Рентген нурлатиш учун РАП 160-10П, РУП-120-5 ва РУП-200-5 саноат қурилмалари ишлатилади. Гамма-нурлар билан нурлатиш учун – дефектоскоп қурилмалар «Гаммарид-11», «Гаммарид-21», РИД-41 ишлатилади.
Ионлашиш тадқиқотини рўйхатга олиш усулига нисбатан ажратилади: радиография – бунда буюмнинг ички структурасини кўринишини плёнкага ёки қоғозга акс эттирилади; радиоскопия – стуктура холати экранда кўринади; радиометрия – электр сигналлар рўйхатга олади.
3) Оқувчанлик усули билан объектнинг герметиклигини бузувчи тирқишлар топилади. Герметиклик деб сосуд девори ёки бирикмалар орасидан газ ёки суюқликни ўтишини чеклаб қўйювчи хусусиятга айтилади.
Капилляр усуллар билан аниқлаш, юза нуқсонларини аниқлаш усули билан ўхшаб кетади.
Керосин билан синаш босимсиз ишлайдиган идишлар учун қўлланилиб, босим остида ишлайдиган идишлар учун дастлабки синов ҳисобланади.
Керосин юксак капиллярлик хоссасига эга. Пайванд чокларининг зичлигини синаш усули керосиннинг худди шу хоссасига асосланган. Синашдан олдин чоклар шлак ва ифлосдан тозаланиши ҳамда кўздан кечирилиши лозим. Кўздан кечириш вақтида сезилган камчиликлар назорат қилиш бошлангунга қадар бартараф килиниши керак.
Керосин пробаси билан нуксонларни (нозичликларни) аниқлаш усулида пайванд бирикманинг бир томонига сувда эритилган бўр суртилади. Бўр эритмаси қуригандан кейин пайванд чокнинг иккинчи томони яхшилаб керосин билан ҳўлланади. Керосин пайванд чокдаги нуксонлардан ўтиб, бўр бўёғида нуксонлар борлигини ва уларнинг характерини кўрсатувчи мойли қуюқ доғлар ҳосил қилади. Топилган нуқсонлар бартараф қилинади ва қайтадан пайвандланади. Керосин билан текшириш фақат мусбат (0°дан юқори) ҳароратда қўлланилади. Пайванд чоклар керосин билан ҳўлланганидан кейин 12 соат туриши керак.
Рангли ва люминисцентли капилляр назорат усуллари пенетрантларни қўллашга асосланган.
Компрессион усуллар. Гидравлик синовлар. Текширишнинг бу усулида пайванд буюм (идиш) сувга тўлдирилади. Шундан кейин насос ёки гидравлик пресс билан иш босимидан 1,25 марта ва ундан ортиқ босим ҳосил қилинади.
Гидравлик синаш усули, тутиб туриш вақти, босим катталиги ва йул қўйиладиган оқиш текшириладиган объект учун белгиланган техник шартларда кўрсатилади. Гидравлик синашлар босим остида ишлайдиган буғ ва сув козонлари, қувурлар ва идишларнинг мустаҳкамлигини ҳамда зичлигини текширишда бажарилади.
Пуфакли усул. Бундай синаш идиш ва қувурларнинг иш босимида герметиклигини текширишда қўлланилади. Пайванд бирикмаларнинг зичлиги совун эритмаси ёки идишга қуйилган сувга ботириб текширилади. Газ ўтадиган жойларда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлади.
Манометрик усул сосудларда тирқиш нуқсонлар мавжудлигини синов босими ўзгариши оқибатида аниқлаш асосида топилади. Одатда синов босими 1,0 – 1,2 ишчи босимни ташкил этади.
Кимёвий усул индикатор моддаларга аммиакни кимёвий ўзаро таъсилашишига асосланган. Аммиак ёрдамида текшириш қуйидагича бажарилади. Идишга (буюмга) иш босимигача сиқилган ҳаво берилади ва унга нормал босимдаги идиш ичидаги ҳаво хажмининг 1% миқдорида аммиак аралаштирилади. Пайванд чоклар симоб нитратининг сувдаги 5% ли эритмаси шимдирилган филтр қоғози ёки бинт билан ўраб қўйилади. Нуқсонлар булса, симоб нитрати аммиак билан таъсирланиб, коғозда қора доғ хосил қилади.
Галоид воситасида текширишда фреон-12 газидан (фторнинг галоид элементи асосида тайёрланган газ) фойдаланади, газ идишдаги тешикдан чиқаётганда стрелкали прибор (қўлда кўтариб юриладиган ГТИ-6 галоидли тешик излагичи ва бошқалар) да қайд қилинади.
Гелийли усул гелий мавжудлигида ўзгараётган масс-спектрометрда симнинг қизиш электр қаршилигини ўлчаш асосида амалга оширилади. Қаршиликни ўлчаш худди шундай симни (ҳавода жойлаштириб) қиздириш натижасида солиштириш билан ўлчанади.