19-маъруза. Кимёвий реакторлардаги жараённи ростлаш Маъруза режаси: Реакторларнинг структура схемаси



Download 1,46 Mb.
bet23/28
Sana10.04.2020
Hajmi1,46 Mb.
#43614
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2 5454195006598284387


75-расм. Ҳароратнинг каскад АРС
Синов саволлари:

  1. Қайси параметр печлар учун ростланувчи параметр ҳисобланади?

  2. Қайси параметр печлар учун ростловчи параметр ҳисобланади?

  3. Печлар учун назорат қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган параметрларни айтиб беринг;

  4. Печларнинг принципиал ва структура схемалари қандай кўринишга эга бўлади?

  5. Печлар қандай ростлаш вариантларини биласиз?

24-маъруза. Буғ қозони ишини ростлаш

Маъруза режаси:

  1. Буғ қозони ростлаш объекти сифатида.

  2. Буғ қозони ишининг тавсифи.

  3. Унинг принципиал ва структура схемалари.

  4. Буғ қозонида кечаётган жараённинг функционал схемаси.

Кўпгина кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарида берилган параметрларда буғ олиш учун мўлжалланган буғ-қозон қурилмлари мавжуд.



Пар ишлаб чиқаришда кечадиган жараёнларнинг иш режимини танлашда, автоматик ростлаш системаларини қуришда технологик жараённинг кириш ва чиқиш оқимларининг тахлилини ўтказиш ва математик тавсифини олиш лозим.

Буғ қозонлари учун асосий чиқиш оқимининг ростланувчи параметири сифатида генерация қилинаётган парнинг босими p ва бунинг натижаси ўлароқ барабандаги сувнинг сатҳи L ҳам ҳисобланади ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки тўйинган буғ учун босим ва ҳарорат ўртасида маълум боғлиқлик мавжуд. Шунинг учун босимнинг барқарорлиги ҳароратнинг ҳам доимийлигига олиб келади. Буғ қозони учун асосий ростловчи параметрлар сифатида буғ қозон ўчоқхонасига берилаётган ёқилғининг сарфи GЁ ва берилаётган сувнинг сарфи GС ҳисобланади. Асосий назорат қилиш мумкин бўлган ғалаёнлар сифатида ўчоқхонага берилаётган ёқилғи ва ҳаво сарфи нисбатлари нинг бузулиши, иситиш камерасидаги сийраклаштирилган ҳаво рк , ёқилғи ҳарорати Ё, сувнинг ҳарорати С кабилар ҳисобланади. Назорат қилиб бўлмайдиган ғалаёнлар – истемлчи тамондан буғга талабнинг ўзгариб туриши, иссиқлик йўқотилиши в.ҳ.к.лар ҳисобланади.

76-расмда буғ қозониниг соддалаштирилган схемаси келтирилган.




Буғ

Сув

Тутун газлари

Истиш камераси

Ёқилғи

Ҳаво


76-расм. Буғ қозонининг соддалаштирилган схемаси.
Рис. 2. Связь между входными и выходными параметрами

Буғ қозони ишини ростлаш масалалари буғ истемолчиларининг талаблари ҳамда қозонларнинг ишончли ва самарали иш режимини таъминлашнинг заруриятидан келиб чиқади ва улар қуйидагилардан иборат:



  • буғ қозони иши юкламасини берилган вазифага муофиқлиги;

  • истемолчига берилаётган буғ босими ва ҳароратини берилган қиймаьда ушлаб туриш;

  • ёқилғи ва ҳаво берилишини шундай нисбатда ушлаб туриш лозимки, унинг натижасида ёниш жараёни энг юқори самарага эришсин;

  • иситиш камераси ва ўчлқдаги сийраклаштирилган ҳавони барқарорлаштириш;

  • барабандаги сув сатҳини доимий ушлаб туриш.

Келтирилган иш режимидан ташқари яна қатор параметрларнинг доимийлиги эътибордан четта қолмаслигигаэришиш лозим (сувнинг таркиби, ҳарорати,тутун газлари таркиби в.ҳ.к.)

Буғ қозони мураккаб динамик система бўлиб, унинг бир неча кириш ва чиқиш параметрларининг ўзаро алоқалари мавжуд. Қозондаги ёниш жараёнини ростлашдаги жиддий масалалардан бири ҳаво берилишининг маълум миқдори орқали ёқилғи ёнишининг тежамкорлигига эришиш ҳисобланади. Ҳаво ва ёқилғи нисбатларининг кўрсатгичи сифатида ҳаво ортиқчалиги коэффициенти хизмат қилади (сарфлар нисбати) =GҲ/ GЁ1.1. Агар ёқилғи сифати ўзгарса у ҳолда мураккаброқ ростлаш системаси талаб этилади ва бу система тутун газларидаги кислород миқдорига кўра GҲ/ GЁ нисбатни ростлаш имконини бериши лозим бўлади.

77-расмда буғ қозонини ростлашнинг соддалаштирилган функционал схемаси келтириган. Бу схема шундай тузулганки, буғ босими ўзгарса ёқилғининг берилиши ўзгаради. Бу ҳолда бир вақтнинг ўзида GҲ/ GЁ сарфлар нисбати ҳам ўзгаради.

Иситиш камерасидаги сийраклаштирилган ҳавонинг ўзгариши кучли ғалаён ҳисобланади ва бу параметрнинг барқарорлигига тутун газлари сарфини ўзгартириш орқали эришилади. Схемада моддий баланснинг ушлаб турилиши сатҳ ростлагичи орқали амалга оширилади. Бунда ростловчи таъсир озиқа суви сарфини ўзгартириш орқали киритилади.



Шундай қилиб буғ қозони ишининг АРС умуман олганда алоҳида ёпиқ ростлаш контурларидан ташкил топган

  • тўйинган буғ босими ва иссиқлик юкламасини ростлаш;

  • ёқилғи ёниш жараёнининг тежамкорлиги;

  • иситиш камерасининг юқори қисмидаги сийраклаштирилган ҳаво;

  • барабандаги сув сатҳи;

  • “ёқилғи-ҳаво” сарфлар нисбати.

Ростлашнинг юқори аниқлигига бўлган талаб бутун системанинг самарали ва ишончли ишлашини таъминлайди. Бунда ПИ-ростлаш қонунли замонавий ростлаш қурилмаларидан фойдаланиш мақсадга муофиқ ҳисобланади.


Буғ

Тутун газлари

Сув

Ёқилғи

Ҳаво

7-расм. Буғ қлзони ишини автоматлаштиришнинг функционал схемаси.

Синов саволлари:

1. Қайси параметр буғ қозони учун ростланувчи параметр ҳисобланади?



  1. Қайси параметр буғ қозони учун ростловчи параметр ҳисобланади?

  2. Буғ қозони учун назорат қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган параметрларни айтиб беринг;

  3. Буғ қозонининг принципиал схемаси қандай кўринишга эга бўлади?

  4. Буғ қозонининг функционал схемаси қандай ростлаш контурларидан иборат?


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish