3-вариант. Чиқиш ҳароратини ростлашнинг каскад АРСни ўз ичига олади (75-расм). Бу системада печдаги тутун газлари ҳарорати оралиқ координата сифатида қўлланилади. Ёрдамчи контур ростлагичи 4 ростлаш канали бўйича ғалаёнлар мавжуд бўлганда ростлаш сифатини оширишга ёрдам беради.
Бу системада тутун газлари таркибий қисмига кўра ёқилғи ва ҳаво сарфлари нисбатига коррекция киритиш орқали амалга ошириладиган яна бир каскад АРС ҳам келтирилган. Бу система тутун газлари таркибида CO2нинг миқдорини таркиб ростлагичи 5 ёрдамида стабил ушлаб туриш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |