18-мавзу: хорижий мамлакатлар конституциялари конституция таърифи



Download 26,13 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi26,13 Kb.
#241979
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5290003006782180093

Конституциянинг ижтимоий-сиёсий моҳияти

Ҳар бир Конституция ўзининг олий юридик кучга эга бўлган асосий қонун сифатидаги юридик моҳияти билан бир қаторда, ижтимоий сиёсий моҳиятга эгадир. Бунинг маъноси шундаки ҳар бир Конституция таъсис мажлисида парламент ёки сайлов корпусида қабул қилинаётган вақтдаги сиёсий кучларнинг ўзаро муносабатининг ёзувини англатади. Уни маълум маънода ижтимоий шартнома (юридик маънодаги шартнома эмас) деб ҳам аташ мумкин. Унда жамиятнинг турли қисмларининг сиёсий манфаатлари мувофиқлаштириб, берилади. Жамиятнинг ҳар бир қисми бўлаги у ижтимоий синфми социал қатлами, ҳудудий, миллий ёки бошқа бирлашмами бундан қатъий назар сиёсий курашда ўз ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилади. Ўзаро мувофиқлаштирилган даражалар конституцияда ўз аксини топади. Жамиятда бундай мутаносиблик бўлмаса ҳеч қандай ҳуқуқ тартибот мавжуд бўла олмайди. Тўғри, барча ижтимоий манфаатларни тенг равишда назарда тутадиган конституцияни яратишнинг иложи йўқ. Жамиятнинг у ёки бу сабаблар (кўпинча, иқтисодий сабаблар)га кўра нуфузлироқ қисми конституция моҳиятига кучлироқ, одатда, ҳал этувчи таъсир кўрсатади. Аммо бу ҳол марксчи-ленинчилар таъкидлаганларидек, конституция иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон синфнинг хоҳишини ифода этганларида улар ўзларининг асосий вазифасини, яъни фуқаролар тинчлигини сақлаш қуроли сифатидаги ролини бажара олмаган бўлар эди. Ф.Лассос конституцияга моҳиятига алоҳида эътибор бериб ўзининг “Конституция моҳияти. Хўш ундан кейинчи”, деган асарида шундай деб ёзади: мамлакатнинг амалдаги конституция мамлакатда мавжуд бўлган кучларнинг амалдаги муносабатидир. Ижтимойи кучларнинг ўзаро муносабатларини аниқ ифода этган ҳоллардагина ёзилган Конституциялар мустаҳкам (барқарор) ва сермазмун бўлади”. Баъзи муаллифлар конституцияларни юридик (формал) ва фактик турлари бўлиши мумкинлиги хусусида фикр билдирадилар. Мустабид (тоталитар) сиёсий тузум ўрнатилган мамлакатларда формал (юридик) маънодаги ҳамда моддий (фактик) маънодаги конституциялар ўртасида катта фарқлар кўзга ташланади. Чунки, бундай давлатнинг асосий қонуни амалда мавжуд режимни тўсиб, пана қилувчи парда вазифасини ўрнатади холос.
Конституция моҳияти хусусида юқорида айтилган гаплар замонавий конституциялар фақат алоҳида ижтимоий гуруҳлар манфаатларини акс эттиради деган маънони англатмайди. Аммо, конституцияларда улар кўпроқ ҳисобга олиниши ва таъминланиши бор гап. Аммо, мамлакат конституцияси аҳолининг барча қатламларининг қўллаб-қувватланиши учун конституция ижтимоий тотувликка эришиш мақсадларига хизмат қиладиган ҳамда аҳолининг барча қатламлари томонидан адолатли деб тан олинадиган ҳуқуқ тартибот ўрнатиши лозим.


  1. Download 26,13 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish