳақидаги фан деб ҳам қараш мумкин.
Янги, замонавий биотехнологиянинг йирик ютуғи генетик трансформация,
ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларнинг реципиент ҳужайраларига бегона
(табиий ва сунъий яратилган) донор генларни киритиб, янги ёки
кучайтирилган белги ва хусусиятларга эга трансген организмлар олишдир.
Мазкур йўналиш ўз мақсад ва имкониятларига кўра, келажакдаги
стратегик йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ташқи муҳитнинг
ноқулай стресс омилларига чидамлилиги юқори маҳсулдор ва сифатли
ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларни яратиш, табиат ва ишлаб
чиқаришнинг барча соҳаларидаги экологик вазиятни соғломлаштириш
борасидаги мутлақо янги муаммоларни ҳал этиш имконини беради.
Бундай мақсадларга эришиш учун генетик трансформация самарадорлигини
оширишда баъзи қийинчиликлар ва энг аввало, генларни идентификация
қилиш ва клонлаш, уларнинг банкини яратиш, биологик объектларнинг белги
ва хусусиятларини полиген детерминацияси механизмларини мукаммал
ўрганиш, ишончли вектор тизимларини яратиш ва генлар экспрессиясининг
юқори даражада чидамлилигини таъминлаш кабиларни бартараф этиш лозим.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари лабораторияларида тижорат
мақсадларида қўлланиладиган мутлақо янги хилдаги трансген ўсимлик,
ҳайвон ва микроорганизмлар яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |