16- боб. Тўлов баланси



Download 365 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi365 Kb.
#191227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
16-боб

Асосий таянч иборалар

1. Товарлар - моддий неъматлар, уларни сақлаш, уларга эгалик қилиш мумкин. Товарларга мисоллар - озиқ овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, автомобиль, телевизор, станоклар, машмна ва ускуналар ва х.к.


2. Хизматлар - истеъмолчи талаби асосида бажариладаган амалиёлардан иборат. Улар моддий эмас. Уларни сақлаб бўлмайди. Хизматлар моддий активлар сифатини ўзгартириши мумкин. Масалан: автомобилни капитал таъмирлаш натижасида унинг сифати яхшиланади. Хизматларга мисоллар - медицина , маориф, транспорт, алоқа, савдо - сотиқ, маиший-коммунал ва х.к. хизматлар.
3. Институционал бирлик - мустақил равишда иқтисодий фаолият юритувчи бирликдир. У- уй хўжалиги ёки хуқуқий мақомга эга бўлган корхоналар кўринишида бўлади.
4. Институционал бирлик резидент ёки норезидент бирлик бўлиши мумкин.
5. Иқтисодий худуд - резидент бирликларнинг эркин фаолият юритиш хуқуқига эга бўлган худудлар мажмуасидан иборат.
6. Иқтисодий операциялар - ҳар қандай иқтисодий маънога эга бўлган муносабатлардир.
7. Оқимлар - ҳисобот даврида бўлган иқтисодий ўзгаришларни ифодаловчи операциялардир. Масалан: ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, ҳисобот охирида омбордаги товар миқдорининг ҳисобот даври бошига нисбатан қанчага кўпайганлиги (қиймат ёки натура шаклида), ҳисобот даврида олинган даромад ҳажми, 1 йилда қилинган экспорт ёки импорт ҳажми.
8. Захиралар - иқтисодий, социал жараённинг маълум бир санадаги холатини ифодалайди. Захираларга мисоллар - 1 январ (ой боши ва охиридаги) холатига, мамлакатдаги аҳоли сони, омбордаги товарлар миқдори, мамлакатнинг резерв активлари миқдори, банкларнинг актив ёки пассивлар ҳажжми, мамлакатнинг миллий бойлик ҳажми ва х.к.
9. Трансфертлар - жорий ёки капитал трансферт бўлади. Капитал трансфертлар - бир ҳисобот давридан кўпроқ вақт мобайнида ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланиладиган товарлар ва номоддий активлардан иборат. Ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган техника ва қуроллар капитал трансферт ҳисобланмайди.
10. Жорий трансфертлар капитал бўлмаган барча трансфертлардан иборат.
11. Солиқлар - давлат бюджетига бевосита ёки билвосита (яширин) тўланадиган ва ўрни қопланмайдиган тўловлардан иборат.
Бевосита солиқлар қонун билан белгиланган тариф асосида тўланадиган солиқлардан иборат. Унга мисоллар -қўшилган қиймат солиғи, мулк солиғи, импорт ва экспорт божлари, фойдадан олинадиган солиқ, даромад солиғи ва х.к.
Яширин солиқлар (субсидиялар) - давлат томонидан унинг буюртмаси асосида товарларни белгиланган ҳарид нарҳлари асосида сотиб олиб, бошқа бирликларга сотиш натижасида юзага келади.
12. Иқтисодий жараёнлар содир бўлган вақтдаги бозор баҳоларида ҳисобга олинади.
13. Иқтисодий жараёнларда маҳсулотнинг бозор баҳосини уч хил кўринишда талқин ва қайд этиш мумкин: асосий баҳода, ишлаб чиқарувчи ва истъмолчи баҳосида. Бир баҳодан иккинчи баҳога ўтиш учун уни ташкил қилувчи омилларни билиш кифоя.
14. Активлар - эгасига бирор наф келтириши мумкин бўлган иқтисодий объектдир.
15. Активлар моҳиятига кўра молиявий ёки номолиявий бўлиши мумкин.
Молиявий активларга мисоллар - монетар олтин, нақд пуллар, депозитлар, қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар, акциялар, берилган кредитлар ва қарзлар ва х.к.
Номолиявий активларга мисоллар - ер, уй-жойлар, товарлар, буюмлар, санъат асарлари, компьютер дастурлари, ахборот базаларини бошқариш дастурлари. конлар, сув хавзалари, ўрмонлар ва бошқалар.
16. Активлар келиб чиқиш табиатига кўра ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмаган активларга бўлинади.
Ишлаб чиқарилган активлар - инсон томонидан яратилган активлардан иборат. Уларга мисоллар - уй-жойлар, иншоотлар, йўллар, машина ва ускуналар, истемол товарлари, яратилган асарлар асл нусхаси ва уларга эгалик хуқуқи, компьютерлар дастурлари, ахборот базаларини бошқариш тизимлари ва х.к.
Ишлаб чиқарилмаган активлар - ер, конлар, сув хавзалари, дарё ва унинг ирмоқлари, ўрмонлар, табиий ўтлоқлар, патентланган иқтисодий объектлар, хали ишлаб чиқарилмаган активларга эгалик хуқуқи ва х.к.
17. Мажбуриятлар - ўз активини камайиши ҳисобига бошқа бирликка қайтариб берилиши керак бўлган иқтисодий объектлардан иборат.
18. Махсус қарз олиш ҳуқуқи(СДР) ХВФга аъзо мамлакатларнинг унинг счётига у белгилаган квота миқдорида ўтказиб қўйган маблағларидан иборат.
19. Молиявий лизинг капитал товарни келишилган муддат ичида тўла сотиб олиш шарти билан олиш. Тўлов ҳақи бўлиб-бўлиб тўланади. Товарни қиймати тўла қопланмагунча олувчи фоизлар тўлаб туради. Бу операция ишлаб чиқариш ҳисобланмайди. Моҳиятига кўра кредит олиш-бериш операцияси саналади.
20. Портфель инвестициялар - резидент ёки норезидент институцион бирликлар томонидан бошқа бирликлар акцияларини сотиб олиш демакдир. Бунда, устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдордаги инвестиция қўйилмалари портфель инвестиция бўлади. Портфель инвестициялар улуши10 фоиздан кўп бўлса, у тўғри инвестиция сифатида тавсифланади.
21. Тўғри инвестициялар резидент ёки норезидент институцион бирликларнинг корхона фаолиятини бошқаришда қатнашиш ва дивидендлар олиш мақсадида қўйган инвестицияларидан иборат.
22. Резерв активлари тўлов қобилияти юқори бўлган активлардан иборат.
23. Резидент бирликлар иқтисодий манфат(қизиқиш)и мамлакатнинг иқтисодий ҳудудига қаратилган институцион бирликлардан иборат.
24. Рента ишлаб чиқарилмаган актив бўлган ер ва конларни бошқа бирликларга фойдаланишга берилганда олинадиган даромадлар. Бу мулкдан олинган даромад ҳисобланади.
25. Инвесторнинг инвестициядан олган даромадларини қайта инвестиция қилиши реинвестиция дейилади.
26. Савдо кредитлари савдо-сотиқ операцияларини молиялаштириш учун фойда-ланилган қисқа муддатли кредитлар, товар ва хизмат сотиб олиш натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ёки талаблардан иборат бўлади.
27. Соф активлар иқтисодий бирлик активларининг мажбуриятларидан кўп бўлган қисми.
28. Соф қарзлар иқтисодий бирлик мажбуриятларининг активларидан кўп бўлган қисми.
29. Соф кредитлаш иқтисодий бирликнинг маълум бир даврдаги иқтисодий фаолияти натижасида бошқа бирликларга берган соф активларини миқдорини ифодалайди.
30. Соф қарз олиш Иқтисодий бирликнинг маълум бир даврдаги иқтисодий фаолияти натижасида бошқа бирликлардан олган соф қарзларини миқдорини ифодалайди
31. Тўлов баланси Мамлакатнинг чет эл билан бўлган иқтисодий фаолияти натижаларини ифода этувчи счётлардан иборат.
32. Фоизлар тўловлари дебиторнинг кредитор фойдасига олган қарзи учун тўлаши лозим бўлган тўловлардан иборат. Фоиз тўлаш асосий қарз миқдорини камайтирмайди.
33. Халқаро инвестиция баланси мамлакат резидент бирликларининг активлари ва мажбуриятлари ҳолатини ифода этувчи баланс. Одатда йилнинг охиридаги ҳолатида баҳоланади.
34. Ялпи ташқи активлар мамлакат резидент бирликларининг норезидентларга бўлган талабларининг йиғиндисидан иборат.
35. Ялпи ташқи мажбуриятлар мамлакат резидент бирликларининг норезидентлар олдидаги мажбуриятларининг йиғиндисидан иборат.

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish