1.Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти. Демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш Ўзбекистоннинг пировард мақсадидир



Download 14,69 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi14,69 Kb.
#195402

1.Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти. Демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – Ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз... Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”1. Дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушунчаси бирбири билан чамбарчас боғлиқ. Президентимиз таъкидлаганидек, қабул қилинаётган қонунларимиз замирида адолат ётиши даркор. Адолатга асосланган қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши адолатнинг тантана қилишига олиб келади.
2. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судларнинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш. Судьялар ва суд аппарати ходимларининг мавқеини, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш, судларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Судьялар мустақиллиги тамойили «Судлар тўғрисида»ги қонун, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик-процессуал кодексларида ўз ифодасини топган. Қайд этиш керакки, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўлқўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Ҳеч ким судьялар ва халқ маслаҳатчиларига тазйиқ ўтказиш ва маълум бир иш қандай ҳал қилиниши лозимлиги бўйича кўрсатма бериш ҳуқуқига эга эмас. Ишнинг холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёки ноқонуний қарор чиқаришга эришиш мақсадида судьялар ва халқ маслаҳатчиларига ҳар қандай таъсир ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
3. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш. Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик, расмиятчилик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш. Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун зарур шартшароитларни яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш борасида салмоқли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳаракатларнинг муҳим йўналиши сифатида Президентамиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил юртимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди ва ушбу йилнинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди7.
4. Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат этувчи органлар фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш демократик давлатни барпо этишдек эзгу мақсадни ўз олдига қўйган ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 44-моддасида фуқароларнинг одил судловга бўлган ажралмас конституциявий ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, ҳар бир шахс учун ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб фуқароларнинг суд ҳимоясида бўлиш Ҳуқуқини руёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ва 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда суд ишларини юритишга доир янги процессуал қонунчиликнинг қабул қилингани фуқароларнинг юқорида қайд этилган ҳуқуқининг руёбга чиқишида катта аҳамият касб этиб келмоқда.
5. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларн
инг олдини олиш тизимини такомиллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари»га бағишланган бўлиб, унинг 2.4-бандида «Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш» масаласи назарда тутилган. Унда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилган: - жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш; - диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш; - коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш; - аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш. Ҳаракатлар стратегиясида юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасида: - Давлат органларининг юридик хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш; - адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокатнинг ўрнини ошириш; - Нотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ қилиш йўналишларида чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Download 14,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish