Эзоп хизматида бўлган Крез қайси юрт шоҳи ? Лидия 36 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романида ҳикоя қилинган митти одамчалар мамлакатида амалдорлар нима деб аталган ? Гурго 100 бет
Воқеаларни маълум бир сюжет асосида баён қилиб берувчи йирик шеърий асарлар нима деб аталади ? достон 86 бет
Эртакларда қаер адолат қарор топган ва ҳамма бахтли яшайдиган афсонавий юрт тимсолида талқин этилади ? Сусамбил 58 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романидаги улкан одамлар шаҳри номи ? Бробдингнег 94 бет
Бир кишининг олти ўғли бўлса-ю, улар бир-бирлари билан аҳил бўлмасалар, уларни истаган одам хафа қилиши мумкинлиги ҳақида қайси жанрда мавжуд ? Мақол Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар(11 бет)
Достонлар нимага кўра халқ достонлари ва адабий достонларга бўлинади ? яратилишига кўра 86 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романинг биринчи қисмида ҳикоя қилинган митти одамчалар мамлакатида митти одамчалар Гулливерни император олдига олиб боришганда уни қаерга жойлаштиришмоқчи бўлишади? Ибодатхонага 104 бет
Халқнинг тарихи, урф-удуми, турмуш тарзи, феъл-атвори, руҳияти, бутун борлиғи қайси жанрда акс этади ? мақолда (11 бет)
Сусамбил эртагида устига туз ортилган ва хўжайин миниб олган эшак нима учун лойда тайриларди ? тақаси еланиб кетгани учун 60 бет
Ер тўйдирар – мақолнинг давоми ? ўт куйдирар (11 бет)
Эртак-достонларнинг яна бир номи ? шеърий эртаклар 87 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романининг учинчи қисмида нима ҳикоя қилинади ? Гулливернинг олимлар юртига саёҳати 94 бет
Эзоп ҳақидаги маълумотлар бизгача қандай етиб келган ? ўша даврдаги ва ундан кейинги асрлардаги солномачилар томонидан ёзиб қолдирилган ривоятлар, ибратли ҳикоялар орқали етиб келган. 36 бет
Сусамбил эртагида хўрозни нима сабабдан қўшнининг хотини уради ? оқшоқ донини териб егани учун 61 бет
Дуо билан эл кўкарар, мақолнинг давоми ? Ёмғир билан ер кўкарар. (11 бет)
Ким Навоийни “Ғазал мулкининг султони” деб таърифлаган ? Мақсуд Шайхзода 88 бет
Донишмандлик ўгитлари сифатида бутун дунёга тарқалган Эзоп асари номи ? “Эзоп масаллари” 36 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романидаги митти одамчалар мамлакатидаги ибодатхонани нима учун ҳаром бўлди деб ёпишиб, зийнатларни олиб чиқиб қўйишади ? қотиллик рўй бергани учун 104 бет
Сусамбил эртагида қўшнининг хотини хўрозни нима билан урарди ? оташкурак билан 62 бет
Инсониятга тенгдош энг қадимий санъат бу - ? халқ оғзаки ижоди. (11 бет)
“Эзоп масаллари” асарида қанча масал тўпланган ? 500 га яқин 36 бет
Отасининг касби шифокорлик бўлиб, шеъриятни ниҳоятда севган, фарзандларига ҳам адабиётга муҳаббат туйғусини сингдирган. Кимнинг автобиографиясидан ? М.Шайхзода 88 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романидаги олимлар юрти номи ? Лапута 94 бет
Сусамбилга йўл олган эшакка биринчи бўлиб қайси ҳайвон қўшилади ? Хўроз 62 бет
Фолклор атамаси илк бор ким томонидан қўлланган ? Вилям Томсон (11 бет)
Эзопнинг қайси масалида янги дўстларини эскиларидан устун кўрувчилар ҳақида ҳикоя қилинади? Ёввойи эчкилар билан чўпон 38 бет
Сусамбил эртагида ҳўкизни хўжайин нима сабабдан ўлгудай қилиб уради ? туш кўриб уни сузгани учун 64 бет
Туғилган шаҳрида мактаб таълимини олгач Олий педагогика институтига сиртдан ўқишга киради. Кимнинг автобиографиясидан ? М.Шайхзода 88 бет
“Дўст улдирки, ўзига раво кўрмаган нарсани дўстига ҳам раво кўрмайди, ўзи дўсти учун ўлимга тайёр бўлса ҳам , аммо дўстини бу ишга шерик қилмайди.” Қайси асардан олинган парча ? А.Навоий “Маҳбуб ул қулуб” 39 бет
Сусамбил эртагида эшакка иккинчи бўлиб ким қўшилади ? ҳўкиз 65 бет
Фолклар атамаси илк бор қачон қўлланган ? 1846-йил
Мақол, матал, топишмоқ – халқ оғзаки ижодининг қайси турига киради ? Махсус турига (17 бет)
Эзопнинг қайси асарида ўзига яхшилик қилганларга ёмонлик соғинса у албатта жазога лойиқлиги тўғрисида ҳикоя қилинади ? Кийик билан токзорда 39 бет
М.Шайхзода қачон Озарбайжонни мустақил давлатга айлантириш ҳақидаги эркин фикрлари учун айбланиб Тошкентга бадарға қилинади ? 1928 йил 88 бет
Сусамбилга йўл олган эшакка учинчи бўлиб ким қўшилади ? каламушлар 65 бет
халқ оғзаки ижодининг Махсус турига қайси жанрлар киради ? Мақол, матал, топишмоқ
Эзоп қайси масали орқали инсонларни ҳамма нарсага бир пайтнинг ўзида эришаман деб очкўзлик қилмасликка даъват этади ? кийик билан токзор 40 бет
Бизнинг танамизда шира қолгани йўқ, сўрганларинг билан ҳеч нарса чиқмайди, Ширамизни хўжайинлар сўриб олган. Қайси асардан парча ва кимнинг тилидан айтилган ? Сусамбил Эшак 66 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романининг қайси қисмида бу мамлакатда инсон қиёфасидаги икки оёқли махлуқлар йехулар ва ақлли, доно, ҳалол меҳнати билан кун кўрувчи отлар яшайди, деб ҳикоя қилинади ? тўртинчи қисмида гуигнгнмлар юртида 95 бет
1935-38 йилларда Ўзбекистон Фанлар комитети қошидаги Тил ва адабиёт институтида илмий ходим лавозимида ишлаган адиб ким ? М.Шайхзода 88 бет
Халқ оғзаки ижодининг қайси жанри ҳаммабоп оммавий жанр ? Топишмоқ. (17 бет)
Бадфеъл кишилар ёмонлик қилмаганларини ўзиниёқ яхшиликка ёйишлари эзопнинг қайси масалида акс этган ? Бўри билан лайлак 40 бет
Қайси жанрда халқ ҳаётининг барча қирралари – турмуш маданияти, урф-одатлари ва бошқа жиҳатлари, инсон ва уни ўраб олган олам ўхшатишлар, таққослашлар, саволлар воситасида ифодаланади ? топишмоқ (17 бет)
1938 йилдан умрининг охирига қадар Низомий номли Тошкент давлат педагогика институти ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган адиб ? М.Шайхзода 88 бет
Эзопнинг қайси масалида язшиликни ҳам унинг қадрига етган одамга қилиш керак деган фикр илгари сурилади ? Бўри билан лайлак 40 бет
Сусамбил эртагида бўриларга қарши “Қочсак, қувиб етиб олади, яхшиси қочмаймиз” деб ким маслаҳат беради ? Эшак 68 бет
“Гулливернинг саёҳатлари” романида Гулливер митти одамчалар тилида ўрганган биринчи сўзи бу ? уни озод этишларини сўраш 109 бет
Ақлни чиниқтирадиган, болаларни ёшликдан мантиқан фикрлашга ундайдиган тарбия воситаси бўлган жанр бу -? Топишмоқ. (17 бет)
Эзопнинг қайси масалида айримлар ишлатган ҳийла найранги op бошига етиши тасвирланган ? Устига туз ортилган эшак 43 бет
“Жалолиддин мангуберди” тарихий драмасининг муаллифи ? М.Шайхзода 89 бет
Сусамбил эртагида бўрилар ҳўкизни нима деб таърифлашади ? Мункарнакир 69 бет
Камбағал этикдўз оиласида дунёга келган адиб ? Ханскристиан андерсон 115 бет
Эзопнинг қайси масалида ўзингдан зўрроқ билан беллашаман деб чиранганинг билан ҳеч иш чиқаролмай кулги бўлиши тасвирланган ? Бургут, зағча билан чўпон 43 бет
Сусамбил эртагида бўрилар арилари нима деб таърифлашади ? Азроил 69 бет
“Тошкентнома” достони муаллифи ким ? М.Шайхзода 89 бет
Топишмоқлар яратилиш даврига кўра неча хил бўлади ва қайсилар ? 2 хил, анъанавий ва замонавий топишмоқлар (19 бет)
Француз масалчиси ? Ж.Лафонтен 44 бет
Сусамбил эртагида бўрилар таърифича каламушлар бўрилар учун нечта гўр қазиб қўйишади ? еттитадан 69 бет
Эртак қаерда ушук деб аталган ? Бухоро атрофидаги баъзи қишлоқларда 47 бет
Имом ал Бухорийнинг исми ? Муҳаммад (23 бет)
“Ёрилтош” жанри ? эртак-пъесса 73 бет
Эртак Хоразмда нима деб аталган ? варсақи 47 бет
“Гуливернинг саёҳатлари” асарининг тўлиқ номи нима ? “Лемюл Гулливернинг жаҳондаги бир неча олис мамлакатларга аввало жарроҳ, кейинчалик эса бир неча кемалар капитани сифатида қилган саёҳатлари” 93-бет
Имом ал Бухорийнинг отасининг Исми ? Исмоил
Ака-ука Якоб Грим ва Вильгелм Карл Грим эртакчилар миллати ? немис 73 бет
Эртак Тошкент шаҳри ва унинг атрофида нима деб аталган ? чўпчак 47 бет
Имом ал Бухорийнинг отасининг касби ? асли муҳаддис, гоҳо тижорат билан ҳам шуғулланиб турарди. (23 бет)
Ҳамид Олимжон асарлари жами неча жилд ? 10 жилд 74 бет
Эртакларнинг таркиби қандай тузилади ? кириш қисми, воқеалар ривожи ва тугалланма ? 47 бет
Имом ал Бухорийнинг туғилган сана ? 810 йил 21 июнь
У қобилиятли раҳбар ва олим эди ? Кимнинг автобиографиясидан ? Ҳамид Олимжон 74 бет
Эртаклар тугалланмасида қўлланадиган “Шу билан--------- подшо бўлиб, ўзининг донолоигидан халқни одиллик билан сўраб, мамлакатда адолат ўрнатган экан” деганда ким ҳақида ? Аёз подшоҳ бўлиб 48 бет
“Унинг хонадонига меҳнатсиз топилган бирор дирҳам ҳам кирмаган” кимнинг ҳаёти ҳақида ? Имом ал Бухорийнинг отаси Исмоилнинг (23 бет)
Ўлимидан бир йил олдин академик унвонини олган адиб ? Ҳамид Олимжон 74 бет
У оға ини ботирлар эртаклар турига кўра қайси турига киради ? Маиший 48 бет
кўзи ёшлигида жароҳатланиб ожизланиб қолади” ким ҳақида ? Имом ал бухорий (23 бет)
Онаси Комила ая жуда кўп достон ва эртакларни ёд биларди. Кимнинг автобиографиясидан ? Ҳамид Олимжон 74 бет
Уч оға ини ботирлар эртагида ота ўғилларини тарбия қилишда уч нарсага амал қилади ? булар нималар ? Биринчидан соғлом қилиб тарбиялайди, ўқиллари бақувват бўлишади, Иккинчидан қурол-яроғ билан таништиради, натижада ўғиллари қурол-яроғ ишлатишда уста бўлишади, Учинчидан қўрқитмай ўстиради, натижада ўғиллари ботир бўлади. 48 бет