Лаҳим атрофидаги ноэластик деформацияланиш чегаралар параметрларини тажрибада аниқлаш усуллари.
Ноэластик деформацияланиш чегарасининг тажрибада аниқланадиган асосий параметрларига массивдаги лаҳим контури атрофида тарқалган чегара чуқурлиги ва унинг ичидаги тоғ жинсларининг тавсифи ҳисобланади.
Шунинг учун массив ичидаги ноэластик деформацияланиш чегараси ривожланиши даражаси ҳақида мулоҳаза юритганимизда скважина ёки шпурлар деворларини текшириш учун РВП тоифали махсус оптик асбоблар ёрдамида ўрганиш усулларидан фойдаланамиз (17.1-расм).
РВП тоифали асбоблар ёрдамида шпур юзасига нисбатан жойлашган дарзликларни аниқлаш ва уларнинг очилиш даражасини ўлчаш ёки скважина деворларидаги очиқ дарзликларни таҳлилий қайд этиш мумкин. Шунингдек махсус мосламалар ёрдамида дарзликларни расмга олиш мумкин. Оптик асбоблар ёрдамида скважиналар ёки шпурлар деворини текшириш ва дарзликларни қайд этиш ишлари 15÷20 м гача бўлган чуқурликларда олиб борилиши мумкин. Бу усул кўп меҳнат талаб этиши билан ажралиб туришини, бундан ташқари унинг натижалари деворнинг ғадир-будирлик даражасига жуда ҳам боғлиқ эканлигини эътиборга олиш зарур.
Жуда катта чуқурликларда кузатиш ишлари олиб бориш зарур бўлганда скважинали телевизион қурилмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улардан бири қуйидаги расмда тасвирланган (17.2-расм).
17.2-расм. Скважинали телевизион қурилма.
1 – видео назорат қурилмаси; 2 – тасвирга олиш камераси.
Қурилма диаметри 100÷200 мм бўлган ҳар қандай чуқурликдаги скважиналарда кузатиш ишларини олиб бориш имконини беради. Бунда чуқурлик фақатгина кабел узунлиги билангина чегараланади. Зарурий ҳолларда экрандаги тасвирлар расмга олиниши имкониятлари ҳам мавжуд. Тасвирга олиш камерасининг оптик тизими айланиши мумкинлиги сабабли скважина деворининг бутун айлана қисмини тасвирга олиш мумкин.
Лаҳим ичидан скважина бурғуланганда керн чиқиши ва унинг майдаланганлик даражаси бўйича ҳам ноэластик деформацияланиш чегараларининг ривожланиши ҳақида муҳокама юритиш мумкин. Бироқ бу ерда ноэластик деформацияланиш чегараси узунлигини аниқлашда камчиликлар бўлиши мумкин. Шунингдек тоғ жинси массивининг кучланганлик ҳолати ва бурғилаш жараёнида керн бутунлигига динамик юклама таъсир этади.
Лаҳим атрофидаги турли кучланганлик ҳолати чегараларининг сонли тавсифланиши, айниқса уларнинг вақт бўйича ривожланиш динамикаси инструментал усуллар ёрдамида олинади ва ўз навбатида геометрик ва физик усулларга бўлинади.
Геометрик усулга тоғ жинсларининг массив ичида ва лаҳим атрофида мутлоқ ва нисбий силжиши (деформацияси) ни ўлчаш киради.
Массив ичидаги деформация ва силжишларни ер соти реперлари (17.3- а, расм) ёрдамида аниқлаш мумкин. Уларнинг конструкцияси, ўлчаш услуби етарлича ишлаб чиқилган ва ҳар қандай кон-геологик шароитларда кенг қўлланилади.
Ер ости реперлари кон лаҳимларига махсус бурғиланган скважиналарга ўрнатилади. Одатда ҳар бир скважинага ер юзаси билан боғлиқ равишда бир нечта эгилувчан (симли) ёки жуда қаттиқ (штоклар) ер ости реперлари ўрнатилиши мумкин. Ер ости реперлари ўзида конструкциясига мос бўлган ҳамда скважинага цементлаш ёки қаттиқ пона қоқиб мустаҳкамланадиган метал патрубка ёки ёғоч цилиндрларни мужассам этади. Бўш тоғ жинсларида ўзида ташқи қисми эгилувчан элементлар билан таъминланган, тоғ жинсига сим ёки штанганлар билан тортиб маҳкамланган металл цилиндрларни намоён этувчи лангар кўринишидаги реперлар қўлланилади.
д
17.3-расм. Ер юзасидан қазиб ўтилган скважинага ўрнатилган ер ости репери (а), ер ости реперларининг турлари (б, в, г) ва штрек атрофида ноэластик деформацияланиш чегарасининг вақт бўйича ривожланиши (д) ни ер ости реперлари ёрдамида қайд этиш:
а – қояли тоғ жинслари массивидан ўтилган қия скважинага ер ости реперларини цементлаш орқали маҳкамлаш; б – цементлаш орқали маҳкамланган метал ер ости реперлари; в – пона қоқиш воситалари ёрдамида маҳкамлаш ёғоч ер ости реперлари; г – заиф тоғ жинсларига ўрнатиш учун мўлжалланган метал ер ости реперлари;
1 – скважина; 2 – ер ости реперлари; 3 – ер ости реперларини ер юзаси билан боғлайдиган ингичка сим ёки трос; 4 – скважина йўналтиргичи; 5 – асосий кронштейн; 6 - блоклар; 7 - ёрдамчи кронштейн; 8 – қарама-қарши юклар; 9 – турғун нивелир рейкаси; 10 – ер ости репери танаси; 11 - резинали қистирмалар; 12 – ер ости реперидан тросни ўтказувчи трубкалар.
Тоғ жинсларининг лаҳим контурига нисбатан силжишини ер ва устки қатлам ёки лаҳимнинг ён деворлари жуфт реперлар ва махсус ўлчовчи устунлар (масалан СУИ-П) ёрдамида соддалаштирилган ёнма-ён ўлчаш (конвергенция) усулида аниқланиши мумкин (17.4-расм).
Жуфт реперларни тик ётган ва вертикал қатламларни ёки маъдан томирларни қазиб олиш шароитларида ёнма-ён бўлган атроф тоғ жинсларини ўлчаш учун қўллаш қулай. Бу ерда жуфт реперлар очувчи блоклар деворларига яъни маъдан танасининг уст ёки ост томонларига маҳкамланади.
Тоғ жинслари дарзликлар кўринишида парчаланади ва кейинчалик уларнинг очилиши маячкалар деб номланиш ёрдамида қайд этилади. Белгиланган жойдаги тоғ жинслари оралиғида кўринадиган дарзликларнинг очилиши даврий ўлчаниб борилади.
а
б
17.4-расм. Кон лаҳимларида жуфт реперларнинг ўрнатилиши ва конструкцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |