18-Ma’ruza: Menyu komponentalari Reja: Seperator компонентаси 2



Download 0,53 Mb.
bet2/5
Sana22.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#835859
1   2   3   4   5
Bog'liq
18-Ma'ruza

4.3 Menu компонентаси


Swing нинг Menu компонентасидан меню панелига меню киритишда фойдаланилади. Олдинги бўлимдаги проектга ўзгартириш киритамиз. Бунинг учун меню панелига Menu компонентасини судраб келинг ва номларни 4.3.1расмдагидек ўзгартиринг. Шу йўл билан панелга хоҳлаганча менюларни киритиш мумкин. Меню панелидаги ҳар бир меню ўзининг буйруқлар тўпламига эга. Бирор менюга тегишли буйруқларни ҳосил қилишда swing нинг Menu Item, Menu Item/Check Box ва Menu Item/Radio Button компоненталаридан фойдаланилади.

4.4 Menu Item, Menu Item/CheckBox ва Menu Item/RadioButton компонентаси


4.3.1-расмдаги проектга ўзгартириш киритамиз.
Бунинг учун Matn сўзи устида сичқончанинг чап тугмасини бир марта босинг, яъни уни фаоллаштиринг.
Menu компонентасини унинг устига судраб келинг. Натижада jMenu4 номли компонента ва унинг ѐнида ўнг томонга йўналган кўрсатгич ҳосил бўлади. Кўрсатгич - меню ичида яна меню борлигини билдиради (бу ҳолатни сиз Offise программалари билан ишлаганда кузатгансиз). jMenu4 нинг хоссалар ойнасини очинг ва text бўлимига Stil сўзини ѐзинг. Программа ишга тушганда 4.4.1-расмдаги кўриниш ҳосил бўлади.
Юқоридаги ишларни проектнинг Inspeсtor ойнаси орқали ҳам амалга ошириш мумкин. Бунинг учун Inspeсtor ойнасидаги jMenu1 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu буйруғини танлаш кифоя.
Matn менюсининг таркибига кирувчи Stil буйруғининг таркибини аниқлаймиз. Бунинг учун:
Inspeсtor ойнасидаги jMenu4 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu Item буйруғини танлаш етарли. Бу ишни икки марта амалга оширинг. Натижада jMenuItem1 ва jMenuItem2 лар ҳосил бўлади.
jMenuItem1 нинг хоссалар ойнасини очинг ва ундаги text бўлимга Quyuq, jMenuItem2 нинг хоссалар ойнасидаги text бўлимга Og’ma сўзларини ѐзинг.
Энди программани ишга туширсангиз 4.4.2-расмдаги кўриниш ҳосил бўлади.
Проектни яна мураккаблаштирамиз, яъни Stil буйруғига янги элементлар киритамиз. Киритилаѐтган янги буйруқлар олдингиларидан ажралиб туриши учун Separator дан фойдаланамиз.

4.4.2-расм. 4.4.3-расм. 4.4.4-расм.
Бунинг учун:
Inspeсtor ойнасидаги jMenu4 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From PaletteSeparator буйруғини танланг.
Таркибида буйруқлари бўлган янги буйруқни киритиш учун энди, Inspeсtor ойнасидаги jMenu4 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From PaletteMenu буйруғини танланг.
Ҳосил бўлган jMenu5 нинг хоссалар ойнасидан text бўлимини Srift га ўзгартиринг.
Агар программани ишга туширсангиз натижада 4.4.3-расмдаги кўриниш пайдо бўлади. Бу расмга эътибор берсангиз, унда Quyuq ва Og’ma сўзлари бир гўруҳга, Srift эса алоҳида гуруҳга бирлаштирилган. Бу Separator ни қўллаш натижасида амалга оширилди.
Проектни яна мураккаблаштирамиз, яъни Srift га буйруқлар қўшамиз. Бунинг учун Inspeсtor ойнасидаги jMenu5 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu
Item буйруғини танлаш етарли. Бу ишни икки марта амалга оширинг.
Натижада jMenuItem3 ва jMenuItem4 лар ҳосил бўлади.
jMenuItem3 нинг хоссалар ойнасини очинг ва ундаги text бўлимга Arial, jMenuItem4 нинг хоссалар ойнасидаги text бўлимга Roman сўзларини ѐзинг.
Энди программани ишга туширсангиз 4.4.4-расмдаги кўриниш ҳосил бўлади.
Юқоридаги усул билан ҳар қандай мураккаб ва ичма - ич жойлашган менюларни ҳосил қилиш мумкин. Аммо 4.4.4-расмда ҳосил қилинган меню буйруқлари ҳозирча ҳеч қандай иш бажармайди. Улар ѐрдамида бирор ишни амалга ошириш учун, ҳар бир буйруқга мос ҳодиса ҳасил қилиш керак.
Java да менюдаги ҳар бир буйруқ Button тугма каби қабул қилинган, яъни бирор буйруқни танлаш тугма босилгандаги ҳодисага мос келади. Тугманинг босилгандаги ҳодиса унинг хоссалар ойнасидаги actionPerformed номли ҳодиса орқали ҳосил қилинганидек, буйруқни танлаш ҳам шу номли ҳодиса орқали ҳосил қилинади.
Менюда оддий буйруқлардан (Button) ташқари, CheckBox ва RadioButton туридаги тугмалар ҳам туриши мумкин. Қуйида улар ѐрдамида меню буйруқларини ҳосил қилишни кўрамиз.
Янги проект яратинг.
Проектга Menu Bar компонента ўрнатинг. Натижада сизда 4.2.1расмдаги кўриниш ҳосил бўлади.
“File” сўзини “Fayl” га, “Edit” ни “Siz kimsiz?” ўзгартиринг. Бу иш уларнинг хоссалар ойнаси амалга оширилади.
Fayl менюсини фаоллаштиринг ва унга Palette ойнасидан икки марта Menu Item компонентани ўрнатинг. Бу ишни Inspector ойнасидан ҳам амалга ошириш мумкин. Бунинг учун Inspector ойнасида jMenu1 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu Item буйруғини танланг. Бу ишни икки марта амалга оширинг. Натижада jMenuItem1 ва jMenuItem2 лар ҳосил бўлади. jMenuItem1 ва jMenuItem2 ларнинг хоссалар ойнаси очинг ва ундаги text бўлимини мос равишда Ochish ва Chiqish сўзларини ѐзинг. Программа ишга тушганда
4.4.5-расмдаги кўриниш ҳосил бўлади.

4.4.5-расм. 4.4.6-расм
Умуман ҳар бир MenuItem уч қисмдан: буйруқга мос расм, буйруқнинг матни ва клавишлар комбинацияси иборат бўлади. Бунга сиз жуда кўп программалар билан ишлаганда гувоҳ бўлгансиз.
Ochish буйруғига расм ва клавишлар комбинацияси ўрнатишни кўрайлик. Бунинг учун:
jMenuItem1 ни хоссалар ойнаси очинг ва accelerator бўлимидаги учта нуқта жойлашган тугма устида сичқончанинг чап тугмасини бир марта босиб, accelerator ойнасини очинг (4.4.6-расм). Фараз қилайлик бирор файлни очиш Ctrl+O клавишлар комбинацияси кўринишида бўлсин. Буни ҳосил қилиш учун accelerator ойнасидаги Key Stroke бўлимига O ҳарфини ѐзинг ва ойнадаги Ctrl ни расмдагидек фаоллаштиринг. Натижада 4.4.6расмдаги кўриниш ҳосил бўлади. Ok тугмасини босиб ойнани ѐпинг.
Буйруқга мос расм ўрнатиш учун хоссалар ойнасининг icon бўлимига мос ойнани очинг (4.4.7-расм). Агар сиз ўрнатмоқчи бўлган расм проектнинг ўзида жойлашган бўлса (расмдагидек), у ҳолда бу ойнанинг Image Within Project бўлимини фаолаштиринг ва File даричасидан керакли расм файлини танланг. Агар расм бошқа жойда жойлашган бўлса, у ҳолда External Image бўлимини фаоллаштиринг ва File or Url даричасига файл жойлашган йўл ва файлнинг номини кўрсатинг ѐки танланг. Бу усулда танланган файлни Import to Project тугмаси орқали проектга кўчириш ҳам мумкин. Ok тугмасини босиб ойнани ѐпинг. jMenuItem2 учун ҳам юқоридаги ишларни такрорлаш мумкин.





4.4.7-расм.

4.4.8-расм.

Программани ишга тушганда 4.4.8-расмдагидек ҳолат бўлади. Энди бу буйруқлар танланганда бирор ҳодисанинг бажарилиши акслантирайлик. Фараз қилайлик Chiqish буйруғи танланганда ѐки Ctrl+S клавишлари комбинацияси бир пайтда босилганда программа ўз ишини якунласин.
Бунинг учун jMenuItem2 хоссалар ойнасида Events (ҳодисалар) даричасини очамиз. Оддий тугма босилгандагидек ҳодиса (actionPerformed) ҳосил қиламиз. Фараз қилайлик бу ҳодисанинг номи Yop бўлсин ва унга мос программаси қуйидагича бўлсин.
private void Yop(java.awt.event.ActionEvent evt) {
System.exit(0);
}
Программани ишга тушириб, Chiqish буйруғини танласак ѐки Ctrl+S бажарсак программа иши якунланади.
Проектни яна мукаммаллаштирамиз, яъни Siz kimsiz? менюсига буйруқлар киритамиз. Фараз қилайлик, бу буйруқлар Check Box ва RadioButton кўринишида бўлсин. Бундан ташқари RadioButton ларни битта гуруҳга бирлаштирайлик. Бу ишларни амалга ошириш учун:
Inspector ойнасида jMenu2 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu Item/CheckBox буйруғини танланг. Бу ишни уч марта амалга оширинг. Натижада jCheckBoxMenuItem1, jCheckBoxMenuItem2 ва jCheckBoxMenuItem3 лар ҳосил бўлади. Уларнинг хоссалар ойнаси кетма-кет очинг ва мос равишда text бўлимига Aqilli, Chiroyli ва Nozik сўзларини ѐзинг.
Бу компоненталарнинг хоссалар ойнасидаки selected бўлими фаол (танланган) кўринишда бўлади. Уларнинг фаоллигини олиб ташланг.
Inspeсtor ойнасидаги jMenu2 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Add From PaletteSeparator буйруғини танланг. Бу билан биз юқоридаги учта компонентани бир гуруҳга бирлаштирдик.
Inspector ойнасида jMenu2 устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва ҳосил бўлган контекст менюдан Add From Palette Menu Item/RadioButton буйруғини танланг. Бу ишни икки марта амалга оширинг. Натижада jRadioButtonMenuItem1 ва jRadioButtonMenuItem2 лар ҳосил бўлади.
Формага Button Group компонентани Palette ойнасидан ўрнатинг.
j RadioButtonMenuItem1 нинг хоссалар ойнаси очинг. buttonGroup бўлига jbuttonGroup1 ни ўрнатинг, text бўлимига Erkak сўзини ѐзинг ва selected бўлимидаги белгини олиб ташланг (сичқончанинг чап тугмасини белги устида бир марта босинг).
Бу ишларни jRadioButtonMenuItem2 учун ҳам бажаринг ва фақат text бўлимига Ayol сўзини ѐзинг.
Программани ишга туширинг. менюларни очинг ва буйруқларни танлаб кўринг (4.4.9-расм).
4.4.9-расм.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish