Адабиёт фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
1. Адабий-нутқий компетенциялар (тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки баён қилиш, ўқиш, фикрни ёзма баён қилиш).
А1
ихчам матн асосида яратилган аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олади;
эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоят, ҳикоят, масал, халқ қўшиқлари, ҳикоя, шеърларни ўқиб тушунади ва мазмунини қайта сўзлаб бера олади;
ёзма ва босма ҳарфларни, улар ифодалайдиган товушларни тўғри талаффуз эта олади;
матнни гап оҳангига риоя қилган ҳолда аниқ, равон ўқий олади;
бир дақиқада 50 — 55 сўзни ўқий олади;
монологик ва диалогик нутқда ўз фикрини аниқ ифодалай олади;
ўрганилган мавзулар доирасида 5-6 гапдан иборат кичик ижодий матн ёза олади;
мактаб кутубхонасидан фойдалана олади;
кичик ҳажмдаги 8 — 10 та шеърни ёддан айтиб бера олади.
А1+
бир дақиқада 55 — 60 сўзни ўқий олади;
асар қаҳрамонлари, табиат тасвири ҳақида 7-8 гапдан иборат кичик ижодий матн ёза олади;
кичик ҳажмдаги 10 — 12 та шеърни ёддан айтиб бера олади.
А2
бадиий асарлар асосида яратилган аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушунади, тегишли муносабат билдира олади;
насрий, шеърий, драматик асар намуналарини ифодали ўқийди ва мазмун-моҳиятини тушуна олади;
бадиий асар сюжетини қайта сўзлаб бера олади;
турли жанр ва ҳажмдаги 8 — 10 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади;
адабий, адабий-ижодий ва эркин мавзулардаги иншоларга хос хусусиятларни билади ва ушбу йўналишларда иншо (5 — 7 саҳифа) ёза олади;
адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда турли мавзуларда таассурот, реферат ва ижодий матн ёза олади, унда халқ мақоллари, маталлари, ҳикматли сўз, бадиий, публицистик асарлардан ўринли фойдалана олади;
мактаб кутубхонасидан мустақил фойдалана олади, турли жанрдаги адабиётларни танлаб мутолаа қилади, ундаги воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олади.
А2+
Турли жанрдаги матнларни образга кириб ифодали ўқий олади;
турли жанр ва ҳажмдаги 10 — 12 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади;
бадиий асар асосида яратилган кичик саҳна кўринишларида қаҳрамонлар ролини ижро эта олади.
В1
Бадиий ижод намуналари (насрий, шеърий, драматик асар)ни ифодали ўқий олади, уларнинг ижтимоий ҳамда бадиий-эстетик мазмун-моҳиятини тушунади, англайди ва идрок эта олади;
бадиий асар сюжетида акс этган нутқ типларини, тасвир, мулоҳазаларни ўзгаларга тушунтириб бера олади, тасвирланган воқеа-ҳодисалар, образлар тизимига муносабат билдира олади;
шахс сифатида адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тушунарли сўзлай олади, ўз фикрини бошқаларга етказа олади;
халқ мақоллари, маталлари, афоризмлардан оғзаки нутқда ўринли фойдалана олади;
турли жанр ва ҳажмдаги 12 — 14 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади.
В1+
ўзбек мумтоз адабиёти намуналарининг жанр хусусиятларини ажрата олади;
мусиқа ва ранг-тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилади ва уни сўз билан ифодалай олади;
адабиёт ва унинг муайян даври, жанри ҳақида кенг тушунча, тасаввурларни тушунтира олади;
турли жанр ва ҳажмдаги 14 — 18 та шеърий матн ёки унинг парчасини ёддан ифодали айта олади.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |