педагог томонидан ўрганилаётган мавзунинг нарса, ходиса ва воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни ўқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, ҳимия, она тили, рус тили каби шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир фаннинг у ёки бу мавзуга оид қонун-қоидаларни қанчалик асосли эканлигини фактлар мисол ва далиллар келтириш, шунингдек, масалалар, мисоллар ишлаш йўли билан исботлаб беради. Бу жараён талабаларнинг фаол иштирок этишларини таъминламай туриб кўтарилган мақсадга еришиб бўлмайди. Айниқса баён қилаётган материалларни умумлаштириб ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз мулохазалари билан иштирок етишларини таъминлаш муҳим. Муаммоли - изланиш методлари муаммоли таълим жараёнида қўлланилади. Бу методдан фойдаланишда ўқитувчи аввал муаммоли вазият яратади, саволлар қўяди, масалаларни, намунавий топшириқларни таклиф қилади, муаммоли вазиятни ечишга қаратилган мухокамани уюштиради, хулосаларни тўғри ёки нотўғрилигини таҳлил қилиб беради. Ўқувчи-талабаларнинг олдинги билим ва кўникмаларига асосланиб, муаммоли вазиятни ҳал қилиш турлари тўғрисида таклифларни айтади, муаммоли вазиятни ечишнинг энг оқилона йўлини танлайди. Бу метод ўқувчи- талабаларнинг билимга қизиқишини оширибгина қолмай, уларда фикрлаш ва ўз фикрини айтиш қобилиятларини ҳам ривожлантиради. биринчи навбатда талабаларнинг ўқув материалларини тезроқ ва мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш билимидаги типик камчиликларни тез аниқлаш учун қулай. Репродуктив методлар айниқса ўқув материалларини мазмунан асосан ахборот характерида бўлса, мураккаб ва бутунлай янги билимлар ўрганилиши лозим бўлган ҳолатда самарали натижа беради. Тафаккурнинг репродуктивлик характери педагог ёки бошқа манба орқали ҳабар қилинадиган ўқув ахборотларини фаолроқ қилишини ва эслаб қолинишини назарда тутиб, ҳикоя, маъруза, кўргазмали ва амалий ишлар ҳам репродуктив асосига қурилиши мумкин. Репродуктив характерига эга амалий ишлар шуниси билан фарқ қиладики, бу ишлар давомида ўқувчи-талабалар намунага кўра илгари ёки яқиндагина ўзлаштирган фаоллигини ошириш мақсадида у кўпинча эвристик, яъни қисман изланувчан метод билан қўшиб олиб бориши мумкин. Янги мавзуни баёни давомида ўрганилаётган материалларнинг баъзи элементлари устида ўқувчи-талабаларга фикр юритиш имкони берилади. Педагог томонидан енгил қисқа саволлар тузилиб, ўқувчи-талабаларнинг иштирокида уларга жавоб топишга ҳаракат қилинади. Эвристик метод талабаларнинг билиш даражасини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Демак, эвристик метод янги мавзуни идрок қилишда ўқувчи- талабаларнинг ҳам қисман иштирок этишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |