17 – мавзу. Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари



Download 275,79 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.07.2022
Hajmi275,79 Kb.
#842194


17 – мавзу. 
Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари 
Режа: 
1.
Конусли юзаларни шаблон билан ўлчаш. 
2.
Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган учлемерлар турлари. 
Халқаро бирликлар системасида ясси бурчак бирлиги сифатида радиан қабул 
қилинган бўлиб, радиан —ѐйининг узунлиги радиусга тенг бўлган сектор 
ҳосил қилувчи иккита радиус орасидаги бурчакдир. Машинасозликда, одатда, 
қулай ва ўрганилган бирликлардан, яъни градус, минут ва секундлардан 
фойдаланилади. Градус сифатида тўла айланага тиралиб турувчи марказий 
бурчакнинг 1/360 бўлагига тенг ясси бурчак қабул қилинади. Бундан 
олтмишлик саноқ системаси қабул қилинади, яъни бир градус 60 мин. га, бир 
минут 60 
с 
га тенг деб олинади. Ясси бурчак ўлчов бирликлари қу- йидаги 
нисбатда бўлади. 1 радиан=360°/π = 57°17
/
45" = 3437’45" = 206265". 
Баъзан кичик бурчаклар тригонометрик ифодалар, масалан, синус ѐки 
тангенс орқали топилади. Кичик бурчакнинг синус ва тангенсини 
радианларда ифодаланган бурчакка тенг қилиб олиш мумкин. Бундай 
тахмин ўзини оқлайди, чунки 25° гача бўлган бурчакларда бу хатолик 10% 
дан ошмайди. 
Бурчак ўлчамларининг ўзига хослиги шундан иборатки, уларни 
тайѐрлаш ва текшириш аниқлиги бу бурчакни ҳосил қилувчи томонлар 
узунлигига боғлиқ бўлади. Томон қанча кичик бўлса, уни тайѐрлаш ва 
бурчакни ўлчаш шунча қийин бўлади. Шунинг учун бурчак ўлчамларига 
қўйиладиган допусклар номинал ўлчамга қараб эмас, кичик томон 
ўлчамига қараб белгиланади. 
Конус ўлчамлари турли усуллар билан берилиши мумкин. Улардан 
икки хили машинасозликда кенг тарқалган. Конус бурчагининг қиймати 
ѐки унинг конуслиги берилади. Конус бурчаги сифатида конус ўқи орқали 
ўтувчи текисликдаги конус ясовчилари орасидаги бурчак қабул қилинган. 
Баъзан конус бурчаги ўрнида қиялик бурчаги, яъни конус ўқи билан 
ясовчиси орасидаги бурчак ҳам олинади. Қиялик бурчаги конуслилик 
бурчагининг ярмига тенг бўлади. Бу бурчаклар градусда ўлчанади. 
Конуслилик иккита исталган кўндаланг кесим юзаси диаметрлари 
фарқининг конус ўқи бўйлаб улар орасидаги масофага нисбатига тенг 
миқдордир. Кўпинча чизмаларда конуслилик 1 : 
L
нисбат кўринишида 
берилади, бу ерда 
L
—диаметрларининг фарқи 1 мм га тенг бўлган кесим 
орасидаги масофа. Бу конуслиликни бутун сонлар кўринишида ифодалаш 
имконини беради ва уларни ўлчашда қулайлик туғдиради. Рақамли 
бошқариладиган станокларда фойдаланиладиган конуслар бундан мустасно. 
Уларда конуслилик 7 : 24 нисбат билан белгиланади. Бу нисбатнинг маъноси 
юқорида айтиб ўтилганидек, яъни бир-биридан 24 мм узоқдаги кўндаланг 
кесим юзалари диаметрлари орасидаги фарқ 7 мм га тенг. 


Шчип
Машинасозликда кўпинча Морзе конусларидан фойдаланилади. Морзе 
конуслари бир хил бурчакка эга бўлади, бу бурчакнинг номинал қиймати 
2°51'51"га тенг. Бурчакнинг бу қийматдан четга оғиши конуснинг аниқлик 
даражасига боғлиқ. Морзе конуслари 0 дан 6 гача бўлган номерлар билан 
фарқланади. Конус номери энг катта диаметр қийматига боғлиқ бўлиб, 0 
номерли конус учун бу диаметр 9 мм га, 6 номерли диаметр учун эса 60 мм га 
тенг бўлади. 
Бурчакларни ўлчаш методларини учта асосий кўри- нишга бўлиш 
мумкин. 
1.
Бикр бурчак ўлчагичлар билан таққослаш усули. Намуна сифатида бикр 
бурчак ўлчагич қабул қилинади ва ўлчаш жараѐнида текширилаѐтган 
бурчакнинг намуна бурчагидан оғиши текширилади. Оғишлар ѐруғ 
тирқишни ричаг-механик, ричаг-оптик ва пневматик приборлар ѐрдамида 
ўлчаш йўли билан, шунингдек, бўяш усули билан аниқланади. 
2.
Бурчак ўлчагич шкалали приборлардан фойдаланишга асосланган 
абсолют усул. Буюм бурчаги прибор шкаласи бўйича бевосита бурчак 
бирликларида ўлчанади. Улчашнинг бу тури автоколлимацион трубалар 
ѐрдамида, оптик ўлчаш каллаклари, оптик ўлчаш столи, асбоб ўлчаш ва 
универсал микроскоплар, гониометрлар, «ватерпас» ва бошқа приборлар 
ѐрдамида амалга оширилади. 
3.
Бурчак билан тригонометрик ифодалар орқали боғланган чизиқли 
ўлчамларни ўлчашдан иборат бўлган билвосита (тригонометрик) усул. 
Бундай ўлчашларга бурчакларни универсал микроскопларда ўлчашнинг 
координата усули, ричагли приборларни ишлатиб координатали ўлчаш 
усули, синусли ва тангенсли чизғичлар ѐрдамида ҳамда шариклар, 
роликлар ва узунликнинг тугал ўлчовлари ѐрдамида ўлчаш усуллари 
киради.
Санаб ўтилган ўлчаш усулларининг баъзи схемалари 51-расмда 
келтирилган. Буюмнинг ички бурчаги саккиз қиррали ўлчаш призмаси 
ѐрдамида ўлчаниши мумкин (51-расм, 
а).
Призманинг иш ѐқлари билан 
бурчак ҳосил қилувчи ѐқлар орасидаги зазорга қараб бурчакнинг тўғрилиги 
ҳақида фикр юритиш мумкин. Зазор нолга тенг бўлганида ўлчанадиган 
бурчак қиймати а = = 180°—β ифодадан топилади. 51- расм, 
б, в
да 
бурчании намуна бурчак ўлчагич ѐрдамида ва шчуп тўплами ѐрдамида 
тирқишларга қараб баҳо бериш усули кўрсатилган. 51-расм, 
г
да оптик 
бурчак ўлчагич билан конус бурчагини абсолют ўлчаш схемаси 
кўрсатилган. 
51-расм, д, е, ж, з да конусни база масофа бўйича конусли калибр билан 
ўлчаш схемаси кўрсатилган, бунда 51- расм, з да тасвирланган конусгина 
яроқли ҳисобланади. 

Download 275,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish