57. Ўрта Осиёда миллий – давлат чегараланишининг ўтказилиши ва унинг оқибатлари. Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши.
Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши
Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида қадим-қадимдан тили, дини, тарихи, маданияти, анъаналари бир-бирига жуда яқин ва муштарак қардош ва қондош халқлар яшаб келганлар. Бу ерда истиқомат қилган ўзбеклар, туркманлар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқларнинг хўжалик ҳаёти, турмуш тарзи, удумлари ҳам ўхшаш бўлиб, шу муқаддас она заминни ўзларининг асл Ватанлари деб билганлар.
Бироқ, афсуслар бўлсинки, пихини ёрган Совет ҳокимияти арбоблари тарихан бир ягона ҳудудда яшаб келган биродар халқларни бир-биридан ажратиб ташлаш, уларнинг бирлашиб, ягона давлат тузишларига изн бермаслик учун бутун чораларни ишга солдилар. Бундан кузатилган бош мақсад - ўлка халқларининг бирлашувига, ўз истиқлолини ва истиқболини биргаликда бунёд этишига йўл қўймаслик ва шу асосда Марказнинг бу ердаги ҳукмронлигига, социалистик қайта қуриш жараёнининг авж олишига кенг майдон яратиш эди. Шу мақсадда Туркистонни миллий ўзига хослик, тил бирлиги асосида бўлиб ташлаш ғояси илгари сурилди. Марказ иродасини бажаришга даъват этилган Туркистон ишлари бўйича махсус комиссия - Турккомиссия зиммасига ўлкада миллий давлат чегараланишини ўтказиш ва шу асосда бу ҳудудда бир қатор совет миллий ва мухтор республикаларини ташкил қилиш вазифаси юкланган эди.
Марказ мўлжаллаётган миллий сиёсат мазмуни, моҳиятидан хабардор бўлган Туркистоннинг илғор зиёлилари, узоқни кўра билган донишманд арбоблари ўлка бирлиги, яхлитлигини, унинг қардош халқлари жипслигини зўр бериб ҳимоя қилишга уриндилар. Бироқ ўлка жиловини қўлда маҳкам тутган большевик мутассадилар уларнинг ҳаққоний фикрларини ҳисобга олмадилар. Бугина эмас, ягона ва мустақил Туркистон ғояси учун курашган ватанпарвар кучлар, миллий зиёлилар миллатчиликда, туркпарастликда ва совет ҳокимиятига қаршиликда айбландилар.
Шундай қилиб, Ўрта Осиёни миллий - худудий жиҳатдан алоҳида республикаларга бўлиб ташлаш масаласи бир неча бор Марказда, Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларида, уларнинг Компартиялари пленумларида, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи орган - РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюроси Пленумида муҳокама этилиб, маҳаллий халққа кучли босим ўтказиб борилди.
Шу билан биргаликда 1922-1923 йилларда ерли миллатларнинг бир қатор раҳбар ходимлари совет ҳокимиятининг Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларида олиб борилаётган миллий сиёсатига очиқдан-очиқ норозилик билдира бошладилар. Аммо уларнинг фикр-қарашлари нотўғри топилиб, ўзлари фаол сиёсий ҳаётдан четлатиб борилди. РКП(б) МҚ, унинг Ўрта Осиё Бюроси Туркистон, Бухоро ва Хоразм Компартиялари фаолиятига тазйиқ ўпсазиб, миллий - худудий чегаралаш ўпсазиш сиёсатини маъқуллаб, қарор қабул қилишларига эришиб борди.
Миллий-худудий чегараланиш масаласи 1924 йил 5 апрелда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюросида, 11 майда РКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюросида кўриб чиқилди. Унда Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш лойиҳасини тайёрловчи махсус комиссия тузилди. Лойиҳа РКП(б) Ўрта Осиё Бюросининг 1924 йил 2 июндаги йиғилишида муҳокама этилиб, асосан маъқулланди.
Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари, хусусан Хоразм республикасининг бир гуруҳ масъул ходимлари, чунончи, ХКП МҚ котиби Одинаев, ички ишлар нозири Абдусаломов, Туркистон ва Бухоро вакиллари: Хўжанов, Асфандиёров ва бошқалалар ягона Туркистонни бўлиб ташлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб эътироз билдирдилар. Шунингдек, 1924 йил 8 майда РКП(б) Марказий Қўмитасига «Хоразмда миллий масалани ҳал этиш тўғрисида хат» келиб тушди. Бу хатда ҳам Хоразм республикасини бўлиб юбориш мақсадга мувофиқ эмас, дейилган эди. Ҳа, ўлка халқлари миллий чегараланиш сиёсатига қатьиян қарши эдилар, бироқ маҳаллий халқларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинмади. Аксинча, 1924 йил 12 июлда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси «Ўрта Осиё республикаларида миллий чегараланиш тўғрисида»ги масалага яна қайтиб, уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1924 йил 25 сешябрда РКП(б) МҚ Сиёсий Бюроси, 9 ва 11 октябрда РКП(б) Марказий Қўмитаси бу масалани кўриб чиқиб, миллий чегараланшшш расмийлаштиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бу қарор 14 октябрда СССР Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан ҳам маъқулланади. Шу тариқа, Совет хукумати, РКП(б) МҚ ва унинг жойлардаги маҳаллий ташкилотларининг 1920-1924 йиллар давомида Ўрта Осиёда олиб борган, халққа катга ваъдалар беришни кўзда тутган «ленинча миллий сиёсат»ни ҳаётга тадбиқ этиш бобидаги амалий ишлари якун топди. Ниҳоят, 1924 йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтган СССР Марказий Ижроия Қўмитаси II-сессиясида Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказиш тадбирлари тўла маьқулланди.
Шундай қилиб, хукмрон Марказ саъй-ҳаракатлари орқасида Ўрта Осиёнинг сиёсий жуғрофияси сунъий равишда ўзгартирилди. Ўрта Осиё худудидаги Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида олтита миллий давлат бирлашмалари ташкил этилди.
ЎзбекистонССР
Туркманистон ССР
Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР
Қирғизлар яшаган худудлар РСФСР таркибида Қорақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти
Қозоқлар яшайдиган туманлари РСФСР таркибида Қозоғистон АССР
Қорақалпоқлар яшайдиган худудлар Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоқ мухтор вилояти
Натижада ягона Туркистон халқлари бир - биридан сунъий равишда узоқлаштирилди. Бу ҳол советларга ўлкада ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун катга имкониятлар яратиб берди.
Ўзбекистон ССР Миллий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР ташкил этилди. Ўзбекистон ССР худудида бутун ҳокимият Ўзбекистон ССР советларининг таъсис қурултойига қадар Муваққат инқилобий кўмита ихтиёрига берилди. Собиқ Бухоро республикаси хукумати раиси, таникди давлат арбоби Файзулла Хўжаев Узбекистон ССР Инқилобий кўмитаси раиси этиб тасдиқланди. Ўзбекистон ССР таркибига қуйидаги худудлар киритилди:
собиқ Туркистон АССР дан 9 та уъезд, 133 туман ва 7 қишлоқ округи;
собиқ Бухоро республикасининг 9 та тумани;
собиқ Хоразм республикасининг 23 та тумани.
Ўзбекистон ССР ташкил этилган пайтда унинг худуди 312394кв. км.ни, аҳолиси 4 млн. 447 минг 55 кишини ташкил этар эди. 1926 йил маълумотлари бўйича миллий таркибига кўра аҳолининг 74,2 фоизини ўзбеклар, қолганини эса бошқа халқлар вакиллари ташкил этар эди.
1924 йил 5 декабрида Инқилобий Қўмита бутун Ўзбекистон халқига муражаат қилиб, Ўзбекистон ССР тузилганлигини, унинг таркибига Тожикистон АССР кирганлигини маълум қилди. Миллий чегараланиш билан бир вақтда иқтисодий бўлиниш ҳам ўтказилди. Собиқ Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларига тегишли барча бойликлар янги миллий республикалар ўртасида қайта тақсимланди. Бу ишлар Совет хукумати томонидан махсус тузилган Ўрта Осиё тугатиш комиссияси бошчилигида амалга оширилди.
1925 йил 13 февралда Бухородаги «Халқ уйи»да Бутунўзбек советлари биринчи қурултойи очилди. Қурултой «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганлиги тўғрисидаги Декларация»ни қабул қилди. Қурултойда давлат ҳокимияти олий органлари тузилганлиги расмийлаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |