Ўзбекистонликлар Сталинград жангларида
Ўзбекистонлиюшр 62- ва 64-армиялар сафида туриб тарихий Сталинград жангида қаҳрамонона жанг қилдилар. Жанглар авжига чиққан пайтда Сталинградга Самарқанд ва Фарғонада тузилган 90- ва 94-ўқчи бригадалари етиб келиб жангга кирдилар. Бу бригадалар асосан ўзбек йигитларидан тузилган бўлиб, командирлари орасида С. Нуритдинов, В.Умаров, А.Муродхўжаев, Ф. Лорхўжаев ва бошқалар бор эди. 21-отлиқ аскарлар дивюиясининг жанговар рухда жанг қилишида дивюия комиссари Муллажон Узоқовнинг хизмати катта бўлди.
Ўзбекистонлик жангчилардан 2738 киши «Сталинград мудофааси учун» медали билан мукофотланди.
Ўзбекистонликларнинг «Туб бурилишга» қўшган ҳиссаси
1943 йил ёзида Курск ёнида бўлган қатгиқ жангларда Ўзбекистонда тузилган 62-ва 69-ўқчи дивизия жангчилари жасорат кўрсатдилар. Ўзбекистонликлар 5-ва 15-ўқчи дивизиялар ҳамда 5-гвардиячи ва 62-гвардиячи ўқчи дивизиялар таркибида ҳам жанг қилдилар. «Орёл» дивизияси фахрий номини олган 5-ўқчи дивюия таркибида фарғоналик Аҳмаджон Шукуров ҳам бор эди. Золоторёвка учун қаттиқ жангларда Аҳмаджон Шукуров матонат кўрсатди, душманнинг 110 та аскар ва зобитларини ер тишлатди ва 15 тасини асир олди. Бу жасорати учун унга Қахрамон унвони берилди ва Золоторёвка қишлоғи ўша пайтдан бошлаб Шукуровка деб аталадиган бўлди.
Курскдаги порлоқ ғалабадан сўнг Қизил Армиянинг 2000 км узунликдаги фронтда қудратли стратегик хужуми бопшаниб кетди. Днепрни биринчи бўлиб кечиб ўтганлар орасида Ғиждувон туманидаги Лавзекарон қишлоғидан чиққан старшина Вали Набиев, андижонлик Қамбарали Дўсматов, қорақалпоқлик Худойберган Шониёзов, шоҳриконлик Шариф Эргашев, Бухородан чиққан Т.А.Тихонов ва бошқалар бор эди. Днепрни кечиб ўтишда, унинг ўнг қирғоғидаги истеҳқомларни эгаллашда кўрсатган жасорати учун жами 2348 жангчига, шу жумладан, 26 ўзбек йигитларига Қахрамонлик унвони берилди.
Ўзбекистонлик партизанлар
Душманни тор-мор этишда партизанлар ҳаракатининг ўрни ва роли катта бўлди. Урушнинг душман устунлик қилган дастлабки даврида бутун-бутун ҳарбий қисмлар душман қуршовида қолиб кетди, кўплаб аскар ва зобитлар ноиложликдан асирга тушиб қолдилар. Ҳарбий асирларнинг сони 5 млн кишидан ортиқроқ бўлиб, улар орасида минглаб ўзбекистонликлар ҳам бор эди.
Ҳарбий асирга олинганлар орасидаги комиссарлар, командирлар биринчилар қаторида отиб ташланар эди. Қолганлари ҳарбий лагерга ташланарди, уларга қатгиқ азоб берилар, оч-ялонғоч ортиқча юк, кераксиз хўранда, деб ўлдириб юборишар эди. Кейинчалик уруш душман ўйлаганчалик бўлиб чиқмагач, ҳарбий асирлардан текин ишчи кучи сифатида фойдалана бошланди.
Душман босиб олган шаҳар ва туманлар аҳолиси Германияга ҳайдаб кетилди. Баъзи жойларда меҳнатга лаёқатли бўлган фуқароларни Германияга ишга ёллаб олиб кетишга ҳам уриндилар.
Германияга ҳайдаб кетилган совет фуқаролари сони 4 млн.дан ортиқ эди. Ҳарбий асирлар, ҳайдаб кетилган фуқаролар Освенцим, Маутхаузен, Бухинвальд ва бошқа ўнлаб ўлим лагерларида сакланди, хўрланди ва кўплари ҳалок бўлди.
Душман ишғал қилган туманлар аҳолсининг қамалидан чиқиб қолган ёки ҳарбий асирликдан қочган жангчилар тоғларга, ўрмонларга яшириниб, партизанча курашга ўтдилар.
Партизанлар ҳаракати Россиянинг ғарбий худудларида, Украина ва Белоруссияда кенг тарқалди. Партизанлар ҳаракати Марказий штаби тайёрлаб юборган ҳарбий мутахассислар, разведкачилар партизанлар орасига бориб, уларни йирик-йирик отрядларга бириктириб, уюшган ҳолда душманга қарши курашга сафарбар этдилар. Душман қуршовидан чиқиб олган ўзбекистонлик жангчилар ҳам Россиянинг ғарби, Украина, Белоруссия, Молдавия республикаларидаги партизан қўшинларида иштирок этдилар.
«Чекист» партизан отрядининг разведкачиси, қўрқмас партизан Мамадали Топиболдиевнинг номи Белоруссияда машхур бўлди. У душманнинг 67 аскар ва зобитларини йўқ қилиб, 180 тасини асирга олди. М.Топиболдиев кўрсатган жасорати учун Қахрамон унвонига сазовор бўлди. Белоруссиянинг Писарево қишлоғи ўзбек халқининг жасур ўғлони номига Топиболдиевка деб аталди. Гомель атрофидаги «Темир йўл уруши»да иштирок этган Жонибек Отабоев, Брянск атрофларида душманга тўсатдан зарба берган И.Мусаев, А.Ҳакимов, И.Қосимов ва бошқаларнинг номлари уруш солномасидан ўчмас ўрин олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |