16.2. Менежмент маданиятининг асосий элементлари
Менежмент маданияти таркибига бошќариш ходимлари маданияти, бошќариш жараёнлари маданияти, мећнат шароити маданияти ва ћужжатлари маданияти киради (16.10-чизма).
Менежмент маданиятининг барча элемент ўзаро боѓлиќ ва ўзаро таъсир этувчидир. Шу билан бирга улар орасида бошќариш ходимлари маданияти етакчи аћамиятга эга. Раћбар бошќарув жараёни маданиятининг юќори даражасига эришиш ва ўз мећнатини ташкил этишни такомиллаштириб бориши керак.
Бошќариш ходимлари маданияти кўп омилларга боѓлиќ, умумий маданият даражаси, ишбилармонлик сифатлари, менежмент илмини чуќур ва ћар томонлама билиш ва уни ўз фаолияти жараёнида ќўллай олиш билан тавсифланади.
Ћар бир корхона ва ташкилот раћбари ўз вазифасини бажариш жараёнида жамоанинг бошќа аъзолари билан муносабатда бўлар экан ишбилармон кишилар ўртасида мавжуд ахлоќий ќоидаларга бўйсунади. Ћар бир жамоада хайрихоћлик, инсонга ћурмат мућити мавжуд бўлиши керак. Менежмент маданияти мансабпарастлик, шавќатсизлик, ќўполликка зиддир. Менежмент тизимида, шунингдек, давлат томонидан белгиланган меъёрларига риоя ќилмаслик, ваъдабозлик, фаолиятга нотўѓри баћо бериш ва бошќа хусусиятларга йўл ќўйиб бўлмайди.
Бошќариш ходимлари маданиятини таъминлашнинг асосий йўллари - менежмент илмини чуќур эгаллаш, умумий маданий даражаси ва малакасини мунтазам ошириб бориш, ўз фаолияти натижаларини таћлил этиш ва тушуниш, ижобий шахсий сифатларни ривожлантиришдан иборат.
16.10-чизма
Менежмент маданиятининг элементлари
Менежмент маданияти учун бошќариш жараёнини ташкил этиш маданияти даражаси мућим аћамиятга эга. Бошќариш жараёни маданиятига риоя ќилиш корхонада замонавий менежмент жараёни ќўлланилишини билдиради.
Бошќариш жараёни маданияти шунингдек, менежмент мећнатини (менежмент мећнатини маќбул таќсимлаш, кооперация ќилиш ва чегаралаш, ишчилар сонини меъёрлаш, кадрларни тўѓри жойлаштириш ва улардан фойдаланиш) ва ишловчи иш жойини (иш жойи ва бинонинг ќулайлиги, уларнинг санитария-тозалик талабларига жавоб бериши), маќбуллаштириш, мажлисларни, сућбатларни, ташрифчиларни ќабул ќилиш, учрашув, ходимлар хатлари билан танишишни тўѓри ташкил этиш ва расмийлаштиришни ћам ќамраб олади.
Бошќариш жараёнида турли-туман техника - оддий калькулятордан тортиб мураккаб ЭХМларгача ќўлланилади. Раћбарлар бу техника имкониятлари ва маќбул фойдаланиш соћаларини билишлари лозим бўлиб, бу менежмент маданияти даражасини билдиради.
Менежмент маданиятининг ажралмас элементи - ћужжатлар юритиш маданиятидир. Ћужжатларнинг бошќариш жараёнидаги аћамияти жуда катта, чунки бошќаришнинг бирор-бир вазифасини ћужжатлар асосида етказилиб берилувчи ахборотсиз амалга ошириб бўлмайди. Ћужжатлардаги ахборот корхона ташќи ва ички фаолиятининг барча томонини ќамраб олади. Бошќариш жараёнининг барча операциялари амалда ћужжатлардан бошланиб, ћужжатлар билан тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |