17-Мавзу. Молиявий хисобот


Бухгалтерия баланси, унинг булимлари ва моддалари тавсифи



Download 0,78 Mb.
bet4/17
Sana16.06.2022
Hajmi0,78 Mb.
#676496
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Молиявий хисобот

17.4.Бухгалтерия баланси, унинг булимлари ва моддалари тавсифи.
Баланс бевосита корхона молиявий холатини акс эттирувчи хисоботнинг асосий кисми хисобланади ва у куйидаги элементлардан ташкил топади: активлар (узок муддатли ва жорий), мажбуриятлар, уз маблаглари, ишлаб чикариш захиралари, даромад ва харажатлар.
Активлар – корхона томонидан назорат килинадиган ресурслар булиб, иктисодий манфаатлар олиш максадида корхонанинг олдинги фаолияти натижасида хосил килинган. Корхона активлари корхонанинг утган даврдаги фаолияти натижаси хисобланади. Корхона активларини сотиб олиш, ишлаб чикариш ёки бошка усуллар (масалан, давлат томонидан олинган кучмас мулк) ёрдамида хосил килинади. Корхона активларидан хусусий мулкни бошкариш, товар материал захираларини ишглаб чикариш ва хизматлар буйича фойдаланилади.
Активларда мужассамлашган иктисодий манфаатлар корхона томонидан турли хил йуллар билан узлаштирилиши мумкин. Масалан, актив:

  1. Товар моддий захираларини ишлаб чикариш, хизматлар курсатишга алохида ёки бошка активлар билан богликликда ишлатилиши мумкин;

  2. Бошка активлар билан алмаштирилиши мумкин;

  3. Мажбуриятларни бажаришг учун ишлатилиши мумкин;

  4. Корхона таъсисчилари уртасида таксимланиши мумкин.

Активлар масалан, бино ва иншоотлар уз шаклига эга, аммо актив факат натурал шаклда мавжуд булмайди. Патентлар ва авторлик хукуклари хам агарда улардан корхона келажакда иктисодий манфаатга эришса актив хисобланади. Активларни аниклашда эгалик хукуки асосий хисобланмайди. Масалан, ижарага олингган воситалар хам агар бу воситалардан келадиган иктисодий манфаатлар корхона назоратида булса активлар каторида булиши мумкин.
Мажбуриятлар – бу корхонанинг бошка бирор корхона ёки жисмоний шахс олдидаги мажбурий бурчидир. Мажбуриятни асосий конуни – бу корхонанинг бошка субъектлар олдидаги жавобгарлиги хисобланади. Мажбурият шартнома ёки низом талабларидан сунг намоён булиши мумкин. Масалан, олинган товар моддий кийматликлар учун туланиши керак булган суммалар. Мажбурият одатда актив сифатида кабул килинганда ёки активни олиш учун шартнома хосил булганда юзага келади. Мажбуриятларни сундириш турли йуллар билан амалга оширилиши мумкин:

  1. Тулаш;

  2. Бошка активларни бериш;

  3. Хизматлар курсатиш;

  4. Бу мажбуриятларни бошкалар зиммасига юклаш;

  5. Мажбуриятларни кимматли когозларга айирбошлаш.

Мажбуриятлар хакдор томон уз хукукларидан воз кечганда ёки бу хукуклардан махрум булганда сунган хисобланади.
Корхонанаинг уз маблаглари – бу активлардан мажбуриятларни чиказиб ташлангандан сунгги корхона активларидир. Корхонанинг уз маблаглари устав, кушилган, резерв, захирадаги капиталлар ва таксимланмаган фойдадан иборат булади. Бухгалтерия балансида корхона уз маблагларининг киймати, активлар ва мажбуриятлар кийматини бахолашга боглик.
Захиралар – бу корхонанинг уз маблагларининг бир кисми булиб, келажакда маълум бир харажатларга йуналтирилиши мумкин. Захираларни тузиш Низом ёки Конун хужжатларида курсатиб утилади. Бундан корхона зара курган холатда уларни кушимча химоя килиш кузда тутилади. Захираларнинг шаклланиши ва уларнинг хажми тугрисидаги маълумотларни хисоботдан фойдаланувчилар учун маълум карорлар кабул килинишида мухим ахамият касб этади.
Даромадлар – бу активларнинг купайиши ёки хисобот даврида мажбуриятларнинг камайишидир. Корхрнанинг умумий даромади , асосий ва кушимча фаолият турларидан олинган даромадларни уз ичига олади. Асосий фаолият туридан олинган даромад бу товар – моддий захираларни сотиш, фоизлар ва девидентлар олишдан, гонорар ва рентадан корхона асосий фаолият турига боглик холда олинган даромадлар булиши мумкин.
Асосий булмаган фаолият турига оборотда булмаган ва олдиндан сотиш мулжалланмаган активларни беришдан , кимматли когозларни кайта бахолашдан ва бошкалардан олинган даромадлар кириши мумкин.
Харажатлар – бу активларнинг камайиши ёки хисобот даврида мажбуриятларнинг купайишидир. Харажатларни аниклаш уз ичига кохонани бошкариш товар – моддий захираларни ишлаб чикиш ва уларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар курсатиш билан боглик харажатларни ва зарарни олади.
Баланс тузилгунга кадар жорий давр охирига аналитик хисоб оборот ва колдикларини, Бош китоб счетлари оборот ва колдиклари билан албатта солиштириб текшириб чикиш лозим.
3-каторда бошлангич (кириш) баланс йил бошига маълумотлари курсатилади, яъни утган йил йиллик хисобот баланси 4-катор маълумотлари булиб, унда корхона ташкилий кайта курилиши, товар моддий бойликлари кайта бахоланиши ва бошка ларни хисобга олган холда ёзилади.
Баланс маълумотларини йил бошига ва йил охирига солиштириш учун тасдикланган баланс моддалари руйхати йил охирига тасдикланган баланс моддалари, булим гурухлари руйхатига мослаштирилиши лозим.
“Номоддий активлар” моддасида хужалик фаолиятида узок муддатда ишлатиладиган ва даромад келтирадиган корхона номоддий объектлари курсатилади.
Бундай объектларга коидага асосан табиат бойликларидан фойдаланиш хукуки, ер участкалари бино ва ускуналари, патентлар, лицензиялар, ноу-хау, монопол хукук ва махсус имтиёзлар, алохида фаолият турига лицензиялар, бошка буюм хукуклари (шу жумладан, аклий мулк), ташкилий харажатлар корхонани давлат руйхатидан утказиш туловлари, брокерлик уринлари ва хоказолар , илмий текшириш ва амалий ихтирочилик ишлари, ЭХМни программали таъминлаш, ишбилармонлик обруси ёки корхона (фирма) бахоси , савдо маркалари, товар белгилари ва бошкалар.
Корхона номоддий активларига таъсисчилар (мулкдорлар) корхона устав капиталига кушган хиссаси, шунингдек, корхона уз фаолияти жараёнида эга булиши мумкин. Балансда хамма номоддий активлар бошлангич киймати ва улар эскириши (амортизацияси) фаркидан иборат булган колдик кийматда акс эттириш лозим. Номоддий активлар эскириши хар ойда улар бошлангич киймати ва улардан фойдали фойдаланиш муддатидан келиб чиккан холда корхона хисоблайдиган меъёр микдорида булиб махсулот таннархига (давр харажатига) кушилади. Фойдаланиш муддати аниклаб
булмайдиган номоддий активлар эскириш меъёри 5 йил хисобида урнатилади (аммо корхона фаолияти муддатидан фкори булмаслиги керак).
“Асосий воситалар” моддасида фойдаланилаётган, шунингдек, консервация ёки захирадаги асосий фондлар буйича маълумотлар уларнинг бошлангич ва эскириш суммалари хамда уларнинг фарки, яъни колдик суммаси буйича акс эттирилади.
Асосий воситага ишлатиш муддати бир йилдан юкори ва киймати келтириш вактида энг кам иш хакининг 50 микдори хажмида булган мехнат буюмлари киради. Асосий воситага эскириш хисобланганда амал килаётган меъёрлар буйича асосий воситалар тула тиклаш амортизация ажратмалари ягона нормаларига риоя килиш лозим.
Асосий воситага тегишли объектни ижара муддати тугаганидан кейин ёки у тугагунга кадар ижарачи шартномада курсатилган хамма сотиб олиш бахосини утказганида ижарачига мулкига утганлиги ни курсатадиган ижара шартномаси (ёки кушимча шартнома) ижарага берувчи билан ижарачи уртасида тузилади.
“Узок муддатли молиявий куйилмалар” моддасида корхонанинг бошка корхона активларига узок муддатли куйилмалари акс эттирилади. Молиявий куйилмаларда кимматбахо когозлар номинал (бошлангич) бахосида бошка молиявий куйилмалар эса урнатилган конуний тартибда хакикий харажатлар суммасида курсатилади.
Баланс активи 2 булими “Айланма активлар” да корхона киска муддатли активлари суммалари курсатилади.
“Моддий ишлаб чикариш захиралари” моддасида кайта тиклаш, кайта ишлаш ёки ишлаб чикаришда фойдаланишга ёки хужалик эхтиёжлари учун мулжалланган корхона ихтиёридаги мехнат буюмлари холати хакида маълумотлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва сотиб олиш билан боглик харажатлар хам курсатилади.
“Тайёр махсулот” моддасида тугалланган ишлаб чикаришдаги махсулот хакикий ишлаб чикариш таннархида курсатилиб, бу махсулотлар буюртмачи билан тузилган шартнома шартларига асосан хамма кисмлари йигилган, синовдан утган ва кабул килинган булиши, техник шартларга ва стандартларга мос булиши лозим. Юкоридаги талабларга жавоб бермайдиган ва топширилмаган махсулотлар тугалланмаган хисобланади ва тугалланмаган ишлаб чикариш таркибида курсатилади.
“Товарлар” моддасида савдо ва умумий овкатланиш фаолияти билан шугулланувчи корхоналар уз хужаликларини юргизиш учун келтирган колдик товарлар киймати курсатилади. Умумий овкатланиш корхоналари бу моддада, шунингдек, ошхона ва омборлардаги хом ашё колдиклари, буфетдаги товарлар колдиги курсатилади.
Бу моддада саноат ва бошка ишлаб чикариш корхоналари сотиш учун махсус келтирилган буюмлар, материаллар, махсулотлар, шунингдек, чикарилаётган махсулот таннархига кирмайдиган ва харидорга алохида кайтарилиши керак булган саноат корхонасига комплектация учун келтирилган тайёр буюмлар таннархи хам курсатилади.
Бу моддада товарлар киймати сотиш ва сотиб олиш бахоси уртасидаги фаркда, шунингдек, мол етказиб берувчи урнатган устама суммасида курсатилади. “Дебиторлар” булимида корхонанинг бошка хукукий ва жисмоний шахслар ихтиёридаги бюджет, шуъба ва бирлашган корхоналар, ходимлар ва бошкалар куринишидагилар ихтиёрида булган карзлар суммаси курсатилади.
“Баланс активи буйича жами” (400к) моддасида (сатр.130+390) каторлар йигиндиси акс эттирилади.
Баланс пассиви икки булимдан, яъни “Уз маблаглари манбалари” ва “Мажбуриятлар” дан иборат .
“Устав капитали” моддасида корхона таъсисчиларининг хиссалари (улуш, номинал кийматдаги акциялар, пай ажратмалари) йигиндиси сифатида таъсис хужжатларда руйхатдан утган устав капитали хажми курсатилади.
Устав капитали ва таъсисчиларнинг устав капиталига хисса (ажратма) карзлари балансда алохида курсатилади.
“Кушимча капитал” моддасида корхона акция номинал кийматидан юкори бахода бирламчи сотишда олинган эмиссион даромад суммаси курсатилади. Кушимча капитал хисоби 8400“Кушимча капитал” счетида олиб борилади.
“Захира капитали” моддасида корхона уставига асосан фойда хисобидан ташкил этилган захира фонди, бойликлар кайта бахоланиши натижасида ташкил топадиган инфляция резерви, шунингдек, пул маблагларидан ташкари беминнат берилган бойликлар киймати, кайсики, хиссадорлик жамияти бойликларини оширадиган киримлар курсатилади. Захира капитали хисоби 8500 счетда олиб борилади.
“Сотиб олинган хусусий акциялар” моддасида кохонанинг уз акцияларининг сотиб олинган кисмининг киймати акс эттирилади.
“Таксимланмаган фойда” моддасида квартал хисоботида фойда-нетто, яъни тайёр махсулот, яримфабрикат, сотиб олинган буюмлар, бажарилган иш ва курсатилган хизматлар реализациясидан олинган молиявий натижани акс эттирадиган, шунингдек жараён даромадлари ва киримлар, 9400-счетдан утказиладиган харажатлар, корхона учун ноанъанавий, тасодифий турига тегишли фойда ва даромадлар , корхона фаолияти буйича даромадлар ва харажатлар акс эттириладиган 9900-счет билан 9800-счет “Фойдадан солик хисоблаш ва тулаш”, кайсики, корхона хисобот йили давомида солик туловини акс эттирадиган, шунингдек, фойдадан соликни сунгги хисоби буйича солик суммаларини акс эттирадиган счетлар фарки сифатида курсатилади.
Хисобот йили соф фойдаси (зарари) колган 9900-счет колдиги (дебетдаги зарар ёки кредитдаги соф фойда) 8710-счетга утказилиб, бу счет беркитилади. Йиллик хисоботда 8720-счет кредитига утказилган фойда , шунингдек, 450 каторда хам курсатилади.
Бу счетда олдинги олдинги йиллар таксимланмаган фойдалари колдиги акс эттирилган булиб, унда хисобот йили таксимланмаган фойдаси олдинги йил таксимланмаган фойдаси билан кушиб курсатилади.
“Узок муддатли мажбуриятлар” баланс пассиви 2 булимида корхонага банк ва бошшка хукукий шахслардан олинган узок муддатли кредит ва карз суммалари курсатилади.
“Жорий мажбуриятлар жами” (600к) моддасида корхонанинг хамма киска муддатли мажбуриятларини курсатади.
“Баланс пассиви буйича жами” (780к) моддасида (сатр.480+770) катордаги курсаткичларни жамлаб курсатилади.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish