18-мавзу: инновацион лойиҳа жамоасини шакллантириш



Download 185,63 Kb.
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi185,63 Kb.
#215916
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
18 krill


18-МАВЗУ: ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲА ЖАМОАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Инсонлар баъзи ҳолларда луқмасига имкониятидан катта бўлган нонни тишлаб олишади. Бироқ бирор бир ишга қодир ҳар-қандай рахбар доимо имконият даражасидан камроқ емас, балки, каттароқ ишга қўл урадиган кишилар билан ишлашни мойил кўради.


Л.Якокка
РЕЖА:

  1. Инновацион стартап жамоасининг зарурлиги, унинг таркибий тузилмаси.

  2. Инновацион лойиҳа жамоа типлари.

  3. Компаниянинг ривожланиши асносида жамоа динамикаси.

  4. Инновацион лойиҳа жамоа командасини шакллантириш, асослаш, мотивациялаш ва ривожлантириш тамойиллари.

Асосий тушунча ва атамалар:
Инсон омили, бошқарув тузилмаси, бизнесни ташкил етишда жамоавий ёндашув, инсон ресурслари, инсон капитали, жамоа, жамоа типлари,инсон ресурслари менежменти, мотивация.

  1. Инновацион стартап жамоасининг зарурлиги, унинг таркибий тузилмаси.

Мамлакатимиз иқтисодиётини инновацион асосларга ўтказиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги шароитда, бизнесни ташкил етиш борасидаги жамоавий ёндашув, ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб етмоқда.
Илмий-тадқиқот фаолияти ва тижоратга йўналтирилган фаолиятнинг ўзига хос жиҳатларга егалиги боис, лойиҳаларда ва жамоаларда инсонларни бошқаришни мураккаблаштирувчи маълум бир зиддиятлар келиб чиқади. Шу сабабли турли фаолият соҳаларида (олимлар ва менежерлар, иқтисодчилар ва муҳандислар, дастурчилар ва сотувчилар) меҳнат қилувчи ходимлардан иборат бўлган жамоани бошқаришда муайян бир муаммолар келиб чиқса, бу борада бир қатор шартларнинг бажарилишини таъмин етишимиз талаб етилади. Бундай шартлар сирасига масаланинг кун тартибига қўйилиши, натижаларни режалаштириш ва баҳолашга унинг бажарилишини таъмин етишга қодир бўлган мутахассисларни жалб етиш, жамоа типига боғлиқ ҳолда корхона жамоаси ишини ташкил етишда ҳар бир ходимга нисбатан индивидуал ёндашиш кабиларни киритишимиз мумкин.
Тадбиркорлик, ихтирочилик ва инновациялар мавзуси билан шуғулланувчи кўпчилик муаллифлар бир томондан инновацияларга, илмий ишланмаларга асосланган бизнесни ижодий фаолият деб тан олсалар, бошқа бир томондан еса иқтисодиётни инновацион-модернизациялаш асосида ривожлантириш учун ташкилий тузилмаларнинг мослашувчанлигини ошириш, етакчилик хусусиятларини шакллантириш ва ўзаро ҳамкорликда жамоавий ёндашувга асосланиш лозим, деб ҳисоблайдилар.
Бироқ, тадбир-корлик, ихтирочилик фаолияти ижодий табиатга ега еканлиги ва айниқса инновацияларни тижоратлаштириш борасидаги бизнес-масалаларни ҳал етишда ижодий ёндашувнинг зарурлиги борасида бир тўхтамга келинган бўлсада, бизнес мақсадлари ва ижодий, илмий ва ихтирочилик фаолиятининг мақсадлари ва табиати ўртасида мутлоқ тавсифга ега бўлган зиддиятлар мавжудлиги кўпчилик ҳолатларда еътибордан четда қолдириб келинмоқда.
Ҳар қандай ижодий акт, изланиш, тадқиқотчилик фаолияти тизимни ривожлантириш ва кенгайтиришга, мақсадга еришиш йўлларини кўпай-тиришга йўналтирилган. Ушбу ҳолатда ҳар қандай бизнесмен, тадбиркор самарали бизнес-бу биринчи навбатда, бизнес жараёнларни арзонлаштириш, такомиллаштириш ва доимий стандартлаштириш ҳисобига таъмин етилувчи харажатларни доимий пасайтириб бориш асносида енг юқори фойдага ега бўлиш еканлигини яхши англаб етади. Бу ерда бизнеснинг муайян рентабеллик даражасини сақлаб қолган ҳолда, ижодкорлик ва инновацион фаолиятни қай тарзда доимий янгиланиб боришини таъминлаш борасида амалиётда ҳануз ўзининг якуний ечимига ега бўлмаган зиддиятга дуч келамиз.

Download 185,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish