15-мавзу. Тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини ҳисобга олиш


Хўжалик операция-ларининг мазмуни



Download 31,15 Kb.
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi31,15 Kb.
#204477
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-mavzu. Tayyor mahsulot, realizatsiya

Хўжалик операция-ларининг мазмуни

Сумма,минг сўм

21-сон БҲМС бўйича счётлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

1.

Сотилган сервизларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

7 500

9120

2920

Касса кирим ордери, бухгалтерия ҳисоб-китоби

2.

Сервизларни сотишдан олинган даромад акс эттирилди

7 500

5010

9020

Касса кирим ордери 

3.

Сотилган сервизлар бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиќарилди

1 000

2980

9120

Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби 



15.4. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишнинг аналитик ҳисоби.

Омбордан тайёр маҳсулот харидорларга корхонанинг сотиш бўлими буйруғига асосан жўнатилади. Маҳсулотни сотиш харидор корхоналар билан тузилган шартнома ва жўнатиш графигига мувофиқ амалга оширилади.


Сотиш режасини бажаришда харидорларга жўнатилган маҳсулот ҳисобини тўғри ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Буни маҳсулот ортиб жўнатишдан тортиб то унинг учун харидорлардан пул келиб тушгунча бўлган товар маҳсулотнинг ҳаракатини доимий равишда кузатиб туриш керак. Бундай назорат ҳар бир дастлабки ҳужжат билан жўнатилган товар маҳсулот бўйича алоҳида юритилиб, шу маҳсулотнинг қачон ва кимга жўнатилганлиги, унинг йўлдаги ҳаракатига қанча вақт кетиши кераклиги ва ҳақиқатда қанча вақт кетганлиги, қандай харидорлар маҳсулотни қачон қабул қилиб олганликлари ва қачон пулни тўлаш кераклиги, қандай харидорлар уларга жўнатилган моллар учун пул тўламаган ва нима учун тўланмаганлигини, хуллас, йўлдаги барча товар маҳсулотнинг тақдирига доир масалалар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради.
Маҳсулотнинг омбордан кетишини расмийлаштирувчи ҳужжат асосида харидорларга жўнатилағтган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ғзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади.
Тўлов-талабнома. Мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун харидорнинг ҳисоб-китоб счётидан пулни ўтказиб бериш тўғрисида банкка берган буйруғидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти қайд қилинади (бу ҳолатда счёт-фактура, албатта, тўлов-талабномасига илова қилиниши лозим).
Счёт-фактура ёки тўлов талабномасининг алоҳида бўлмасида тара ва қадоқлаш қиймати ҳамда харидор томондан тўланадиган темир йўл бўйича тариф суммаси кўрсатилади. Баъзида харидор томонидан тўланиши лозим бўлган темир йўл тарифи бўйича суммага умумий маҳсулотнинг сотиш баҳоси қўшиб кўрсатилиши мумкин. Қўшилган қиймат солиҒи суммаси алоҳида бўлмада кўрсатилади. Мол етказиб берувчи билан харидор ўртасида тузилағтган шартнома вақтида франко жой тўҒрисида тўхталиб ўтиладики, бунда маҳсулотни ортиб жўнатиш билан боҒлиқ харажатларни мол етказиб берувчи ўз зиммасига олади. Франко жойнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Франко-омбор мол етказиб берувчи. Бунда маҳсулот ортиб жўнатиш билан боҒлиқ бўлган барча харажатларини мол етказиб берувчи корхона тўлов-талабномасига қўшади (омбордаги ортиб тушириш ишларининг қиймати темирйул тарифи ва етказиб бериш харажатлари).
Франко-станция жўнатиш шундай нархки, у мол етказиб берувчи тўлов-талабномасининг суммаси, темир йўл тарифи ва маҳсулотни вагонга ортиш харажатлари йиғиндисидан иборат.
Тайёр маҳсулотларни харидорларга жўнатиш харидор билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатиладиган маҳсулот муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари келтирилади. Жўнатилган маҳсулот счёт-фактура, чиқим ҳужжати, тўлов талабномаси ва бошқа ҳужжатларда расмийлаштирилади.
Маҳсулотлар харидорларга жўнатилганида жўнатилган товар қийматига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9110-«Сотилган маҳсулотнинг таннархи»
К-т 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот».
Жўнатилган товарларнинг аналитик ҳисоби ўз вақтида банк инкассасига берилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича, тўлаш муддати етган ва тўлаш муддати етмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича алоҳида ҳамда тўлашга қабул қилинмаган, маъсул шахсда бўлган жўнатилган товарлар алоҳида ҳисобга олинади.
Маҳсулотни реализация қилиш бир қанча харажатларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги харажатлар сотиш харажатлари деб юритилади. Ушбу турдаги харажатларни тўғри, аниқ ва ўз вақтида акс эттириш ҳар бир корхонанинг молиявий натижаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Юқорида биз келтирган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» счётида ҳисобга олинади. Ушбу счёт транзит счёт бўлиб, қайси давр бўлмасин, унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Унинг дебет томонида товарларни сотиш билан боҒлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни фойда ҳисобидан қопланади.
9410-«Сотиш бўйича харажатлар» счётининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти бўйича кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал-ордерларида акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерда акс эттирилади.
Сотиш харажатлари ҳар ойда тўлиқ суммада қуйидаги ёзув билан молиявий натижаларга ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9410-«Сотиш харажатлари».



Download 31,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish