19.2. Туристик фаолиятни ривожлантиришда давлатнинг ўрни
Туризмни ривожлантиришни режалаштириш соҳасида йетакчи масъулият давлатга юкланади. Давлат идоралари туризмнинг тартибсиз ривожланиши олдини олиш мақсадида бу жараённи назорат қилади. Суст режалаштирилган ва бошқариб бўлмайдиган туризм тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин Масалан, Бермуд оролларида туризм индустриясини ҳимоя қилишга йўналтирилган бир қатор қонуний ҳужжатлар қабул қилинган. Айниқса, портларга кирувчи кемалар сони чекланган, неон безаклар ман этилган, денгиз ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш назарда тутилган, бинолар баландлиги ч эга раланган, табиий қўриқхоналар учун ер ажратиш кўзда тутилган.
Давлат идоралари вазифаларига янги қурилишларни назорат қилиш ҳам киради, чунки туристик обектларни сув билан таъминлаш, оқава сувларни, ахлат ва қолдиқларни чиқариш, зарур жойларда сувнинг қўшимча захираларини яратиш учун замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлиши керак. Қурилишда янги иш жойларини ташкил қилиш мақсадида кўп сонли маҳаллий ишчи кучини талаб қилувчи технологиялардан фойдаланиш, шунингдек қурилаётган туристик объектлар бўронлар, сув тошқини, зилзилалар каби эҳтимолий табиий офатларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилганлиги давлат томонидан назорат қилиниши лозим. Давлат томонидан назорат қилинувчи чора-тадбирлар тизимигина туризмнинг узоқ муддатли тўғри ва самарали ривожланишини таъминлаши мумкин.
“Ўзбектуризм” Миллий Компанияси Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи, ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб хизмат қилган. Туристик фаолиятининг давлат назорати шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасида туризм иқтисодиётнинг устувор тармоқларидан бири деб тан олинган. Маҳаллий ва ташқи туризм, шунингдек, ижтимоий ва маданий туризмни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давлат назоратининг устувор йўналишлари сифатида эълон қилинган.
Туристик фаолиятнинг давлат томонидан назорати қуйидагича амалга оширилади2:
• туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва такомиллаштиришга қаратилган меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш;
• туристик маҳсулотни ички ва жаҳон туризм бозорларига олиб чиқишда ёрдам бериш;
• туристик фаолиятни стандартлаштириш ва лицензиялаштиришни амалга ошириш, туристик маҳсулотини сертификациядан ўтказиш;
• Ўзбекистон ҳудудида мамлакатга кириш, чиқиш ва истиқомат қилиш қоидаларини ўрнатиш;
• туризмни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини яратиш ва амалга ошириш учун тўғри бюджет маблағларини ажратиш;
• туристларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
• сармоялар, солиқ ва божхона назоратини ўрнатиш;
• туризм фаолиятини кадрлар билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш ва туризм соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |