2 – илова
Тариф (ҚҚС ва Махсус устама ҳақ билан)
Сув 1 м3 ____________сўм, Оқова 1 м3____________сўм
__________________-сонли шартнома
«Истеъмолчи»ларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш учун
«_____»____________202___й.
Ушбу шартномани «Бухоро сув таъминот» МЧЖ Бухоро шаҳар филиали, кейинги ўринларда «Сув таъминот» деб юритилади. Низом асосида фаолият юритувчи рахбари ______________________________ шахсида, бир томондан ва кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб юритилувчи __________________________________________________________________ корхонаси номидан иккинчи томондан Устав, ишончнома асосида иш олиб борувчи директори ______________________________________, иштирокида қуйидагилар ҳақида тузилди:
I.Шартнома предмети
1.1. 20___ йил учун сув етказиш ҳажми учун тузилган шартномага мувофиқ юридик ташкилотлари (бундан буён матинда II гуруҳ «Истеъмолчи» лари деб юритилади) учун сув етказиш _______________________нарх бўйича _______________________м3ни:
1м3 ичимлик сув учун __________сўм (+ҚҚС 15%), + ______ сўм (махсус устама хақ)ни;
1 м3 оқова сув учун ____________сўм (+ҚҚС 15%), + ______ сўм (махсус устама хақ)ни ташкил қилмоқда.
Шу тариқа шартноманинг умумий қиймати ______________сўмни ташкил қилди.(сумма ёзув билан)
Шу жумладан, бюджет маблағларидан________________сўм, бюджетдан ташқари маблағларидан ______________сўм бюджетдан ташқари маблағлардан тўланиши кўзда тутилган.
II гуруҳ истеъмолчилари Қоидаларда белгиланган тарзда “Сув таъминот” томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга асосан, Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали сув таъминоти ва оқова сувини чиқариш учун ўтказилган маблағлар орқали амалга оширилади.
1.2. «Сув таъминот» «Истеъмолчи»ни сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ва «Истеъмолчи»дан оқова сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.3. «Истеъмолчи» «Сув таъминот»га ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни хар ойнинг 10 санасигача 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.4. Тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади), ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланадиган махсус устама ҳақи 1м3 ичимлик сув учун ______ сўм, 1м3 оқова сув хизмати учун ______ сўм билан бирга «Сув таъминот» томонидан тақдим қилинган ичимлик ва оқова сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |