R1, R3 ва ҳокозо билан белгиланган ток даврларда S0 вақт интервалида махсус қушимча ахборотни узатиш учун мўлжалланган тимсоллар (ҳарфлар билан белгиланган) ва фақат В2 тимсолдан бир қийматига эга бўлади.
Кейинги канал вақт интерваллари S 1 - S15, ҳамда S 17 - S 31 интервали ТЧ каналларни ташкил этиш учун ишлатилади. R0 циклнинг S16 каналли оралиғи ўта циклли синхросигнални В1, В2, В3, В4 белгилар 0 қиймати билан узатиш учун ишлатилади. Ўта даврни синхронлашдан чиқиш тўғрисидаги ахборот учун В6 тимсол ва битта ТЧ канал учун қолган 15 та даврларда 2 тадан 4 тагача сигнал каналларни ташкил этиш учун ишлатилади. a, b, c, d ҳарфлар мос каналларга бириктирилган сигналли каналларнинг тимсолларини кўрсатади. R0 даврли ва R1 дан R15 гача қолган 15 та даврлар 2 мс давомийликда даврни ташкил этади.
Давр синхронлаш жараёнида вужудга келаётган шароитларга қараб қуйидаги мезонлар ишлатилади. ИКМ – 30 тизими «давр синхронизмидан» чиқиш мезони бу синхросигналга эга бўлган учта даврлар кетма–кетлигидаги давр синхросигналдаги хатоларни топиш ҳисобланади. Даврли синхронлашни тиклаш мезони бўлиб қуйидагилардан сўнг келадиган ҳолат ҳисобланади:
- даврли синхросигнални аниқлаш (n - даврда);
- навбатдаги даврда (n+1 - даврда) даврли синхросигналининг мавжуд эмаслигини текшириш;
- навбатдаги даврда (n+2 - даврда) даврли синхросигнални топиш.
Икки ёки учта кетма–кет даврдаги даврли синхросигналлар аниқланганда синхронлаш схемаси биринчи қабул қилинган синхросигналдан иккита давр масофада давр синхронлашни излаш жараёнини бошлайди. Синхронлаш схемаси синхросигнални аниқлагандан сўнг уни иккита даврдан кейин топа олмаган ҳолда шундай ҳам ишлайди.
Юқорида келтирилган мезонлар, даврли синхронизмни тиклашга олиб келувчи даврли синхронизация схемаси ишининг хар хил вариантларини таърифлаб берувчи графини тушуниш учун билиш зарур. 3.3 – расмда шу граф келтирилган.
3.3 – расм. Даврли синхронизация схемасининг ишлаш графи
А – даврли синхросигнал;_
А – даврли синхросигналнинг йўқлиги;
ЖD – жуфт давр
ТD – ток давр
Синхронлашни излашнинг энг қизиқарли холларига қуйидагилар киради:
А,А (ТD), А (ЖD)
А,А (ТD), А (ЖD)
Булардан биринчиси ток даврда (ТD) даврли синхросигнални аниқланганлигини билдиради, яъни у жойлашиши мумкин бўлмаган жойда, шунингдек яна давр синхросигналини жуфт даврида (ЖD) топилиши (синхросигнални тўғри жойлашиши).
ИКМ – 30 аппаратураси узатувчи ва қабул қилувчи ускунадаги даврли синхронлаш схемасидан ташқари ўта даврли синхронлаш схемаси билан ҳам таъминланган. Ундан ташқари, бу аппаратура маълумотларини узатиш ускунаси билан хамкорликда ишлайдиган схемага эга бўлиши мумкин, бу ИКМ – 30 тизими ёрдамида телеахборот сигналларини узатиш имконини беради. Компандерлаш ва аналогли сигналларни рақамига ва рақамлиларни аналоглиларга ўзгартириш масалаларини ечиш бу тизимда ТСК – 24 тизимига нисбатан ўзгачароқ амалга оширилган. Жумладан ИКМ – 30 тизимида линиявий кодловчи ишлатилган, у хар бир ТЧ каналнинг дискретли 12 тимсолли рақамли сигналга ўзгартиради, шулардан биринчи тимсол дискрет ишорасини аниқлайди, қолган 11 таси эса максимал катталикдаги даражалар 2n = 2048 билан квантланган амплитудани аниқлайди. Кодланган сигнал рақамли компрессорга келади, у 12 тимсолли комбинацияларни 8 тимсолга ўзгартиради.
Ўхшаш схема бўйича бажарилган қабул қилувчи қисмдаги декадаловчи тескари жараённи амалга оширади, яъни 8 тимсолли кодли комбинацияларни 11 тимсолликларга ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |