18.3. Фойдани ҳисоблаш
Ресурслар тақсимотининг кўплаб масалалари учун фойдани ҳисоблаш нисбатан мураккаб эмас, чунки ўрганилаётган ресурс, яъни сотилаётган товар ҳамда истеъмол баҳоси ва миқдори тўғрисидаги ахборот талаб эгри чизиғини қуришда фойдаланилиши мумкин. Талаб эгри чизиғи қурилгандан сўнг фойдани ҳисоблаш учун қўлланиладиган тушунчани - тўловга хохишни аниқлаш мумкин.
Ўрганилаётган ресурс нормал бозор томонидан бошқарилмаса қийинчиликлар юзага чиқади. Ноёб ғор каби атроф муҳит ресурсини сақлаб қолиш кўрсаткичини гидроэлектроэнергия каби ишлаб чиқариладиган ресурс билан таққослаганимизда классик мисол вужудга келади. Ишлаб чиқаришсиз дам олишдан келадиган фойдани электр энергиясини ишаб чиқаришдаги фойда билан таққослашимиз лозим.
Дам олишдан келадиган фойда. Дам олишдан келадиган фойдани ушбу ресурсга бўлган талаб эгри чизиғидан аниқлашимиз мумкин (агар у маълум бўлса). Лекин ҳақиқий талабни аниқлаш қийин, чунки дам олувчилар нормал баҳо белгиламайди, балки жамиятга тегишли дам олиш ҳудудидан фойдаланганлик учун номинал баҳо тўлайдилар.
Бу вазифани ечиш учун бозор баҳосини белгилаш мумкин бўлмаган ҳолларда ҳудуд учун дам олишга талабни белгилаб берувчи Clawson-Knetsсh усули ишлаб чиқилган. Дам олишга келиш учун қанча одам пул тўлашга розилик билдиришини аниқлашда ушбу усул келиб-кетиш харажатларидан фойдаланади.
Ифлослантиришдан келадиган зарар ва ифлослантириш устидан назорат ҳисобига фойда. Ифлослантириш устидан назоратнинг самарали даражасини топиш жараёнида фойдани аниқлашнинг энг мураккаб масалалари вужудга келади. Ифлослантириш устидан назорат ҳисобига олинадиган фойда олди олинган зарар ҳисобланади. Ҳаддан зиёд ифлослантириш устидан қатъий назорат ҳисобига олинган фойда эмиссия бир даражада тартибга солинувчи ва янада қатъий назорат натижаси бўлиб ҳисобланган кичикроқ зарар даражаси ўртасидаги фарқдир. У ҳолда фойдани ҳисоблаш ифлосланишнинг турли даражаларида етказилган зарарни аниқлаш имкониятларимизга боғлиқ.
Ифлослантиришдан кўрилган зарар турли шаклларга эга бўлиши мумкин. Биринчиси ва балки энг яққоли, бу инсон соғлигига таъсир. Ифлосланган ҳаво ва сув касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Зарарнинг бошқа шакллари - очиқ ҳавода бўлиш имкониятларининг йўқотилиши ва ўсимлик, ҳайвон ва материалларнинг йўқотилишидир.
Бу зарарни аниқлаш қуйидагиларни талаб этади:
-таъсир этувчи тоифаларни аниқлаш;
-ифлосланган чиқиндилар (шу жумладан, табиий манбалар) ва таъсир этувчи тоифалардан кўрилган зарар ўртасидаги физик боғлиқликни белгилаш;
-зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш мақсадида таъсир кўрсатувчи қисмларнинг оқибатларини аниқлаш;
-физик зарарнинг пулдаги ифодасини аниқлаш.
Кўп ҳолларда ҳар бир босқич мураккаб масалани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |