5. Пайвандлаш жиҳозларини танлаш
Флюс остида пайвандлаш жиҳози сифатида ТДФ-1001 таъминлаш манбаиси билан АБСК туридаги пайвандлаш автоматини танлаймиз. Ёйли дастакли пайвандлаш учун ВДУ-504 тугрилагичини куллаймиз.
8- жадвал
АБСК автоматини техник тавсифи
№
|
Параметрлари
|
Диапазон
|
1
|
Номинал пайвандлаш токи, А
|
1500
|
2
|
Пайвандлаш токини ростлаш чегаралари, А
|
300-1200
|
3
|
Электрод симини диаметри, мм
|
2,0-6,0
|
4
|
Электрод симини узатиш тезлиги, м/соат
|
28-220
|
5
|
Пайвандлаш тезлиги, м/соат
|
14-110
|
6
|
Автоматнинг оғирлиги, кг кўпи билан
|
160
|
Огир турдаги узи юрар АВСК автомати учма-уч чокларни кирраларга ишлов бери бёки ишлов бермасдан флюс остида пайвандлаш учун мулжалланган, хамда бурчак чокларни вертикал ва кия холатда электродлар билан пайвандлаш ва тугри чизикли, халкали чоклларни пайвандлаш учун мулжалланган. Автомат йуналтирувчи релсларда жойлаштирилиб пайвандланаётган буюм буйлаб харакатлантирилади. Курилма комплектига куйидагилар киради: АБСК автомати, бошкарув шкафи, ТДФ-1001 пайвандлаш трансформатори, алмаштирилувчи ва эхтиёт кисмлардан иборат.
Пайвандлаш трансформатори - ўзгарувчан токнинг саноат тармоқлари кучланиши 220...380 В ни паст кучланишга, яъни ГОСТ бўйича пайвандлаш жиҳозлари кучланишига ва лозим бўлган пайвандлаш токини таъминловчи электромагнит аппаратдир. Пайвандлаш трансформаторининг, турғун пайвандлаш жараёни учун лозим бўлган тез пасайиб бориши учун трансформаторнинг маҳсус конструкцияси, яъни сочилма магнит оқимлари катталаштирилган трансформатори ишлаб чиқарилган. Пайвандлаш трансформаторининг чўлғамлари суриладиган конструкцияси энг кўп тарқалган. Бундай трансформатор Э320, Э330 маркали электротехник пўлат маркали пластинкалардан йиғилган берк магнит ўтказгичида йиғилади. Кетма-кет уланган ғалтаклар 2 дан тузилган бирламчи чўлғами тармоқ кучланишига уланади, чўлғам магнит ўтказич 1 да кўзғалмас қилиб махкамланади. Иккиламчи чўлғам ҳам иккита ғалтак 3 дан тайёрланган бўлиб, даста 4 айлантирилганда магнит ўтказгичнинг ўзаги бўйлаб эркин сурилиши мумкин.
Трансформаторнинг ишлаши магнит ўтказгич орқали бирламчи 2 ва иккиламчи 3 чўлғамларнинг электромагнит ўзаро таъсирларига асосланган. Энергия узатишда иккита ўзгарувчан магнит оқимлари қатнашади: фақат магнитдан ўтадиган асосий оқим Фт ва магнит ўтказгичдан хамда ҳаводан ўтадиган сочилма оқим Фс. Салт юриш режимида бирламчи чулғамнинг ғалтаги 2 кучланиши U1=220...380 В ли таъминловчи электр тармоғига уланади. Бунда берк контур ҳосил бўлади ва ундан салт юриш токи Iсю ўтади. Бу режимда иккиламчи чўлғам уланган пайвандлаш занжири (иккиламчи контур) очиқ. Трансформаторнинг иккиламчи кучланиши салт юришш кучланиши U2 = Uсю га тенг. Унинг қийматини ёйни ишончли ҳосил бўлиши ва хавфсизлик техникаси талаблари шартлари асосида трансформаторни ҳисоблашда танлайдилар Uсю 65 В.
Юклама режимида, пайвандловчи ёй ёнганда иккиламчи контур ҳам берк. Ундан ёй токи (пайвандлаш токи) ўтади. Бу ток 2 ва 3 ғалтаклар бирламчи ва иккиламчи чўлғамлар орасидаги масофани ўзгартириб ростланади. Агар 2 ва 3 ғалтаклар орасидаги масофа (Еmax) максимал бўлса (Фс) сочилма магнит оқими энг катта бўлади, асосий магнит оқими (Фт) эса, ва демак пайвандлаш токи хам минимал бўлади. Агар 2 ғалтак 3 ғалтакка якинлашса, (Фс) сочилма магнит оқими камаяди, (Фт) оқими ва пайвандлаш токи эса катталашади.
Суриладиган чулғамли трансформаторлар учун пайвандлаш токининг ростлаш карралиги Кр 5. Пайвандчи пайвандлаш учун лозим бўлган ток қийматини пайвандлаш трансформаторининг дастаси 4 айлантириб ва ток қийматини кўрсаткичига қараб ўрнатади, кўрсаткич трансформаторнинг жилдида ўрнатилади.
Қисқа туташиш режимида пайвандлаш занжири электрод билан буюм орқали берк бўлади. Қисқа туташиш токи пайвандлаш токи (ёй токи) дан одатда 1,1-1,2 марта катта бўлади.
8-жадвал.
ТДФ-1001 трансформаторнинг техник тавсифи
№
|
Параметрлари
|
Диапазон
|
1
|
Уч фазали ўзгарувчан токни номинал кучланиши, В
|
220 или 380
|
2
|
Тармоқ частотаси, Гц
|
50
|
3
|
Номинал пайвандлаш токи, А
|
1000
|
3
|
Салт ишлаш кучланиши, В
|
80
|
4
|
Фойдали иш коэффициенти, %
|
87
|
5
|
Габарит ўлчамлари, мм
|
830х1200х1200
|
6
|
Масса, кг
|
720
|
Пайвандлаш тўғрилагичи – бу ўзгарувчан токнинг уч фазали тармоғи энергиясини ёй билан пайвандлашда фойдаланиш учун тўғриланган ток энергиясига ўзгартирувчи статик ўзгартиргичидир. Тўғрилагич схемаси уни қўлланиш соҳасига қараб танланади.
9-жадвал.
ВДУ-504 тўғрилагичларнинг техник тавсифи
№
|
Параметрлари
|
Диапазон
|
1
|
Уч фазали ўзгарувчан токни номинал кучланиши, В
|
220 или 380
|
3
|
Номинал пайвандлаш токи, А
|
500
|
3
|
Салт ишлаш кучланиши, В
|
70-80
|
4
|
Номинал ишчи кучланиши, В;
|
50
|
Бундай тўғрилагичнинг асосий элементлари – уч фазали пайвандлаш трансформаторлари Т1 ва тўғрилагичлар блоки V1...V6. Пайвандлаш трансформаторларининг магнит ўтказгичида бирламчи W1 ва иккиламчи W2 чўлғамлар бир-биридан бир қанча масофада жойлашган бўлади, бу эса пасаювчи ВАТни хосил қилиш учун зарур бўлган Фс сочилма оқим пайдо бўлишини таъминлайди. Бу тўғрилагичлар блоки кўприк схемасида йиғилган бўлиб, тўғриланган токнинг бир оз сезиларли пулсланиши амплитудасини ва пайвандланадиган металлга киритиладиган иссиқлик энергиясининг юқори даражада барқарорлигини таъминлайди. Салт юриш режимида пайвандлаш занжири очиқ, Uсю 65...70 В. Юклама режимида, ёй ёнганда ва чокни шаклланиши давомида лозим бўлган ток кучи трансформатор магнит ўзагида иккиламчи чўлғамни узак бўйлаб сурилиши ҳисобига текис ростланади, бунинг учун дастаки тўғрилагичнинг жилдига чиқарилган механизм бор.
Қисқа туташиш режимида қисқа туташиш токи Iқт = (1,1...1,3)Iё, бу ёйни уйғониши учун етарли.
Do'stlaringiz bilan baham: |