Электрон демократия ҳозирги кунда ўз ривожининг бошланғич палласида турибди, унинг салоҳияти жуда катта ва бутун дунёда кенг муҳокама қилинмоқда, электрон демократияни маданиятнинг янги феномени сифатида назарий жиҳатдан мушоҳада қилиш эса, борган сари долзарб аҳамияткасб этмоқда. Рақамли ҳукумат, киберсиёсат, электрон овоз бериш, рақамли демократия, компьютер воситасидаги сиёсий коммуникация қарор топиши имкониятининг ўзиёқ ахборот жамияти шароитларида сиёсий, иқтисодий ва маданий механизмлар шаклларининг тубдан ўзгаришидан далолат беради. Инсоният маданият жиҳатдан туб бурилишга яқинлашмоқда. Бунда фуқароларнинг демократик тартиб-таомиллардан фойдаланиш борасида кенг имкониятларга эга бўлиши, қарорлар қабул қилинишида фуқаролар иштирок этишининг кенгайиши туфайли ҳокимият янада сифатли, шаффоф ва пировард натижада янада самарали бўлади. Электрон демократия ҳозирги кунда ўз ривожининг бошланғич палласида турибди, унинг салоҳияти жуда катта ва бутун дунёда кенг муҳокама қилинмоқда, электрон демократияни маданиятнинг янги феномени сифатида назарий жиҳатдан мушоҳада қилиш эса, борган сари долзарб аҳамияткасб этмоқда. Рақамли ҳукумат, киберсиёсат, электрон овоз бериш, рақамли демократия, компьютер воситасидаги сиёсий коммуникация қарор топиши имкониятининг ўзиёқ ахборот жамияти шароитларида сиёсий, иқтисодий ва маданий механизмлар шаклларининг тубдан ўзгаришидан далолат беради. Инсоният маданият жиҳатдан туб бурилишга яқинлашмоқда. Бунда фуқароларнинг демократик тартиб-таомиллардан фойдаланиш борасида кенг имкониятларга эга бўлиши, қарорлар қабул қилинишида фуқаролар иштирок этишининг кенгайиши туфайли ҳокимият янада сифатли, шаффоф ва пировард натижада янада самарали бўлади. 2003 йилнинг сентябрь ойида республикамизда электрон ҳукуматнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган Ҳукумат портали ишлаб чиқилди ва www.gov.uz манзили билан интернет тармоғида жойлаштирилди. - 2003 йилнинг сентябрь ойида республикамизда электрон ҳукуматнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлган Ҳукумат портали ишлаб чиқилди ва www.gov.uz манзили билан интернет тармоғида жойлаштирилди.
- Бугун давлат органлари томонидан ўз фаолиятига ахборот тизими ҳамда ресурсларини жорий қилиш бўйича жадал олиб борилган ишлар натижасида 320 дан ортиқ давлат ахборот ресурслари ва 465 дан зиёд давлат ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, 2013 йилда жорий этилган Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилувчи 250 турдан ортиқ давлат хизматлари электрон шаклда кўрсатилаётир. Ўтган давр мобайнида улардан 380 мингдан зиёд аҳоли масофадан туриб фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |