18‑МАВЗУ: ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СТАТИСТИКАСИ.
1-КЕЙС
1. Қисқача методик кўрсатмалар.
Ташқи иқтисодий фаолият статистиканинг асосчиси деб ҳақли равишда белгиялик олим Адолъф Кетлени (1796‑1874) ҳисоблаш мумкин. Чунки у биринчилардан бўлиб тўпланган статистик маълумотларга статистик усуллар ёрдамида ишлов беришни қўллади. У шунингдек илк бор Белъгияда Марказий статистик комиссияни ташкил қилишда таниқли математик олимлар билан жонбозлик қилди. А.Кетлени математик бўлгани учун у ўз таҳлилларида математик тамойилларига суянади. Ушбу ҳолат статистикани вужудга келишида бошқа мамлакатларда статистик ташкилотларнинг шаклланишида ҳам ўз ифодасини топди. Чет эл мамлакатларидаа ҳозирги кунда ТИФ статистикаси математиканинг алоҳида қисми сифатида ташкил топди.
ТИФ статистикаси ҳам ўз объектини хусусий методлари ёрдамида ўрганади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Оммавий статистик кузатиш методи;
2. Кузатиш маълумотларини жамлаш ва гуруҳлаш;
3. Турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни (масалан, мутлоқ ва нисбий миқдор, ўртача миқдор, индекс ва ҳоказо) ҳисоблаш;
4. Танланма кузатиш усули, статистик маълумотларни жадвал ва графиклар кўринишида ифодалаш.
ТИФ статистикаси амалий фаолиятнинг муҳим соҳаси ҳамдир.
ТИФ статистикаси доим оммавий маўғулотларга асосланади. Керакли пайтда у ўзининг бошланғич кузатишини ҳам ташкил этади. Оммавий бошланғич маълумотларни умумлаштираётганда статистика маҳсус усуллардан фойдаланади ва пировард натижада умумлаштирувчи кўрсаткичларни аниқлаб, ҳодиса ва воқеалар тўпламига умумий баҳо беради. Статистика ҳар хил ўлчов бирликларидан фойдаланади. Жумладан, кўрсаткичларни пулда, натурада, шартли натура ва меҳнат бирликларида ифодалайди.
ТИФ статистикаси чет эл мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқалар олиб борувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда давлат томонидан амалга ошириладиган чет эл корхоналари, фирмалари ҳамда давлатлари Ўзбекистон Республикаси билан олиб бориладиган иқтисодий алоқаларнинг миқдорий томонини уларнинг сифат томонидан ажралмаган ҳолда муайян маконда ва замонда ўрганади.
Ўтган йиллар мобайнида ташқи иқтисодий комплекс бўйича олиб борилаётган ишлар, ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи томонлар фаолиятини бозор иқтисодиёти принциплари ҳамда уларни либерализациялаштириш асосида олиб борилди. Чет эл мамлакатлари билан иқтисодий савдо муносабатлари, ҳамда халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан хамкорликни янада чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар янада жадаллаштирилди.
Мамлакатнинг 2009 йилдаги жами ташқи савдо обороти 6689,2 млн.долларни, яъни 2008 йилга нисбатан 17,3% га ошди. Узоқ четэл мамлакатлари билан ташқи савдо обороти 54,3% га ошиб 3392,8 млн.доллар, МДҲ ва Балтика давлатлари билан эса 15,4%га ошиб 2105,4 млн.долларни ташкил қилди.
2009 йил натижаларига кўра ташқи савдо бозори баланси манфий салъдоси 167,0 млн.доллар ёки 2008 йилга нисбатан 135,8 млн.долларга ошди. Бу эса экспорт‑импорт жараёнларининг Ўзбекистонда самарали эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |