18.2-расм. Газ аралашмасини компонентларга хромотографик тарзда ажратишнинг абсорбцион схемаси
Аралашма компонентлари турлича адсорбциялангани сабабли уларнинг колонкада ҳаракатланиши турлича секинлашади. Айни компонент молекулалари қанча кўп адсорбцияланса, уларнинг тормозланиши шунча катта бўлади, ва аксинча. Шунинг учун аралашманннг айрим компонентлари колонкада турлича тезликда ҳаракатланади. Маълум вақтдан кейин (18.2- расм, б) биринчи бўлиб кам адсорбцияланган В компонент, ундан кейин компонент Б ва ниҳоят энг кўп адсорбцияланган ва щу сабабли бошқаларига қараганда секинрок ҳаракатланадиган А компонент кетади. Кейинги вақт оралиқларида компонентларнинг ҳаракатланиш тезлиги турлича бўлганлиги туфайли компонентлар тўла ажрайди (18.2-расм, в) ва хроматографик колонкадан кетма-кет ё элтувчи газ, ёки элтувчи газ – компонентдан иборат бинар аралашма чиқади.
Кўп компонентли газни анализ қилишда компонентлар колонкадан уларнинг молекуляр массалари ортиб бориши тартибида чиқади. Компонентлар ажралишининг маълум ўзгармас шароитларида (температура, элтувчи газ сарфи, адсорбентнинг хоссалари ва ҳ ) ҳар қайси компонентнинг айни хроматографик колонкадан ўтиш вақти, бинобарин, унинг чиқиш вақти ўзгармайди. Шунинг учун ҳар қайси компонентнинг чиқиш вақти хроматографик анализнинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади.
Газ-адсорбцион хроматографияда элтувчи газ сифатида азот, гелий, ҳаво ва бошқа газлардан фойдаланилади; адсорбент сифатида эса актив кўмир, силикагель, алюмогель, магний оксид ва бошқалардан фойдаланилади.
Анализ натижаларини иккиламчи асбоб қайд этади. 18.3-расмда уч компонентли аралашмани анализ қилиш натижаларининг лентали диаграммага ёзилиши кўрсатилган.
18.3-расм. Газ аралашмасининг хромотограммаси
Анализ қилинаётган аралашманинг хроматограммаси бир нечта чўққи нуқталари бўлган эгри чизиқдан иборат. Цикл бошлангандан кейин чўққиларнинг пайдо бўлиш вақти аралашма компонентининг турини, чўққининг барча чўққилар йиғинди юзига келтирилган юзи эса айни компонентнинг концентрациясини белгилайди.
Газ-тақсимлаш хроматографиясида эса кўп компонентли газ аралашмалари худди шу тарзда анализ қилинади.
18.4-расмда газ-адсорбцион хроматографнинг схемаси келтирилган. Анализ қилинадиган газ намуна олиш линияси 1 бўйича анализ қилинадиган газни тайёрлаш панели 1 га келтирилади, датчик III га тушади, кран-переключателдан ўтади, дозаловчи спираль 7 дан ва яна кран-переключатель 8 дан ўтади ва ротаметр 3 орқали атмосферага чиқариб юборилади. Элтувчи газ баллондан линия 2 бўйича тайёрловчи панели II нинг ротаметри 4 орқали берилади, асбоб датчиги детекторининг таққослаш камераси 5, кран -переключатель 8, ажратиш колонкаси 9, детекторнинг ўлчаш камераси 6 дан ўтади ва ташқарига чиқиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |