Меъморчилик.
17 аср испан меъморчилиги ўтган асрда махкам илдиз отган эрререска ёки нақшсиз услуб номи билан машхур Хуан де Эррера ва унинг мактаби анъаналари бархам топиши йўлида ривожланди. Абсолютистик ҳокимият барқарор топишига ва кураш олиб бораётган католицизм ғоялари учун бошқа усуллар талаб этилар эди; серхашам декоративликка, ғаройиб махсус эффектлар билан томошабин тасаввурини мафтун этадиган усулларга қизиқиш ортди.
Испания меъмочилигида барокконинг ўрнашиши юқори чўққида эди. Безакдорлик принциплари миллий меъморчилик руҳига ҳам хос эди; маълумки олдинги даврда у платереск қурилмаларида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Эррерага хос безаксиз услубнинг етакчилик қилиши маҳаллий анъаналарни ривожланишига тўсқинлик қилган. Маҳаллий анъаналарда халқ ижоди элементлари кучли бўлиб, мавритан меъморчилигининг безакдорлиги акс садоси яшар эди. Шунинг учун эрререск услубининг устунлиги дарз кетганида, испан меъморлари катта хоҳиш билан у даврга нисбатан замонавий, испан меъморчилигининг туб жиҳатларини ривожланишига қулай имкониятлар яратиб берадиган барокко услуби шаклларига мурожаат қила бошлашди. Бундай шароитларда меъморчилик бу давр бадиий маданиятида аҳамиятли даражада ривожланишини умид қилиш мумкин эди, бироқ 17 аср испан меъморчилиги тасвирий санъат каби юқори чўққига чиқа олмади.
17 аср биринчи ярмида Испания меъморчилигида эски услубни ўзига хос енгиб ўтиш ва янги шаклларни илк ривожлантириш босқичи бўлди. Нақшсиз услуб анъаналари испан меъморларининг декоратив фантазиясини хали хануз ривожлантиришига тўсқинлик қилар эди.
Бу ерда барокко услуби таклиф қилинган италиялик меъмор Крешенция қурилмаларида ва Италия намуналарини ижодий қайта ишлаб чиқаётган испан меъморларининг ўзида ҳам кузатилади.
Эррера давомчиси бўлмиш меъмор Хуан Гомес де Мора (1580-1648) ижодига мансуб режасига кўра иезуит ибодатхонаси, қисман рим черкови Джезуни акс эттирадиган Саламанкадаги Иезуит коллегияси черковида (1617 йилда асос солинган; бинонинг тепа қисми тугалланиши 18 аср ўрталарига бориб тақалади.) Эррера услубининг жиддий канонига қарма-қарши равишда безакдорликка ва композицион эркинликка интилиш сезилади.
1632-1667 йилларда ишлаган архитектор Франсиско Баутистнинг Мадриддаги Сан Исидро Эль Реаль собори фасади (1626-1651) хали ошкора шаклларда бўлмасада, барокко услуби принциплари қўлланилганлиги билан ажралиб туради. Қурилма яхлитлик ва тантанаворлик хиссини сингдиради. Шунингдек рассом ва меъмор Кичик Франсиско Эррера (1662-1685) ижодига мансуб Сарагосдаги кўпгумбазли Нуэстра Сеньора дель Пилар собори бу даврда барокко меъморчилиги испан ерларида энди уйғонаётганидан далолат беради.
Испан меъморчилиги изланиш жараёнидалигини 17 асрнинг энг жозибадор ёдгорликларидан бири – рассом ва ҳайкалтарош Алонсо Кано (1601-1667) яратган Гранададаги соборининг бош фасадидан хулоса қилиш мумкин.
Гранададаги собор фасади бинога ўрнатилган гўёки учоралиқли баҳайбат триумф аркасини ташкил этади. Бу композициянинг барча элементлари бир – бири билан боғланган: вертикал интилган асосий қисмлари тўғри, текис декоратив пилястрлар ҳаракати билан илиб олинган, аркаданинг оҳиста кўриниши кириш пештоқи, думалоқ деразалари, шунингдек девор юзасини безаб турган ва пилястрлар капителини тугаллаётган медальонлар билан уйғунлашади.
Меъмор фасаднинг вазмин кўринишини бўртган карниз мотиви билан дадил бойитади. Карниз бинонинг бўйини нафақат икки қаватга бўлади, балки ўзининг тизмаси ва шакли билан унинг ечимига янги ва ноанъанавий ритмик акцент башх этади.
Канонинг кўпқиррали маҳорати бу ерда жозибали куч билан акс этди. Деталлар чизмаларининг равшанлиги пластик ифодалилик ва нафақат декорнинг ҳар бир элементи, балки бутун яхлит фасад тугалланганлиги билан уйғунлашади.
Одатда Канонинг қурилмаларини аниқ барокко характерига эга эга деб баҳолашади. Бироқ у на Испания барокко меъморчилиги, ва на бошқа мамлакатларники билан ўхшашликка эга. Бу ерда олдинги давр миллий анъаналар билан ҳам тўғридан тўғри боғлиқлик йўқ. Унинг қурилмаси ўзига хос ва истеъдодли меъморнинг бой ижодий фантазияси мевасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |