Хўжаи Сибён» (Болалар муаллими), «Раҳбари муаллимин ёки муаллимиларга йўлдош» номли дарслик қўлланмаларидан намуна олган Туркистон жадидлари ҳам ўз ташаббуслари билан очилган мактабларни шу тақлиддаги дарсликлар билан таъминлашга киришдилар.
Биринчилардан бўлиб миллатни уйғотишга ундайдиган Саидрасул Саид Азизийнинг «Устози аввал», Мунаввар қори Абдурашитхоновнинг «Адиби аввал», Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим». А.Ибодийнинг «Таҳсил ул-Алифбо», М. Фахриддиновнинг «Раҳбари аввал», Садриддин Айнийнинг «Таҳзиб уссибён» каби алифбо ва дарсликлари яратилди. Тошкентда «Умид», «Мактаб» кутубхоналари, Самарқандда «Беҳбудий», «Зарафшон», Қўқонда «Ғайрат», «Мадора» каби китоб нашри муассасалари пайдо бўлди.
1880 йилда империя Давлат Кенгашида Туркистондаги маҳаллий аҳоли болаларини руслар билан биргаликда ўқитиш масаласи кўтарилиб, бу масалага ҳарбий вазир, генерал-адъютант граф Д.Мильютин, маориф вазири граф Толстойлар розилик беришди. Лекин бу тадбирнинг руслаштириш учун катта ёрдам бериши кўзда тутилди. Бу вазифани бажаришга Кауфманнинг издоши генерал-лейтенант Г.О.Розенбах (1884-1889) ғайрат билан киришиб, у бошланғич мактаблар, «рус-тузем мактаблари» тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқди.
Биринчи рус-тузем мактаби 1884 йилда Тошкентда Саидғани Саидазимбой уйида очилди. В.В.Бартольд маълумотларига кура 1911 йилда бундай мактаблар сони 89 тага етган. Аммо бу мактаблардаги ўқитиш усуллари Россия марказлари билан таққосланганда шундай саёз бўлганки, ҳатто уни рус зиёлиларининг ўзлари ҳам ошкора тан олганлар: «Вилоятдаги рус-тузем ва соф русча мактаблардан ҳеч бири русча ёзиш у ёқда турсин, ҳатто тўғри ўқий оладиган бирорта ҳам маҳаллий халқ кишисини етиштиргани йўқ». Ўз даврининг буюк мутафаккири Муҳаммадхўжа Беҳбудий ҳам рус-тузем мактабларидаги таълим-тарбия мазмуни, унинг асл моҳияти билан атрофлича танишиб, «Туркистон вилояти газети»нинг 1909 йил 2 сентябр сонида шундай ёзган эди: «Русский туземний мактабларига ўқиганлар зиёли тугун хиёли ҳам ҳисобланмайдилар. Улар фақат русча чаласавод кишилардир».
Эришилган ғалабани сақлаб қолмоқ учун ўша халқ ва миллатни миллат сифатида ушлаб турадиган таянчларни емириб ташлаш зарурлигини тушундилар. Ҳатто Гуктепа қирғини ташаббускори генерал М. Д. Скобелев қалъа мудофачиларидан 40 минга яқинини қиличдан ўтказишга буйруқ берган камдек кўриниб, уларнинг 80 минг бўлмаганлигига ачинаман, дегани етмагандек, халқимизнинг пароканда қилишнинг янгидан-янги йўлларни излаб топди. Ниҳоят, отиш, чопиш, қон тўкиш билан узоқ вақт шуғулланган генералнинг Туркистон забт этилгач: «Бирор миллатни йўқ қилиш учун, уни қириш шарт эмас, унинг тили, тарихи, дини, санъати ва маданиятини йўқ қилсак бас, тез орада ўзи адойи тамом бюўлади...» дейиши бежиз эмас эди.
Тарихчи ва географ олим Муҳаммад Солиҳ Раҳим Қорахўжа ўғли 1830 йилда Тшкентнинг «Қор ёғди» маҳалласида туғилган. Ўз шажарасининг Шайх Хованди Тоҳур (XІV аср)га бориб уланиши ҳақида асарида ёзиб қолдирган. Отасини Тошкент аҳли улуғлаб «уломалар нодири», давр муаллими деб аташган. Муҳаммад Солиҳ хат-саводини ўз бобоси Абдураҳмонхўжа қўлида чиқарган. 1863 йилдан 1888 йилгача изланишлар самараси сифатида унинг «Тарих жадидйи Тошканд» («Тошканднинг янги тарихи») асари ёзилди. У икки жилддан иборат.
Археология жамиятига қабул қилинган тошкентлик савдогар Акрам Асқаровнинг тангашунослик соҳасидаги фаолияти рус археология жамияти томонидан кумуш нишон билан тақдирланди. У танлаган 14 мингдан зиёд олтин, кумуш, мис тангалар ва 200 га яқин ноёб осори атиқалар Петербургдаги Эрмитаждан ўрин олган. Унинг археология фани ривожига қўшган ҳиссаси хорижда ҳам эътироф этилиб, у Франция Археология жамиятига аъзо қилиб сайланди.
Шайбонийхон мадрасасида мударрислик қилган Абу Саид Махсум ҳам қадимги буюмлар ҳавасманди ва тўпловчиси бўлган. Н.И.Веселовский сўзига қараганда, Мирза Абу Саид Махсум маҳаллий кишилар орасида «мусулмон адабиётида энг ўқимишли кишилардан бири» бўлган. Абу Саид оғир касал бўлишига қарамай, Афросиёбда Вяткин ўтказаётган қазиш ишларини бориб кўради. Аслида Вяткинга расадхонанинг аниқ жўғрофий ўрнини Абу Саид кўрсатган бўлиб, қазиш ишларини ҳам бошлаган эди.
Мирза Абдулла Бухорий касби бўйича савдогар бўлиб, маҳаллий ипак, жун ҳамда ип-газлама буюмлари фабрикасининг хўжайини эди. 1878 йили у Тошкентда кўргазма ташкил этишда иштирок этада ва кўргазмага хонатлас, турли арнгдаги аёллар бош кийими ва ҳар хил рўмоллардан иборат ноёб тўплам тақдим қилади. Мирза Абдулла савдогар Муҳаммад Шокир билан бирга «Ипак буюмлари ишлаб чиқаришни анча такомиллаштиргани ва кенгайтиргани» учун олтин нишонга сазовар бўлади. У 1886 йилги Туркистон кўргазмасида ҳам қатнашди. Мирза Абдулла Н.И.Веселовский билан ҳамкорликда бўлган. Н.И.Веселовский Мирза Абдулла ноёб тўпламларини кўриб, ундан 1202 та буюм, шу жумладан, 11 та тилла ва 77 та кумуш танга, 951 дона чақа, 18 та муҳр ҳамда одамлар, ҳайвонлар ва бошқа нарсалар тасвири туширилган 6 та нодир тош сотиб олган.
1895 йили Амир Темур мақбарасининг нафис безакли нақшинкор дарвозаси Петербургга олиб кетилди.
1903 йили Амир Темур мақбарасидаги ойна қўпориб олиниб, Николай ІІ талаби билан Петербурга жўнатилди.
Машҳур рус зоологи ва сайёҳи, дарвинизм тарафдорларидан бири
Do'stlaringiz bilan baham: |