17-Вариант болтабоев ойбек корхонани бошқаришнинг мақсад ва вазифалари



Download 19,99 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,99 Kb.
#136323
Bog'liq
document1


17-Вариант БОЛТАБОЕВ ОЙБЕК
1. Корхонани бошқаришнинг мақсад ва вазифалари
Ҳозирги вақтда корхоналар амалиётида стратегик бошқаришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу уларнинг ваколатини кенгайиши ҳамда ўзларининг иқтисодий аҳволи учун жавобгарликлари даражасининг ошганлиги билан боғлиқдир. Замонавий бошқаришнинг сифати корхоналар самарадорлигини белгилаб беради. Шу боис корхоналарга энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири саналади.
Ҳозирги вақтда корхоналарнинг кўпчилиги ўз тараққиётининг концепциясини, стратегиясини ҳамда дастурини ишлаб чиқиши зарур.
Ҳар қандай корхонанинг узоқ муддатли ютуқлари ишлаб чиқилган стратегияга боғлиқ бўлади. Агар корхонанинг ривожланиш стратегияси бўлмаса у ёки бу хатоликлар билан ишлаб чиқилган бўлса, бу ҳол корхонага бозорда барқарор ва мустаҳкам ўрин эгаллаш учун имкон бермайди. Замонавий илм-фан ва амалиёт стратегик режалаштириш ҳамда бошқаришнинг катта тажрибасига эга, аммо кўпгина стратегиялар ҳалигача ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига мослаша олмаяпти. Бу ҳали ҳанузгача стратегик бошқаришнинг барча муаммолари ҳам ўз ечимини топмаганлигини кўрсатадики, бундай ҳол, биринчи навбатда, корхона ривожланиши стратегик барқарорлигининг механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ.


Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. No 1, январь-февраль, 2019 йил
Стратегик бошқарув тизимида корхонанинг келажак фаолиятининг ретроспектив кўрсаткичларини ўрганиш ва экстропfляция усулини қўллаш асосида белгиланиши назарда тутилади. Экстраполяция - бу ўтган замонда ўрнатилган тенденцияларни келгуси давр учун ҳам жорий этилишидир. Бошқача айтганда, прогноз ишлаб чиқишда, келгусида корхона фаолиятининг шарт-шароитлари ёмонлашмайди, демак, ўтган даврларга нисбатан корхона фаолиятининг якуни яхши бўлишлигидан келиб чиқилади. Корхона тараққиётини оширувчи тенденция (тренд)нинг намоён бўлиши шундан иборатдир[3].
Корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш учун ривожланиш тенденциясини (трендини) ифодаловчи комплекс интеграл кўрсаткич ишлатилади; чуқурроқ таҳлил қилиш ва захираларни аниқлаш учун кўрсаткичларнинг кенгайтирилган тизимидан фойдаланилади. Шундай қилиб, корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш - корхона фаолиятининг турли томонларини баҳолашни назарда тутади, бунинг устига, бундай баҳолаш динамикликда ва маконда амалга оширилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам«таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, корхоналар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш»каби устувор вазифалар белгиланган[1]. Ушбу вазифаларнинг самарали ижроси ишлаб чиқариш корхоналари инновацион фаолиятини замонавий бошқарув механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишни тақазо этади.
Ҳозирги пайтда корхонани ривожлантирилишига фақат инновацияларни узлуксиз равишда жорий этилиши билангина эришиш мумкин. М.Портер компанияларнинг рақобатли устунликка эришишларида инновациянинг ролини қуйидагича аниқлаган: «....компания рақобатдаги устунликни инновациялар воситасида қўлга киритади. Улар янги киритилган тартиб-қоидаларга ҳам янги технологиялардан, ҳам янги иш усулларидан кенг маънода фойдаланган ҳолда ёндашадилар. Компания янгиликлар туфайли рақобатдаги устунликларга эришганидан кейин, бу устунликларни фақат мунтазам равишда яхшилашлар ёрдамида қўлда тутиб туриши мумкин. Рақобатчилар инновацияларни такомиллаштириш ва жорий этишдан тўхтаган ҳар қандай компанияни дарҳол ва албатта четлаб ўтиб кетадилар»[4].
Корхонанинг рақобатбардошлиги деганда, истеъмолчилар учун рақобатчиларнинг товарларига нисбатан кўпроқ ўзига тортувчан бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш тушунилади. Рақобат муҳитини узлуксиз назорат қилиб туриш –ишлаб чиқаришни эҳтиёжларни энг самарали усулда қондириш учун мўлжалланган зарур шартидир. Рақобат муҳитининг ҳолати ҳақидаги хулосалар, корхонанинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Моҳиятан, рақобатчилар устидан эришилган устунлик инновациялар ҳисобидан бўлади ва шунинг учун, корхона фаолиятидаги рақобатчилар устидан эришиладиган ҳар қандай устунликни таъминловчи янги элементларни жорий этишга бўлган лаёқат, шу корхона рақобатбардошлигининг зарур ташкил этувчисидир.
Корхона барқарорлиги, унинг давомийлик жиҳатдан узоқ муддатга мўлжалланган самарали фаолият кўрсатишини характерловчи мураккаб иқтисодий категориядир (1-расм) ва корхонанинг рақобатбардошлиги, иқтисодий хавфсизлиги ҳамда иқтисодий самарадорлик каби учта элементга асосланган. Шуни таъкидлаш керакки, бу элементлар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва биргаликда фаолият кўрсатади, бироқ, турлича функционал вазифаларга эга. Рақобатбардошлик ‒ корхона ривожланишининг салоҳиятини, барқарорлик эса – корхонанинг узоқ муддатли истиқболини белгилайди.
Корхонанинг барқарорлигини вақтларга тақсимланган рақобатбардошлик, деб айтиш мумкин. Вақтнинг унча катта бўлмаган интервалларида бу иккала тушунча тенг кучга эга бўлади.
Корхонанинг ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқаришни ташкил этишда, унинг техник ҳамда технологик имкониятларида ифодаланган ишлаб чиқариш салоҳияти ‒ инновацияларни ўз вақтида таъминлаб берадиган элементдир. Корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти қанча юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг сифатига қилинадиган харажатлар улушининг даражаси шунча паст бўлади.
Корхонанинг инновацион ривожланиши
Корхонанинг иқтисодий самарадорлиги
1-расм. Корхона барқарорлиги элементларининг тузилмаси Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Иқтисодий тизимлар ривожланишининг инновацион турига ўтиш зарурати туфайли юзага келган объектив сабаблар, бутун инновацион-инвестицион жараёнда илмий-техникавий ва иқтисодий омилларнинг самарали равишда ўзаро ҳамкорликда ишлаш муаммоларини комплекс ҳал этилишини талаб қилади. Фикримизча, технологик ва иқтисодий салоҳиятларни оқилона уйғунлаштириш ‒ инновацион- инвестицион жараённи бошқаришнинг марказий масаласини ташкил этади.
1-жадвалда корхонанинг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омилларга баҳо берилган. Унда корхоналардаги асосий инновацион йўналишлар ҳамда инновацияларни жорий қилишга салбий таъсир қилувчи омиллар, шу билан бирга инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминловчи омиллар таҳлил этилган.
Омилларнинг кўплиги, уларни муайян белгилар бўйича таснифланишини амалга оширишга имкон беради.
Корхонанинг ташқи омилларига қуйидагилар киради:иқтисодиёт соҳасида давлатнинг инқирозга қарши қаратилган сиёсати; мамлакатдаги демографик вазият; сиёсий барқарорлик; фан ва техниканинг тараққиёти; транспорт инфратузилмасини ривожланганлиги.
Ички омиллар корхонанинг ички муҳитида, унинг кичик тизимларида (ходимлар, ишлаб чиқариш, маркетинг, сотиш, молия, ташкилий тузилма) шаклланади.


Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. No 1, январь-февраль, 2019 йил
аниқлаш ва ташқи омиллар ўзгарган тақдирда, ишлаб чиқаришни тезкор равишда бошқариш имконини беради.
1-жадвал Корхоналар фаолиятининг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлилиNoОмиллар Омиллар таъсири натижалари1.Билим ва кўникмаИшлаб чиқариш корхоналарида айнан бошқарув (бозор иқтисодиёти қонунлари) бўйича билим ва кўникмаларни етишмаслиги инновацион бошқарувни жорий қилишга тўсқинлик қилади.2. Марказлашиш даражасиМарказлашув даражасининг юқорилиги қуйи поғона бошқарувчиларини ижодий фикрлаш ва бошқарувда ижодий ёндашиш имкониятини чеклайди.3.Коммуникация тизимиКоммуникация тизимини яхши ташкил қилинмаганлиги ёки бошқарувчини улардан самарали фойдалана олмаслиги ахборот ва янгиликларни айрим ҳолларда ўз вақтида етказиш муаммосини келтириб чиқармоқда.4. Шартнома муносабатлариБошқарувчи ва ходим белгиланган вазифаларни аниқ билмаслиги ва уларга амал қилинмаслиги бошқарув жараёнини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.5.Инновацияларга бўлган қизиқишБошқарувчилар томонидан инновацияларга бўлган қизиқишнинг пастлиги яъни бошқарувдаги эгилувчанлик қобилиятининг камлиги.6. РағбатлантиришБошқарувда рағбатлантириш тизимини мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги инновацион бошқарувни жорий қилишга қизиқишни пасайтиради.Манба: Муаллиф томонидан тузилган
Корхонанинг тизимли ривожланиши марказлаштиришдан номарказлаш- тиришгача бўлган босқичларни бирин-кетинлик билан босиб ўтиш орқали амалга оширилади. Бу шуни англатадики, корхонанинг ҳар бир элементи режалаштирилганлик, ташкиллаштирилганлик хусусиятига эга бўлиб боради. Моҳиятига кўра, корхона томонидан бошқаришнинг номарказлаштирилган схемасига ўтиш объектга,уни бошқа ҳолатга ўтказиш учун мақсадга йўналтирилган ташқи таъсир сифатидаги бошқарув парадигмасининг ўзини ҳам ўзгартиради. Номаълум бўлган ташқи муҳит шароитида корхона элементларини мустақил равишда қарорлар қабул қилиш даражасигача ривожлантириш – корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг заруратидир. Бошқа томондан, корхона ташқи муҳитдаги яхлитлик сифатида, мақсадга йўналтирилган ривожланиш сифатида муайян белгиларга эга бўлиши керак. Уларнинг асосийси – бошқарилувчанликдир. Шу муносабат билан бунга ўхшаш номарказлаштириш хусусиятига эга бўлган корхонани бошқариш, анъанавий шаклдан фарқ қилувчи бошқа шаклга эга бўлиб боради.
Корхонани ривожлантиришнинг тизимли бошқарилиши, шакллантирилаётган хусусиятларнинг қуйидагича кетма-кетлигида амалга оширилиши мумкин:эгилувчанлик–мослашувчанлик– рақобатбардошлик.
Корхоналарни фаолиятига инновацион технологияларни татбиқ қилиш, стратегик бошқарув усулларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.


2.Ишлаб чиқаришни ташкил этиш қоидалари ва турлари.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида» 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур низом саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳа ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашни 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 7-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Самарадорлик корхона фаолиятининг «ойнаси» сифатида. Бозор мунособатлари шароитда самарадорликнинг ўрни ва аҳамияти. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишида корхонанинг фаолияти. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва солиштирма иқтисодий самарадорлиги. Харажатларнинг қопланиш даври - инновацион ечимларни, харажатлар самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи сифатида. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари. 2017 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишлари.


Ишлаб чиқариш ҳаражатлари, фойда ва рентабеллик
Ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва рентабеллик тушунчалари. Маҳсулот баҳоси ва таннархи. Маҳсулот таннархини режалаштириш ва калкуляцияси. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи. Ишлаб чиқариш харажатларини аниқлашнинг хориж тажрибаси. Фойда корхона фаолиятининг якуний натижаси сифатида. Фойданинг ишлаб чиқариш рентабеллиги балан алоқаси. Корхонада рентабелликни аниқлаш услуби. Фойдани максималлаштириш. Баҳо ва харажатлар таркибини ўзгаришининг фойдага таъсирини таҳлил қилиш. Ишлаб чиқариш ретабеллигини ошириш йўллари.
Ишлаб чиқариш жараёни ва уни ташкил этиш асослари
Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси ва мазмуни. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш тамойиллари. Ишлаб чиқариш жараёнининг кўринишлари. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакллари тавсифи: даражаси курсаткичлари ва иқтисодий самарадорлик. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш турларига таққослама тавсиф: аммалий, серияли ва шахсий. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш усуллари. Оқим ишлаб чиқариш тушунчаси, моҳияти ва кўринишлари. Оқим линияларининг афзаллиги ва камчиликлари. Ишлаб чиқариш оқимини ташкил этишни мукаммаллаш йўналишлари. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш шахсий ва партиявий усулларига тавсиф ва хусусияти. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш нормативлари. Ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги, тайёр маҳсулот ва меҳнат воситалари чиқариш ҳажми, тугалланмаган ишлаб чиқариш катталиги. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш даражасини оширишнинг асосий йўналишлари.
Корхона стратегиясини шакллантириш
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш стратегияси концепциясининг моҳияти. Мақсадларни шакллантириш тамойиллари. Ташқи муҳитни ҳисобга олиш ва уни баҳолаш усуллари, корхонанинг мақсадини аниқловчи омиллар. Рақобатчи фаолиятини таҳлил қилиш стратегияси. Атроф муҳитнинг ўзгариш суръатлари ва унинг корхонага таъсири. Мақсадлар дарахти. Нархни шакллантириш мезонлари: аниқлик, қисқалик, ўлчовлилик, келишилганлик. Корхонани ривожлантиришнинг базавий стратегияси: ўсиш стратегияси (янги бозорга кириш, бозорнинг ривожланиши, географик экспансия ва фирмалараро ҳамкорлик, ташқи иқтисодий фаолият), барқарорлик стратегияси (иқтисод, стратегик силжиш), стратегияси (бошқариш тизимини қайта кўриш, молиявий қайта қуриш, маркетингни қайта қуриш). Мақсадни амалга ошириш кетма-кетлиги: қарор қабул қилиш; мақсадни баҳолаш; мақсаднинг қўйилиши, атрофни таҳлил қилиш, ресурс билан таъминлаш, қарорни амалга ошириш, амалга оширилган қарорни баҳолаш. Бошқариш зарурлиги, моҳияти ва объектив кераклиги. Бошқариш функциялари: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик, координация, назорат. Бошқариш тамойиллари. Бошқариш усули. Корхона фаолиятининг самарадорлигини оширишида ташкилий тузилма ва мазмуни. Тузилмалар тури: тўғри функционал, штабли. Вакиллик моҳияти. Корхона мақсад ва вазифаларига эришишида ходимлар мотивациясини бошқариш. Корхона рақобатбардошлигини тавсифловчи кўрсаткичлар.


3. Kорхонани бошқаришнинг тамойиллари, шакллари ва услублари.
саноат тармоқларини жойлаштиришдаги ўзига хос хусусиятлар. Эркин индустриал- иқтисодий зона: унинг моҳияти аҳамияти, мазмуни.
Корхона - мустақил хўжалик фаолиятини юритувчи бозор субъекти
Миллий иқтисодиётни ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда корхонанинг ўрни ва роли. Замонавий корхоналар таснифи. Корхоналарнинг бирлашмалари. Корхоналарнинг мустиқиллиги ва масъулияти. Бозор муносабатлари шароитида давлат ва корхоналар ўртасидаги муносабат. Корхоналарнинг эркинлиги ва чекланишлар. Корхонанинг ички ва ташқи муҳити. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари (алоқалари). Рақобат шароитида корхоналарнинг харакатлари (ўзини тутиши). Хўжалик юритишнинг замонавий бозор тизими томонидан корхона фаолиятига қўйиладиган талаблар. Корхонанинг жамият олдидаги ижтимоий масъулияти.
Корхонани ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш
Корхонани ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва тамойиллари. Корхонани ташкил этиш тартиби ва босқичлари. Корхонани ташкил этиш учун зарурий таъсис ҳужжатлари. Ташкил этилаётган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш. Корхона мулки ва реквизитлари. Янгидан ташкил этилаётган корхона фаолиятининг бошланиши ва унинг асосий вазифалари. Корхонани қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш. Корхонани қайта ташкил этиш ва тугатишнинг асосий тамойиллари. Тугатиш ҳайъати ва унинг вазифалари.


Бошқарувнинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари. Бошқарув қарорларини қабул
қилиш ва уларнинг масъулияти корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари, унинг устунликлари ва камчиликлари. Бошқарувнинг асосий функциялари. Бошқарув ходимларининг касб маҳорати ва компетентлиги. Бошқарув тизимини ишлаб чиқаришнинг самарадорлигига эришиш ва корхонаниннг иқтисодий барқарорлигига йўналтириш. Бошқарув қарорлари самардорлигини баҳолаш.
Корхона фаолиятини режалаштириш ва башорат қилиш
Бизнес-режалаштириш корхонани бошқаришдаги муҳим қурол сифатида. Режалаштиришни бозор механизмлари билан мос келиши. Режалаштиришнинг услубий асослари. Корхонада режалаштириш турлари. Режалар тизими - режалаштириш натижаларини акс эттириш сифатида. Режавий қарорларни тайёрлаш даври: стратегик муаммоларни тахлил қилиш, корхона фаолияти келгуси шароитларининг прогнози, ишлаб чиқариш топшириқларини ва уларни амалга ошириш йўлларини (воситаларини) аниқлаш. Жорий режа - корхона фаолиятининг асосий ҳужжати сифатида. Корхона фаолиятида бизнес-режа. Бизнес-режани ишлаб чиқаришдаги асосий вазифалари ва унинг тартиби. Бизнес-режани корхонани ривожлантириш страгегияси билан боғлиқлиги. Бизнес- режанинг асосий бўлимлари ва кўрсаткичлари.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Самарадорлик корхона фаолиятининг «ойнаси» сифатида. Бозор мунособатлари шароитда самарадорликнинг ўрни ва аҳамияти. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўналишида корхонанинг фаолияти. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва солиштирма иқтисодий самарадорлиги. Харажатларнинг қопланиш даври - инновацион ечимларни, харажатлар самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи сифатида. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари. 2017 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишлари.
Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати
Асосий фондларнинг моҳияти ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари. Асосий фондлар тузлмасининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсири. Асосий фондларни баҳолаш, эскириши ва таъмирлаш. Асосий фондлар амортизацияси ва амортизация ажратмалари. Амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усуллари. Асосий фондларни корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати билан алоқаси. Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш кўрсаткичлари, уларни ҳисоблаш услуби. Корхона асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни яхшилаш йўллари.
Корхона стратегиясини шакллантириш
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш стратегияси концепциясининг моҳияти. Мақсадларни шакллантириш тамойиллари. Ташқи муҳитни ҳисобга олиш ва уни баҳолаш усуллари, корхонанинг мақсадини аниқловчи омиллар. Рақобатчи фаолиятини таҳлил қилиш стратегияси. Атроф муҳитнинг ўзгариш суръатлари ва унинг корхонага таъсири. Мақсадлар дарахти. Нархни шакллантириш мезонлари: аниқлик, қисқалик, ўлчовлилик, келишилганлик. Корхонани ривожлантиришнинг базавий стратегияси: ўсиш стратегияси (янги бозорга кириш, бозорнинг ривожланиши, географик экспансия ва фирмалараро ҳамкорлик, ташқи иқтисодий фаолият), барқарорлик стратегияси (иқтисод, стратегик силжиш), стратегияси (бошқариш тизимини қайта кўриш, молиявий қайта қуриш, маркетингни қайта қуриш). Мақсадни амалга ошириш кетма-кетлиги: қарор қабул қилиш; мақсадни баҳолаш; мақсаднинг қўйилиши, атрофни таҳлил қилиш, ресурс билан таъминлаш, қарорни амалга ошириш, амалга оширилган қарорни баҳолаш. Бошқариш зарурлиги, моҳияти ва объектив кераклиги. Бошқариш функциялари: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик, координация, назорат. Бошқариш тамойиллари. Бошқариш усули. Корхона фаолиятининг самарадорлигини оширишида ташкилий тузилма ва мазмуни. Тузилмалар тури: тўғри функционал, штабли. Вакиллик моҳияти. Корхона мақсад ва вазифаларига эришишида ходимлар мотивациясини бошқариш. Корхона рақобатбардошлигини тавсифловчи кўрсаткичлар.
Download 19,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish