15 - мавзу. Омонат сақлаш шартномаси ва унинг алохида турлари
РЕЖА:
Омонат сақлаш шартномаси.
Ломбардда омонат сақлаш шартлари.
Бойликларни банкда сақлаш.
Ашёларни траспорт ташкилотлари юкхоналарида сақлаш.
Ашёларни ташкилотларнинг кийим хоналарида сақлаш.
Ашёларни мехмонхоналарда сақлаш.
Низоли ашёларни сақлаш (секвестр).
Товар омборида омонат сақлаш.
Дарс машғулотининг натижаси: талабаларга омонат сақлаш шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари, омонат сақлаш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, омонат сақлашни учинчи шахсга топшириш, ашёларни эгасизлантириб сақлаш, омонат сақлаш юзасидан қилинган ҳаражатлар, омонат сақлаш шартномасида жавобгарлик, омонат сақлашнинг алоҳида турлари борасида билимлар олишига ёрдам бериш. Амалий масалалар ва аргументлар келтириш оркали конунларнинг амалиётда кандай ишлашини тушунтириш. Талабаларни муқобил фикр-мулоҳазалари бўйича тегишли юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда танқидий мушоҳада юритишга ўргатиш.
Омонат сақлаш шартномаси
Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади (ФК, 875-м.).
Омонат сақлаш шартномасининг субъектлари. Омонат сақлаш шартномасида икки тараф омонатни сақловчи ва юк топширувчи иштирок этади (ФК, 875-м.).
Омонат сақловчи – фаолияти бевосита фуқаролар ва юридик шахслар томонидан топшириладиган ашёларни сақлаш ва уларни бут-бутун ҳолда яна ўз эгаларига қайтариб бериш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир (ФК, 875-м.).
Юк топширувчи – ўзида муайян мол-мулк бўлган ва уни омонат сақлаш учун топширган юридик ва жисмоний шахслардир. Умуман олганда, омонат сақлаш шартномасида иштирок этувчи фуқаролар муомалага лаёқатли бўлишлари талаб қилинади.
Савол: Професионал омонат сақловчи ва оддий омонат сақловчи тушунчаларини таҳлил қилинг (омонат сақлаш шартномаси бўйича профессионал омонат сақловчи ва оддий омонат сақловчининг жавобгарлиги масалаларини таҳлил қилган ҳолда).
Омонат сақлашнинг алоҳида турлари: -
ломбардда омонат сақлаш (шартномаси) (ФК, 894-м.);
Савол: Ломбардда омонат сақлаш шартномаси гаров ва омонат сақлаш шартномаларида қўлланилади. Ломбардларга оид талабларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.
бойликларни банкда сақлаш (ФК, 896-м.);
ашёларни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш (ФК, 897-м.);
ашёни ташкилотларнинг кийимхоналарида сақлаш (ФК, 898-м.);
ашёни меҳмонхонада сақлаш (ФК, 899-м.);
низолиашёларнисақлаш (секвестр)(ФК, 900-м.);
товар омборида омонат сақлаш (ФК, 901-м.).
Товар омбори деб – тадбиркорлик фаолияти сифатида товарларни сақлайдиган ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатадиган ташкилотга айтилади (ФК, 901-м.).
.
Савол: Низоли ашё суднинг қарорига кўра секвестр тартибида сақлаш учун топширилишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.
Мустакил тайёргарлик (семинар) учун саволлар:
1. Омонат сақлаш шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
2. Ашёларни эгасизлантириб сақлаш асослари ва тартиби.
3. Омонат сақлаш юзасидан қилинган ҳаражатларни қоплаш тартиби ва шартлари.
4. Ўзбекистонда ломбардлар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг омонат сақлаш шартномасидаги иштироки.
5. Бойликларни банкда сақлаш: миллий ва хорижий тажриба..
6. Низоли ашёларни сақлаш (секвестр) борасидаги суд амалиёти.
7. Омонат сақлаш муносабатларида қимматли қоғозларни қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |