Киши организмига электр токининг таъсири. Одам организимига электр токининг таъсири ҳар хил бўлиб у машина механизмларнинг корпусида электр токининг ҳосил бўлиши ёки электр узаткичларнинг ҳимоя қобиғининг бузулиши, қадам кучланиши хисобига вужудга келади.
Одам организимидан ўтаётган электр токи қийматига қараб электр токининг таъсири қуйдагича бўлинади.
Электр токининг термик таъсири (иссиқлик таъсири)
Электролитик таъсир
Биологик таъсир
Электр токининг термик таъсири ёки иссиқлик таъсири натижасида баданнинг айрим жойларининг куйиши, қон томирлари, асаб ва бошқа тўқималарининг қизиши билан ҳарактерланади.
Электр токининг электролитик таъсирэса қоннинг ва бошқа органик суюкликларнинг қуришига ёки қон ва инсон организимидаги ҳужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатларга тушинилади.
Электр токининг биологик таъсирибу тирик организм учун хос бўлган хусусият хисобланади. Электр токининг биологик таъсири натижасида мускулларнинг ёки юрак упка мускулларининг қисилиши содир бўлади. Бу асосан организмдаги биоэлектрик жараёнларининг бузилиши натижасида рўй беради. Яни инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарилади. Бундан ташқари мухитда юқори кучланишдаги электр токининг таъсири натижасида, инсон организимининг биологик режимни бузилиб кетиши хисобига инсон организимида ток уриши ҳодисаси вужудга келади. Яьни бошқараолмай қолган организмдаги хаёт фаолиятининг баъзи бир функциялари бажарилмай қолади, нафас олиш системалари ишлари бузилиши, қон айланиш системасининг ишламай қолиши ва х.к. Бу эса ўз навбатида инсонинг оғир ахволга олиб келади.
Шунинг учун электр токидан олинадиган жароҳатланишлар шартлий равишда маҳаллий ва умумий турларга бўлиш мумкин.
Умумий турининг одатда ток уриши дейилади. Бу тирик организм тўқималаридан электр токи ўтганда беихтиёр титраб қахшаб мушакларнинг торайишини кузатувчи истиробдир. Ток уриш ёки электр зарбасини инсон организмига таъсирини шартлий равишда тўртга бўлинади.
Хушидан кетмасдан титраб қахшаб мушакларнинг торайиши. Бундай ҳолатда инсоннинг мускиллари кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва хушини йўқотмайди.
Мушакларнинг кескин қисқариши натижасида одам хушини йўқотади, аммо юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради.
Хушини йўқотиб, нафас олиш тизими ёки юрак уришини тўхтаб қолади. (иккаласидан бири).
Клиник ўлим ҳолати. Нафас олиш ва юракнинг тўхташи бунда инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмайди.