15.2. Коуз теоремаси
Ташқи самаралар ёки экстерналилар (externalites) – бозордаги олди-соттидан олинадиган, лекин нархда ўз ифодасини топмаган харажат ёки фойда. Улар муайян операцияда қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторида учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. Ушбу харажатлар ёки ютуқлар (фойда) товарлар ва хизматларни ҳам ишлаб чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда вужудга келади.
Ташқи Самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий) самараларга бўлинади. Манфий Самара харажатлар билан боғлиқ бўлса, мусбат самара учунчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. Шундай қилиб, ташқи самара ижтимоий харажатлар (ютуқлар) ва хусусий хражатлар (ютуқлар) ўртасидаги фарқни кўрсатади.
MSC = MPC + MEC,
бу ерда MSC – ижтимоий чекли харажат;
MPC – хусусий чекли харажат;
МЕС – тушқи чекли харажат (Marginal External Cost).
Агар бир иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа иқтисодий субъектлар фаолиятида харажатларга олиб келса, салбий ташқи Самара вужудга келади. Масалан, химия заводи фойдаланилган сувни етарли даражада тозаламасдан дарёга оқизмоқда, дейлик. Чиқинди сув ҳажми завод ишлаб чиқариш пропорционал бўлса, завод қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарса, уатроф муҳитни шунча кўп ифлослантиради. Химия заводи махсус сув тозалаш иншооти қурмаганлиги учун, чиқинди сув тўлиқ тозаланмайди, демак заводнинг хусусий чекли харажати ижтимоий чекли харажатидан паст бўлади, нима учун деганда унинг харажати сувни тозалаш билан боғлиқ харажатдан холи. Завод харажатларни тежаш асосида кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми самарали ҳажмдан кўп бўлади. (15,1,-расм).
Р MSC = MPC + MEC,
Р2 Е2 МЕС S= MEC,
Е1
D –MSB
Q
Q2 Q1
15.1- расм. Манфий (салбий) ташқи самара
Сувни тозалашга харажат қилмаганда заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми Q1 га, унинг нархи Р1 га тенг ва Е1 нуқтада бозор мувозанти ўрнатилади. Е1 нуқтада кесишадиган талаб чизиғи чекли ижтимоий ютуқ MSВни ифлосланса, таклиф чизиғи хусусий чекли харажат МРС ни ифодалайди. Е1 нуқтада бозор мувозанати ўрнатилганда чекли хусусий харажат чекли ижтимоий ютуқга тенг бўлади:
МРС = MSВ
Лекин, чекли ижтимоий харажат чекли хусусий харажат билан чекли ташқи харажат йиғиндисига тенг:
MSC = MPC + MEC,
Агар ташқи харажат заводининг ички харажатига айлантирилса, самарали ишлаб чиқариш ҳажми Q1 дан Q2 га қисқарган бўлади. Маҳсулот нархи Р1 дан Р2 га кўтарилади ва Е2 нуқтада чекли ижтимоий ютуқ чекли ижтимоий харажат билан тенглашарди, яъни
MSВ = MSC
Шуни эътиборига олиш керакки, Е2 нуқтада ташқи муҳитни ифлослантиришнинг оқибатлари тўлиқ йўқотилмайди, нима учун деганда, химия завод Q2 миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни давом эттиради ва шу ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал чиқинди ҳам атроф-муҳитга чиқаради. Лекин, атроф-муҳитни ифлослантиришдан бўладиган зарар анча камаяди. 15.1-расмдаги Е1 Е2 Е учбурчакнинг юзи хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли харажатдан паст бўлиши билан боғлиқ бўлгандаги йўқотилган самарани кўрсатади.
Шундай қилиб, салбий ташқи Самара мавжуд бўлганда иқтисодий неъмат самарали ҳажмдан кўпроқ ҳажмда сотилади ва сотиб солинади, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматлар керагидан ортиқча ишлаб чиқарилади.
Мусбат (ижобий) ташқи самара бирор иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа субъектларга ютуқ келтирганда вужудга келади.
MSB = MPB + MEB
Бу ерда MSB – ижтимоий чекли ютуқ
MPB – хусусий чекли ютуқ
MEB – ташқи чекли ютуқ
Ижобий ташқи самарага маорифни ва илмий изланишларни келтириш мумкин. Маориф яхши йўлга қўйилса, бундан жамиятнинг ҳар бир аъзоси ютади. Худди шундай илмий изланишлардаги кашфиётлардан ҳам жамият ва унинг аъзолари ютади. Ҳар бир шахс таълим олаётганда ўзи оладиган ютуқни уйлаши мумкин, лекин, бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини ўйламайди, яъни ўзи қандай ютуқ олиш мумкинлигини ўйламайди, яъни ўзи оладиган ютуқни ҳисобга олади, холос. Шахс таълим олишга қарор қилишидан олдин таълимга кетадиган харажат билан таълимдан оладиган ютуқни бир-бири билан таққослаб кўради. Инсон капиталига қилинган инвестициялар жамият учун оптимал бўлган миқдордан паст бўлади (15.2-расм).
Бозор мувозанати У1 хусусий чекли ютуқ билан ижтимоий чекли харажат чизиқлари кесишган нуқтада ўрнатилади.
MPB = MSС
Яъни (6) тенгликда жамият оладиган чекли ютуқ ҳисобга олинмаган. Умуман олганда ижтимоий чекли ютуқ хусусий чекли ютуқдан ташқи чекли ютуқ миқдорига катта.
Шунинг учун ҳам, ишлаб чиқариш ҳажмини умумий чекли ютуқ, яъни ижтимоий чекли ютуқ ижтимоий чекли харажатга тенг бўлганга қадар ошириш мумкин. Демак, жамият учун самарали бўлган мувозанат,
Р
F P
P2 E2
P1 E1 D = MPB + MEB
D = MPB
Q
Q2 Q1
15.2 – расм. Ижобий ташқи самара
ижтимоий чекли ютуқ чизиғи билан ижтимоий чекли харажат чизиғи кесишган Е2 нуқтада эришилиши мумкин. Натижада, самарадорлик FE2E1 учбурчак юзига тенг миқдорга ошади.
Умумлаштириб айтадиган бўлсак, ижобий ташқи самара бўлганда иқтисодий неъматлар самарали ҳажмдан кам миқдорда сотилади ва сотиб олинади, яъни ижобий ташқи самарали товарлар ва хизматлар камроқ ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |