Котибият. Котибият бошқа (Фраческа Франжиалли – Франция фуқароси) Ижроия кенгаши тавсиясига кўра Бош ассамблея тамонидан тўрт йилга, қайта сайланиш имкони билан сайланган Бош котиб ҳисобланади. У БТТ қонуний вакили бўлиб ҳисобланади ва ўз иш фаолиятида ўринбосари ва умумий масалалар бўйича кординаторга таяниб иш юритади. Бош котиб Ассомблея ва кенгаш олдида жавобгар ҳар икала орган кўрсатмаларини бажаради. Кенгашга БТТ фаолияти бўйича, шунингдук бюджет ва ишбилармонлар лойиҳалари бўйича доклад тақдим этади. Бош котиб ҳудудий вакилларни тайинлайди. Уларга Ассосиялашган ва Қўшилган аъзолар билан муносабатларни қўллаб – қувватлаш топширилган. Котибият ўз тарихи фаолиятига эга. Улар БТТ қароргоҳида тўлиқ ставкада ишлашади.
БТТ туризм масалалари бўйича бир қатор деклорациялар ва расмий ҳужжатлар қабул қилган, улар орасида қуйидагилар бор:
1925 йил Туристик ассоциациялар расмий ҳалқаро конгресси (Нидерландия - Гаага);
1934 йил – Туризимни тарғиб қилиш бўйича Ҳалқаро ташкилотлар расмий иттифоқи тузиш (МСООПТ Нидерландия - Гаага);
1947 йил – МСООПТ туристик ташкилотлар расмий ҳалқаро иттифоқи (МСОТО) га айлантирилди;
1969 йил София (Болгария) да ҳукуматлараро конфренция ҳукуматлараро туристик ташкилот тузишга чақирди;
1970 йил 27 сентябрда Мексикада МСОТО навбатдан ташқари Бош ассамблеяси БТТ низомини қабул қилди;
1975 йил Мадрида БТТ нинг биринчи Бош ассамблеяси ўтказилди жаноб Роберт Лонати бош котиб бўлди;
1976 йил – БТТ котибияти Женевадан Мадридга кўчиб келди;
1977 - 1979 йй. – Тормолинос (Испания)да БТТ да Бош ассоблеяси бўлиб ўтди;
1979 йил – 27 сентябр «Бутун Жаҳон Туризм куни »деб эълон қилинди;
1980 йил – Манилада БТТ туризм бўйича Бутунжаҳон конфренцияси чақирилди: жаҳон ва туризм тўғрисида Манила декларацияси бир овоздан қабул қилинди;
1981 йил Рим (Италия)да БТТ Бош ассамблеяси ўтказилди;
1982 йилда Акапулькада Бутунжаҳон конфренцияси ўтказилди. Акапулька хужжати қабул қилди;
1983 йил – Деҳли (Ҳиндистон)да БТТ Бош ассамблеяси ўтказилди;
1985 йил Софияда БТТ Бош ассамблеясида туризм Хартияси ва туристик аҳлоқ кодекси қабул қилинди;
1991 йил – Буэнос Айрес (Аргентина) да БТТ Бош ассомблеяси бўлиб ўтди;
1993 йил – Бали (Индонезия)да БТТ Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
1995 йил – Қоҳира (Миср)да БТТ Бош ассамблеяси бўлиб ўтди;
1996 йил – «Туристик сиёсат учун жавобгарлар» мавзусида парламентлар ва маҳаллий ҳокимиятлар учун БТТ нинг иккинчи форуми ўтказилди. Туризм бўйича декларация қабул қилинди (Бали, Индонезия);
1997 йил – Истамбул (Туркия) да БТТ Бош ассамблеяси бўлиб ўтди;
1999 йил – Сантьяго (Чили)да БТТ Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
2001 йил – Сеул (Корея Республикаси)ва Осака (Япония)да БТТ Бош ассамблеяси ўтказилди;
2001 йил – жаноб Франческо Франжиалли иккинчи марта мазкур ташкилотга Бош котиб этиб сайланди.
Бош ассамблея ҳар икки йилда БТТ фаолияти дастурини қабул қилади. БТТ тўпламлар нашр қилади, шунингдек маълумотларнинг ахборотлар банкини таклиф этади.