15-мавзу. ЎЗбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши


-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ УСУЛЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ



Download 68,81 Kb.
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi68,81 Kb.
#40892
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ИДТТСУ маъруза

19-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ УСУЛЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ.

19.1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бозор ва давлат усуллари мувофиқлиги.


19.2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг намоён бўлиши шартлари.
19.3. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг устувор йўналишлари.
19.4. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва мoдeрнизaциялаш шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларини соҳа ва тармоқлар даражасида мувофиқлаштириш.
19.5. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларини илмий ва амалий уйғунликда оптималлаштириш.


Таянч иборалар: Бозор ва давлат механизми, ислоҳотларнинг пировард мақсади, ислоҳотларнинг беш тамойили, ислоҳотлар тартибга солиш стратегияси, бозор иқтисодиёти, ижтимоий-йўналтирилган бозор иқтисодиёти, иқтисодиётни модернизация қилиш, иқтисодиётни эркинлаштириш, бозор ва давлат таъсирини оптималлаштириш.

Бозорга мос рақобат тизимини яратиш ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги монопол ўзаро келишувга барҳам бериши керак. Бошқача айтганда, бозорда шундай иқтисодий субъектлар пайдо бўлиши керакки, уларнинг манфаати турли йўналишда бўлиб, улар ўз мақсадига эришиш учун бир-бирига айтмасдан беллашиши керак.


Рақобат корхона эгаларининг хўжалик юритиш усулига кўра, ўз реализациясини капитал харажати ва ўзи-ўзидан ўсиб бориши жараёнида топади.
Рақобат тадбиркорга объектив хусусият касб этадиган мажбурий куч бўлиб, уни сарфланган ҳар бир бирлик капитали учун фойдасини кўпайтириш ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг янги шакл ва усулларини қидириб топишга ундайди. Бунинг учун бозор иштирокчилари янги техника ва технологияни ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш, ташкил этишнинг янги усулларини қўллашга ҳаракат қилади.
Субъектлар хатти-ҳаракати ва бозор учун ишлаш жараёнида рақобатнинг икки шакли мавжуд бўлиб, бири тармоқ ичида иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартиблашига таъсир қилса, иккинчиси тармоқлараро иқтисодиётни тартиблаш усулини ўзида акс эттиради. Бу бозорнинг ўзига хос ривожланганлик даражасига нисбатан амалдаги механизм билан характерланади.
Тадбиркорларнинг бир тармоқ ичидаги иқтисодий беллашуви кучли бўлиб, улар ишлаб чиқариш сарф-харажатлари паст ҳолатда, яъни нархни бозор қийматидан пасайтириб, катта фойда олади.
Бозор механизмидаги беллашувнинг мазкур шакли тадбиркорларни ишлаб чиқаришни янги техника билан қуроллантириш ва Фан техника технологиясига қизиқишни уйғотади. Албатта, бунинг натижасида ишлаб чиқариш сарф-харажатлари камаяди.
Бозордаги нархлар ва рақобат товарлар талабга мос бўлишни ва ишлаб чиқаришда барча омиллардан самарали фойдаланишни тақазо қилади. Шу билан бирга, капиталнинг бир тармоқдан иккинчи тармоққа ўтишига таъсир қилади.
Маълумки, ҳар бир хўжалик субъекти фан техника ютуқларидан фойдаланиб, харажатларни камайтиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариб, бозорда ўз мавқеини сақлаб қолишга интилади. Бу рақобат монополистик капитализмгача бўлган даврда капитал ҳиссасига қараб ҳал қилувчи рол ўйнаган.
Кейинчалик хўжалик субъектлари ўртасида турли шартнома, келишувлар вужудга келди, яъни XIX - ХХ асрлар монополистик бирлашмалар даври бўлди. Бу даврга келиб, ишлаб чиқариш ва капиталнинг йириклашуви натижасида етакчи тармоқларнинг асосий қисми йирик компаниялар қўлига ўтди. Кучли монополистик ташкилотларнинг, яъни тресит, картел, синдикатларнинг вужудга келиши бозор жараёнига катта таъсир кўрсатди.
Илгари эркин, стихияли рақобат билан характерланувчи бозор жараёни ўрнига, иқтисодиётни бошқарадиган жиҳатлар юзага келди. Лекин, монополистик ҳукмронлик даврига келиб, рақобат барҳам топмади, балки у кескинлашди ҳамда турли-туман шакл ва йўналишларга эга бўлди.
Ҳозирги шароитда бозор иқтисодиётини тартиблаш рақобат кескинлашуви билан боғлиқ ҳолда монополлашув жараёни қандай янги хусусиятлар касб этмоқда?
Монополиялар муайян маънода тармоқ даражасидан кўп тармоқлилик даражасига мослашуви, ишлаб чиқариш тизими фан техника тарақиёти даврига содир бўлмоқда. Масалан, АҚШда 1959-1986 йилларда 33 та энг йирик корпорациялар 80 та янги тармоқларни ўзига қўшиб олган эди.
Бундай кўп тармоқли монополиялар инқироз шароитида бир бозорда ололмаган фойдасини иккинчи бозорда қоплаб, ўз иқтисодиётини монопол бозор тизимининг типи сифатида бошқаради. Бу ўз навбатида,рақобатга таъсир қилади нархнинг шаклланишини мураккаблаштиради.
Ҳар бир тадбиркор ёки монополия бозор иқтисодиёти шароитида турли усулларни қўллаб, ўз маҳсулотига бўлган талабни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Чунки унинг мақсади ўз маблағини кўпайтириб, иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашдан иборат.
Булар кўп фойда олиш мақсадида истеъмолчининг талаби юқори бўлган соҳага ўз йўналтирадиган маблағини юқори самара берадиган техника ва технологияни ишлаб чиқаришга татбиқ қилади.
Истеъмолчи узоқ вақт давомида бозорда ўз нархини ушлаб тура олмайди. Сабаби, рақобатчилар бу нархни пасайтириб юборади. Демак, маҳсулотга бозор нархини ишлаб чиқарувчи эмас, балки нархи бозор белгилайди. Нарх бозор механизмининг марказий параметридир. Чунки нарх ёрдамида талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири амалга ошади. Зеро, талаб ва таклиф бир-бирига бевосита таъсир қилади. Нарх, талаб ва таклиф иқтисодиётни тартиблашнинг иқтисодий воситаларидан ҳисобланади.
Эркин (такомиллашган) рақобат шароитида бозордаги рақобатга кўплаб ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар таъсир қилади. Бундай ҳолат янги рақобатчилар пайдо бўлишига тўсқинлик қилмайди. Талаб ва таклиф таъсирида нарх эркин тебраниб туради. Бундай шароитда рақобатчилардан бирортаси нархга жиддий таъсир этишга ёки бозордаги ҳолатни бошқаришга эга бўлаолмайди.
Бу ҳозирги бозор иқтисодиётига хос хусусият эмас. Ҳозирги шароитда бозор тизимининг энг тараққий этган шакли олигополия ҳисобланади. Олигополияга рақобатнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиб олиш бўйича энг йирик фирмаларни назорат қилиши характерли. Уларнинг ҳар бири мустақил бозор сиёсати олиб боришига қарамасдан бир-бири билан ўзаро боғлиқ шунинг учун бундай ҳолатни ўз рақобати стратегиясида ҳисобга олишга мажбур.
Иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартиблаш усулида нархли ва нархсиз рақобат муҳим ўрин эгаллайди. Нархли рақобат муайян маҳсулот ишлаб чиқарувчи худди шундай маҳсулотга нисбатан баҳони мос равишда пасайтиради.
Корхона бундай шароитда бозорда катта ўрин эгаллаш учун ишлаб чиқариш сарф-харажатларини камайтиради ёки ўзи тушунган ҳолда фойдасининг бир қисмини йўқотишга рози бўлади.
Ҳозирги шароитда рақобатнинг бу тури ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида амал қилмайди. Сабаби, ишлаб чиқарувчидан бирортаси нархни пасайтирса, унинг рақиблари шу усулни қўллайди, бу бозорда фирмалар мавқеи ўзгаришига олиб келмайди, балки бутун тармоқдаги фойдани пасайтиради.
Нархсиз рақобат шароитида беллашув маҳсулот сифатига эътибор берилади. Масалан, юқори савияда хизмат кўрсатиш, фирманинг обрў-эътиборини юксалтириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш ва ҳ.к.
Бир вақтнинг ўзида нархсиз ва нархли рақобат амал қилиши мумкин. Бундай шароитда, янги маҳсулотнинг истеъмол хусусиятининг яхшиланиши унинг сифатини очилиши нархга нисбатан тез ўсиши маълум даражада нархли рақобат аҳамиятининг пасайишига олиб келади. Бу усулдан чет эл фирмалари ўз рақибини йўқотиш мақсадида фойдаланади.
Масалан, 1985 йилнинг охирида Америка маъмурияти, япон электротехника монополиялари фаолиятини ўрганиб, уларнинг «соф» савдо қонунларини бузаётганликлари ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, япон компаниялари демпинг сиёсатини қўллаб, Америка бозорларига кириб келди. Япон компаниялари электротехника бўйича Америка бозорининг 70 фоизини эгаллаб олди, кейин эса яна нархни кўтарди. Натижада, бу соҳадаги Америка компаниялари 1 млрд. доллар зарар кўрди.
Ҳозирги шароитда нархли рақобатнинг яна бир усули нархни пасайтиришдир. Нархни пасайтириш муайян маҳсулот ёки истеъмолчиларга нисбатан махсус амалга оширилади. Нархни била туриб, пасайтириш эвазига кўп фирмалар бозорга чиқади.
Ҳозирги шароитда нархсиз рақобатнинг шакли илмий янгиликларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар ўртасида мавжуд. Масалан, маҳсулотнинг янги техник хусусиятга эгалиги, унинг сифати ва чидамлилиги, кредит шарт-шароити, маҳсулотни сотиш жараёнида кўрсатилган хизмат ва ҳ.к. Ғарб мамлакатларидаги рақобатчилар томонидан ишлаб чиқарилган автомобиль, телевизор, интеграл схема ва бошқа маҳсулотлар сифати, чидамлилиги жиҳатидан Япониянинг худди шу турдаги маҳсулотларидан 10 баробар юқорилиги таъминланди.
Демак, бозор муносабатлари шароитида товар ишлаб чиқариш мавжуд бўлган жойда иқтисодиётни ўзини ўзи тартиблашнинг асосий усули рақобат бўлиб, унга турли иқтисодий воситалар ёрдамида амал қилинади.
Юқоридаги фикрлардан қуйидаги хулоса келиб чиқади:

  1. Рақобатсиз иқтисодиёт самарали амал қила олмас экан, бунга собиқ иттифоқни мисол қилишимиз мумкин.

  2. Давлат томонидан рақобатни қўллаб-қувватлаб, монополизмни чеклаш зарур.

  3. Рақобатнинг бозор муносабатларига ўтишига тўсқинлик қилаётган эски маъмурий буйруқбозлик бошқариш тизимини бартараф қилиш зарур.

Албатта, республикамизда ҳам турли мулк шаклларининг вужудга келиши ва бозор муносабатларининг чуқурлашуви рақобат шаклларининг ҳам ривожланиб боришини таъминлайди.
Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, монополияга қарши кураш чора-тадбирларни кўришгина эмас, балки бозор бажара олмаган қатор иқтисодий вазифаларни ҳам амалга оширади. Хусусан:

  1. Бозор механизми сарф-харажатларни қоплаш муддати таваккалчилик даражасига боғлиқ. 5-10 йил муддатда сарф-харажати қопланадиган тармоқларда хусусий капитал қатнашуви ёки натижасини пул шаклида баҳолай олмайди. Масалан, фундаментал тадқиқотларга, қуролли кучлар таъминотига, меҳнатга лаёқатсизларга тўланадиган харажатлар давлат зиммасига тушади.

Бу ўринда давлат бошқарувчи куч сифатида эмас, балки мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият юритади.

  1. Бозорнинг ўзини ўзи бошқариш имконияти чеклангани учун давлат зиммасига самарали талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат таъминлаш, оптимал даражада бандлик, пул массаси ҳамда ҳажмини назорат қилиш орқали макроиқтисодий мувозанатни сақлаш каби вазифалар тушади. Бу иқтисодиётни ўзини ўзи тартиблаш механизми билан уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Давлат иқтисодиётнинг нормал мувозанатда бўлишини таъминлар экан, бу борада қатор вазифаларни бажаради:

  1. Бозор тизими самарали фаолият юритиш учун ҳуқуқий база яратилади.

  2. Соғлом рақобат муҳитини сақлаб туради.

  3. Маблағ ва даромадларни қайта тақсимлайди.

  4. Миллий маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурслар тақсимотини тартибга солиб боради.

  5. Иқтисодиётнинг бир маромда ривожланиши учун бандлик ва инфляцияни назорат қилади, иқтисодий ўсиш учун рағбатни таъминлайди.

Ҳуқуқий база хусусий нархларга қонуний мақомни шунингдек, индивидуал хусусий мулк ҳуқуқини беради ва шартномага амал қилишни кафолатлайди.
Ҳукумат таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги «ўйин қоидаси»ни белгилаб беради, қонунлар асосида иқтисодий муносабатларнинг бошқарувчиси сифатида ноҳақ иқтисодий субъектларни жазолайди.
Ҳукумат ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчиларга нисбатан ҳуқуқини, меҳнатнинг сифати ва маҳсулот компонентини ўлчаш стандартини белгилайди, товарларнинг айирбошлашни таъминлаш учун пул тизимини яратади. Бу чора-тадбирларнинг ҳаммаси бозор тизимини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун ишчилар, менеджерлар, фирмалар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилади.
Лекин ҳукумат доимо бозор субъектлари муносабатларини бошқара олмайди. Чунки иқтисодиётга ҳаддан зиёд аралашув иқтисодий рағбат ва иқтисодий самарадорликнинг сусайишига олиб келади.
Рақобатни ҳимоялаш - бозор иқтисодиётини бошқаришнинг асосий механизмларидан бири. Рақобат истеъмолчининг ишлаб чиқариш устидан ҳукмронлигини, талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни, нархни аниқлаш, иқтисодий ресурсларни тақсимлашнинг рационал шаклларини қарор топтириш каби имкониятларни яратади.
Давлат томонидан иқтисодиётни бошқаришнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат:
- давлат мулкчилиги ва давлат тадбиркорлиги;
- молиявий дастаклар, солиқлар;
- давлатнинг молия-кредит сиёсати;
- иқтисодиётни дастурлаштириш;
- давлат томонидан меҳнат бозори ва бандликни бошқариш;
- инфляцияга қарши чора-тадбирлар;
- даромадларни тақсимлашни бошқариш, давлатнинг социал сиёсати.
Бошқаришнинг мазкур шакллари 3 хил даражада амалга оширилади:

  1. Микро корхоналар, фирмалар доирасида.

  2. Макро тармоқ доирасида.

  3. Умумдавлат миқёсида.

Тўғридан-тўғри минимал даражада бошқариш микродаражада, максимал макродаражада бўлади. Бу иқтисодиётни маъмурий-буйруқбозлик бошқариш тизимидан фарқ қилади. Давлат иқтисодиётга макродаражада таъсир этиш билан бирга, ўзига қарашли мулкни самарали ишлатиш фаолиятини ҳам амалга оширади.
Давлат мулки, унинг ҳажми турли мамлакатларда турлича, барча миллий воситалар қийматининг 20-25 фоизини ташкил қилади. Албатта, бундай мамлакатларда 70-йиллардан кейин хусусийлаштиришнинг ривожланиши оқибатида унинг ҳажми қисқариб бормоқда.
Давлат мулки қийматига давлат ихтиёридаги ерлар, ўрмон ва бошқа ресурслар киради. Хусусан, давлат мулкига қуйидаги тармоқ корхоналари киради: транспорт, йўл хўжалиги, алоқа, ҳарбий саноат, марказий банк, пул-кредит тизими, пул эмиссияси, ташқи иқтисодий алоқа банклари, узоқ муддатли кредит берадиган банклар.
Кейинги 30 йил давомида аралаш корхоналар вужудга келиши кучаймоқда. Масалан, хусусий давлат ёки давлат хусусий корпорациялари бунга мисол бўла олади. Баъзан, давлат мулк эгаси сифатида акцияга эга эмас, лекин у таърифларни, янги корхоналар, корпорацияларнинг молиявий аҳволини назорат қилади. Айниқса, ҳозирги шароитда давлат мулкининг ривожланиши давлатнинг тадбиркорлигидан дарак беради. Бу ўринда давлат хўжалик субъекти сифатида бевосита ишлаб чиқаришда қатнашади.
Давлат тадбиркорлиги 2 та асосий масалани ҳал қилади:

  1. Фаннинг техника тараққиёти нуқтаи назаридан хўжалик тузилмаси ёки тизимининг ривожланишини таъминлаш.

  2. Давлат корхоналари томонидан хусусий секторнинг ривожланиши учун субсилия бериш (пул маблағи билан таъминлаш) ҳамда уларни товарлар ва хизматлар билан таъминлаш.

Давлат томонидан товарлар ва хизматларни харид қилиш аҳоли бандлигини таъминлайди, тўлов қобилиятини ўстиради. Давлатнинг бу харажатлари бюджет ва валюта фонди ҳисобига амалга оширилади.
Давлат истеъмолининг ёки давлат бозорининг ҳажми давлат томонидан сотиб олинадиган (харид қилинадиган) товарлар ва хизматлар ҳажми билан белгиланади.
Давлатнинг товарлар ва хизматларни харид қилиш тузилмаси ўз ичига йўл, коммунал қурилиш, илмий-тадқиқот ишлари, таълим, социал-маданий эҳтиёжлар ва ҳ.к.ларни олади.
Давлатнинг самарали талабни бошқариши макроиқтисодий бошқарув бўлиб, молиявий ва кредит дасталари билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Давлатнинг фискал-бюджет сиёсатига самарали талаб солиқлар орқали таъсир қилади. Давлат самарали талабни қўллаб-қувватлаш учун уни молиялаштиради, бунга солиқларни пасайтириш ёки ижтимоий ишлар учун харажатларни кўпайтириш йўли орқали эришади.
Давлат хусусий сектор харажатларининг бир қисмини ўзига олиб, ижтимоий ишларни инвестиция қилади. Бу бозор конъюктурасини тиклашга ва ишсизлик муаммосининг муайян даражада ҳал этилишига юмшашига олиб келади.
Давлатнинг пул-кредит сиёсати макроиқтисодий ривожланишга жиддий таъсир қилади. Пул массасини назорат қилиш бозор иқтисодиёти шароитида фоиз ставкаси орқали амалга оширилади. Буни амалга ошириш асосан марказий банк зиммасига тушади. Марказий банк пулни эмиссия қилиш ҳуқуқига эга бўлган тижорат банкларига кредит бериш йўли билан пул массаси асосий қисмининг банк доирасида айланишини таъминлайди. Шу йўл билан давлатнинг пул-кредит сиёсати амалга ошади.
Молия-кредит тизими иқтисодиётнинг мустақил соҳаси ҳисобланса ҳам у ишлаб чиқариш, савдо, истеъмол (жумладан, шахсий истеъмол ҳам) кабилар билан чамбарчас боғлиқ. Демак, кредит-молия тизими товар-пул муносабатлари ва бозорнинг амал қилишида асосий ўрин эгаллайди.
Молия-кредит тизими фаолияти иқтисодиётнинг бош нуқтаси бўлган банкларнинг амал қилишини тақозо қилади. Банклар ва кредит ташкилотлари иқтисодий тараққиётнинг асосий омиллари бўлган пул ресурсларини бир жойга тўплаш, даромадлар ҳаракати орқали иқтисодиётга таъсир қилади. Давлат иқтисодий воситалардан бозор иқтисодиётининг дастлабки шаклланиш жараёнида фойдаланади.
Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатади, давлатнинг пул- кредит сиёсати бозор иқтисодиётини бошқаришнинг асосий воситасидир. Давлат бозор қонунларига аралашмасдан, пул-кредит сиёсати воситаларидан фойдаланиб, молия-кредит ва пул тизими барқарор бўлиши учун юқори даражада шароит яратиб беради.



Download 68,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish