15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик



Download 69,36 Kb.
bet5/7
Sana23.06.2022
Hajmi69,36 Kb.
#694333
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15. Диний мутаассиблик ва диндорлик

4-савол баёни: Бугунги кунда жаҳон миқёсида тинчлик барқарорликка катта хавф туғдираётган омиллардан бири бу терроризмдир. Терроризм лотин тилида «қўрқитиш», «ваҳимага солиш» деган маънони билдириб, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятни ўзида ифодалайди. Терроризмнинг асосий хусусиятларидан бири шуки, у бузғунчилик, қўпорувчилик, қўрқитиш йўли билан ўз ҳукмини ўтказиб, давлатни қулатувчи, ҳокимиятга эришишда парокандаликка олиб келувчи ғоясидан фойдаланиш билан характерланади. Ҳозирги даврдаги шаклланган ҳалқаро терроризм тушунчасида эса давлатлар, ҳалқаро ташкилотлар, сиёсий партияларни беқарорлаштириш ва ҳалқаро ижтимоий – сиёсий нуфузга эга бўлган алоҳида сиёсий арбобларни қатл қилишга йўналтирилган бузғунчи сиёсий хусусияти билан характерланади. Терроризм иқтисодий, сиёсий, диний, ғоявий, миллий, гуруҳий ва индивидуал шаклларда намоён бўлиши мумкин. Таъқиб қилиш, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик терроризмнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, у гуманизм, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун терроризм қандай шаклда амалга оширилмасин, унинг моҳияти инсониятга, жамият тараққиётига, эзгуликка қарши жиноятдир. Террорнинг иқтисодий манфаатларини кўзловчи, моддий бойликларни ўзлаштиришни мақсад қилиб олган кўринишларда, рақиб шахсларни жисмоний йўқ қилиш, ўғирлаб кетиш, гаровга олиш, тажовуз билан қўрқитиб ўз ҳукмини ўтказиш ёки рақиблар бойликларини ўзлаштиришда фойдаланади. Сиёсий мақсадларни кўзлаган терроризм қадимдан мавжуддир. Исломда Муҳаммад с.а.в вафотидан кейинги тўртта ҳалифадан фақатгина Абу Бакр Сиддиқ ўз ажали билан вафот этган. Қолган ҳалифалар Умар Ибн Хаттоб, Усмон Ибн Аффон ва Али Ибн Абу Толиблар ҳам сиёсий муҳолифлари томонидан террористик йўл билан ўлдирилганлигини кўриш мумкин. Жамият ҳаётида асосан кўпчиликни ташкил қиладиган миллатнинг манфаатлари ҳисобга олиниб, қолган барча кичик миллат ва этник гуруҳларнинг миллий эҳтиёжлари ҳисобга олинмаса бу миллий терроризмни келтириб чиқариши мумкин.
ХХ аср охири ХXI аср бошларига келиб террорчилик алоҳида олинган давлат ёки минтақа доирасидан четга чиқиб, ҳалқаро миқёсда уюшган ташкилот даражасигача кўтарилди. Ҳозирги кунда жаҳонда 500 дан ортиқ ҳалқаро террорчилик ташкилотлари, марказлари мавжуд. Терроризм қандай байроқ кўтариб чиқмасин (динийми, сиёсийми, иқтисодийми, миллийми) қандай ниқоблар билан бўялмасин, унинг реакцион жангари жинояткорона моҳиятини тушуниб олиб, уларнинг ёвуз ниятини очиб ташлаш ҳар бир онгли, ватанпарвар инсоннинг бурчидир.
Жаҳонда диний экстремистик ва террористик фаолиятлар 3 та усулда олиб борилмоқда. 1-усул: Диний ташкилот бўлган мачитларга ёрдам кўринишида бўлса; 2- йўналиш диний структура (ташкилот) лар тузилиши орқали амалга оширилмоқда. 3- иш услубида давлат томонидан кам эътибор берадиган жойларда ўзларининг назоратини ўрнатиш ёки кучайтириш орқали фаолият олиб борилмоқда. Терроризм – сиёсий курашнинг жамиятда беқарорлик ўрнатишга ҳамда аҳолида ваҳима ва даҳшат уйғотишга қаратилган усулидир. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда ёшлар онгини заҳарлаётган, улардан террорчилар тайёрлаётган, мусулмон оламида халифалик давлати тузишдек хомҳаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кучларнинг илдизини қирқиб ташлашга асосий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда ўзбек халқининг тарихий ва миллий қадриятлари асосида шаклланган миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ёшларимиз онги ва қалбига таълим ва тарбиявий усуллар билан сингдириб бориш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласига ҳам эътибор кучайтирилмоқда. Мустақил давлатимизнинг қонунчилигида терроризмга қарши курашнинг асосий тамойиллари (қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги) кабилар ўз ифодасини топгандир. Ўзбекистонда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг дунёвий, илмий, ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-маънавий, умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш, жамиятимизда диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда инсон ҳаётини интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Интернет дунёнинг турли нуқталарида яшовчи одамларнинг ўзаро мулоқотини ҳамда ахборот алмашинувини мукаммал даражада осонлаштирмоқда. Ўзбекистонда ҳам Интернет тизими ривожланиб, ундан фойдаланувчилар сони жадал суръатлар билан кўпайиб бормоқда. Тармоқ орқали ахборот излаш, қабул қилиш, узатишнинг жуда қулай ва оммабоплиги ундан фойдаланувчилар сонининг тобора кўпайиб боришини таъминламоқда. Интернет ёшлар онги ва ҳиссиётларига, тафаккур тарзига, хулқ-атворларига таъсир кўрсатишда катта имкониятларга эгадир.
1. Кибермакон дунё компъютер тармоқларининг “виртуал” умумий мажмуи бўлиб, ушбу атама глобал ахборот маконини ифодалаш учун ишлатилади. Телефон суҳбатлари, “чатлар”, турли онлайн баҳслар, компъютер алоқалари кибермаконда амалга оширилмоқда. Кибермаконда диний жараёнлар кўринишлари қуйидаги шаклларда намоён бўлади:мулоқот, маълумот, таълим, тажриба, амалиёт, миссионерлик, маркетинг, шифо ва бошқалар.
Етакчи диний ташкилотлар бугунги кунда ўз аъзолари ўртасида компъютерлаштирилган маълумот олишга эҳтиёжнинг ортганини таъкидламоқдалар. Диний маълумотларни тарқатишда электрон диний маълумот тарқатувчи “блоггерлар” ёки “блоглар” компъютерлаштирилган мулоқотнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Жадал суратларда “подкастлар”, веб-сайтдан МР3 плеер, “и-Под”ларга юкланаётган аудиодастурлар, хусусан, маърузалар оммалашмоқда.
Авваллари танқис, кенг тарқалмаган муқаддас матнлар ва ундан кейинги ўринларда турувчи маълумотларни энди истаган киши веб сайтлардан юклаб олиб, таълим олиш имкониятига эгадир. Шунинг учун диний мавзуларга қизиқувчилар учун махсус веб сайтлар, далиллар, ҳаволалар ва ресурслар яратилмоқда. Интернетдан фойдаланувчи шахс исталган ҳажмдаги маросимлар шаблонларини юклаб олиб, виртуал тарзда диний маросимларда иштирок этиши мумкин.
2. Кибертерроризм (лот, cйбер терроризм; cйбер - “кибер”, террор – “қўрқув”, “даҳшат”) – замонавий, илғор технологиялар, компьютер ва бошқа имкониятлардан фойдаланган ҳолда ёвуз кишилар томонидан ўзининг ғаразли ниятларига эришишга йўналтирилган фаолиятни ифодаловчи тушунчадир.
Кибертерроризм (компютер терроризми) остида ғаразли ниятда, сиёсий мақсадларда амалга оширилган компютер тизими ва тармоғидаги ахборотга қилинган ҳужум тушунилиб, у одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф пайдо қилиб, жамоатчилик тинчлигини бузади, аҳолини қўрқитиб, ҳарбий низо келтириб чиқаришга интилади. Кибертерроризм инсоният учун жиддий хавф бўлиб, уни ядро, бактериологик ва кимёвий қуролга тенглаштириш мумкин. Ҳатто у ўз янгилиги туфайли тўла-тўкис ўрганиб улгурилмаган қуролдир. Кибертерроризм (кибер уруш) - компьютер тизимларига ҳужум асосида амалга оширилади. Кибертеррористлар ўзларининг ғоя, мақсад ва вазифаларини тарқатишда Интернетдан фойдаланишмоқда.
Интернет қуйидаги жиҳатлари билан террористлар учун қулай ҳисобланади: интернетга киришнинг осонлиги; фойдаланувчилар сонининг кўплиги; алоқанинг анонимлиги; ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилишнинг чекланганлиги; ахборотларнинг қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши; фаолият сарф-харажатларининг бир неча баробар камлиги.
Террористлар интернетдан қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар: тарғибот ва ташвиқот мақсадида маълумот тарқатиш; янги аъзоларни ёллаш (вербовка); аъзолик ва хайрия бадалларини йиғиш ҳамда улардан фойдаланиш; тармоқ ва шаҳобчалар ташкил этиш; террористларни ўқитиш, кўрсатмалар бериш; разведка ва маълумот қидириш;
янги террористик ҳаракатларни режалаштириш ва бошқариш.
Диний экстремистлар ва террорчиларнинг интернетдаги сайтларида ташкилотнинг мақсади, тарихи ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий мазмундаги маълумотларига кенг ўрин берилган. Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини “озодлик курашчиси”, “қаршилик кўрсатувчи” деб атаб, ўзларини тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиши лозимлигини асослашга ҳаракат қилишади. Улар сайтларда ҳукумат тарафидан қўлланилаётган усулларнинг “ваҳшийлигини” ёритишга ҳам алоҳида эътибор беришади.
Тезкор ахборотлар, янгиликларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда ва террорчилар учун фойдали бўлган йўналишда бериб борилиши, уларнинг фаолиятни оқловчи, “қаҳрамонлигини” куйловчи қўшиқлар, клиплар берилиши бундай сайтларнинг мафкуравий ҳамда эмоционал таъсир қувватини оширишга хизмат қилади.
Бундай сайтлар, бир томондан, террорчилик ташкилотининг фаол аъзоларига, иккинчи томондан, террорчиларнинг асл мақсад муддаоларини билмайдиган, уларни “курашчилар”, “мухолифат” ва шу каби ижобий мақом ҳамда сифатда қабул қилишга ўрганган одамларга мўлжалланган. Улардан жамиятда тегишли ижтимоий фикрни шакллантириш ва қарама-қарши (душман) томонга психологик таъсир кўрсатиш, қўрқув, ваҳима тарқатиш орқали ички иккиланишни келтириб чиқаришдек мақсадлар кўзланади.
Бугун ахборот ҳам истеъмол қилинадиган товарга айланган экан, ҳар бир инсон ўзида уни истеъмол қилиш маданиятини тарбиялаши лозим. Ёшлар шахсий характердаги ахборот ҳимояси бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ўзи фойдаланаётган салбий ахборотлардан ҳимоялана олиши зарур. Ахборот истеъмоли маданияти, энг умумий маънода, ахборот оқимидан инсон манфаатлари, камолоти ҳамда жамият тараққиётига хизмат қилувчи маълумотларни қабул қилиш, саралаш, тушуниш ва талқин этишга хизмат қиладиган билимлар, қобилият ва малака тизимини англатади.
Инсон ўзида бундай маданиятни тарбиялаши учун у ёки бу ахборотни эшитар экан, ҳеч бўлмаганда: “Бу ахборотни ким узатаяпти?”, “Нима учун узатаяпти?” ва “Қандай мақсадда узатаяпти?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак.
Шундагина турли ғоялар таъсирига тушиб қолиш, тақдим этилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишнинг олди олинади. Шаклланган ахборот истеъмоли маданияти миллий манфаатларимиз ва қадриятларимизга зид бўлган хабар, маълумотларга нисбатан ўзига хос қалқон ролини ўтайди, шахс дунёқараши ва хулқидаги собитликни таъминлашга хизмат қилади.
Ёш авлодда бу жиҳатлар шу даражада шаклланган ва қарор топган бўлиши лозимки, улар виртуал маконда умуммиллий манфаатга хизмат қиладиган, унинг тараққиётига ёрдам берадиган ахборотни танлай олиши зарур. Фақат шундагина, глобаллашув жараёнларида ёшларнинг маълумотларга кўр-кўрона эргашиши, уларни нотўғри талқин қилишининг олди олинади. Ахборот истеъмоли маданиятига эга ёшлар, салбий ва нохолис ахборотлар таъсирига тушиб қолмайди, чунки уларда бундай ахборотларга нисбатан мустаҳкам мафкуравий иммунитет шаклланади.
“Кимки ахборотга эга бўлса, у дунёга эгалик қилади”, – деган фикр бугунги кунда кўпчилик томонидан эътироф этилмоқда. Шундай экан, бугунги кунда ёшларда ахборот олами имкониятларидан оқилона фойдаланиш малакасини шакллантириш ҳаётий-амалий аҳамиятга эга бўлмоқда.
3. Компьютерлар томонидан моделлаштирилган, инсонлар, объектлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, математик, рамзий ёки бошқа ҳар қандай маънода ифодаланган, веб сайт маҳаллий ва глобал компьютер тармоқларида ҳаракат қиладиган ёки ҳар қандай жисмоний ёҳуд виртуал қурилма хотирасида сақланадиган маълумотлар, шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш учун махсус ишлаб чиқилган дастурлар орқали содир этиладиган ҳар қандай зўравонлик киберзўравонлик бўлиб ҳисобланади. Киберзўравонлик – зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни кибертехнологиялар ёрдамида тайёрлаш, Республика ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, фойдаланиш, тарғиб қилишни ўзида ифодалайди. Террорчилар Интернет тармоғи орқали зўравонлик, бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб ҳам қилишмоқда.
мумкин.
Интернетдаги экстремизм бу аввало тарғибот-ташвиқотдан иборатдир. Интернет сайтларида эстремистлар эътиқод қиладиган бир қатор мақсад ва қарашлар, қадриятлар тарғиб қилинади, уларнинг “илғор”, “муқаррар”лигининг исботи келтирилади, қаршилар ва душманлар аниқланади. Агарда ташкилот маълум бир субмаданиятга эътиқод қилса, ўзларининг тарғибот ва ташвиқотида “киберҳужум механизми”ни ишга солади. Киберхужум орқали киберзўравонликда кийиниш услуби, хатти-ҳаракат, ташқи кўриниш ва ҳоказолар каби масалалар бўйича маслаҳатлар берилади; кундалик ҳаётга оид нима қилиш мумкин-у, нима мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот берилади; “тўғри” нарсани тўғри бажаришни, у ёки бу кўринишда “қўшилиш” ёки “кураш”га чақирилади.
  Дин ниқоби остида интернет орқали олиб бориладиган “киберҳужум механизми”га қарши “киберҳимоя механизми” қўлланилади. “Киберҳимоя механизми”да интернетда берилаётган маълумотларни “фильтрлаш” ёки ёшларда бу маълумотларни “фильтрлай” олиш қобилиятини шакллантириш масаласига эътибор қаратилади; интернет маълумотларига ёки компьютерга қизиқувчи ёшларга доимий равишда салбий сайтлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида керакли кўрсатмалар бериб борилади;
 жойларда ота-оналар учун доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилади; таълим муассасалари билим олувчилари ўртасида интернет ҳужумлари ва интернет саводхонлиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил қилиш масаласига эътибор кучайтирилади.
  Фуқароларимиз онгини заҳарлашга қаратилган радикал гуруҳлардан ҳимоя қилишнинг яна бир йўли, халқимиз қадриятларини тиклаб, ўзликни англаш ҳиссини уйғотиш орқали Ватанга, миллатга садокат руҳида тарбиялашни кучайтириш лозим. Чунки, миллий ва диний қадриятларимиз, фуқароларни Ватанга муҳаббат, аждодларга ҳурмат, зўравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи маънавий манбадир.
Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунлариданоқ ўзининг динга муносабатини аниқ ва қатъий белгилаб олди. Давлатнинг динга муносабати “Инсон эътиқодсиз яшай олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар асосида белгиланди. Бу тамойил Ўзбекистон Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ўзининг ҳуқуқий ифодасини топди. Ўзбекистонда диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан қатъи назар, фаолият борасида бир хил ҳуқуққа эгадирлар.
Хозирги даврда коммуникация ва информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, геосиёсий мақсадларга бўйсундирилган, инсон қалби ва онги учун курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда.
Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида, хусусан, Яқин Шарқ мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар томонидан исломий давлат қуриш шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда. Оқибатда, Ироқ, Сурия, Ливия каби аслида улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар чуқур ижтимоий-сиёсий, иқтисодий таназзулни бошидан кечирмоқда.
Бугунги кунда дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилоти фаолият кўрсатиб, уларнинг 80 фоизи ислом ниқоби остида фаолият юритмоқда. Улар қаторига “ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати)”, “Жабҳа ан-Нусра”, “Ансару аш-Шам” (Сурия), “ал-Қоида”, “ал-Жиҳод ал-Исломий”, “ат-Такфир ва-л-Ҳижра” (Миср), “Абу Сайяф” (Филиппин), “Озод Ачех”, “Лашкари жиҳод” (Индонезия), “Қуролли исломий ҳаракат” (Жазоир), “Боко ҳарам” (Нигерия), “Ислом жиҳоди уюшмаси”, “Ўзбекистон исломий ҳаракати” Толибон (Афғонистон, Покистон) каби ташкилотларни киритиш мумкин.
Сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган ақидапараст оқимлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказишга ҳаракат қилиб кўришди. Лекин “жиҳодчилар”, сохта “салафийлар” каби диний-сиёсий, “Хизбут таҳрир” каби диний-экстремистик гуруҳларнинг Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари хеч қандай натижага олиб келмади. Бунга Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги дин соҳасида олиб борилган адолатли ва узоқни кўзланган сиёсат ўз таъсирини кўрсатди.
Сўнгги йилларда мутаассиб оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, оила аъзолари, яқинлари ва қўшниларини ўз гуруҳига тортиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш, диний-экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон кўринишда тарқатиш каби усулларда амалга оширмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича ҳозирда 100 мингдан ортиқ экстремизмнинг турли кўринишларини ўзида ташувчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланувчи сайтлар фаолият олиб бормоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик, халифаликни тиклаш каби ғоялар сингдирилиб, улар турли тўқнашув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда. Айниқса, “жиҳодчи” гуруҳлар ўз сафига янги шахсларни жалб этишда интернет ва ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Қисқа қилиб айтганда “ижтимоий тармоқлар” “экстремистик қармоқлар” вазифасини ўтамоқда. Ақидапарастлик жамиятимиздаги фуқароларни “ҳақиқий” ва “сохта” диндорларга ажратиши билан ҳам таҳдид солмоқда.
Ўзбекистон қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмоқда. Терроризмга қарши кураш, уни бартараф этиш масалаларига оид сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар БМТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доираларида имзоланган бўлиб, Ўзбекистон БМТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган асосий 13 та ҳужжатини ратификация қилган. БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррористик қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг терроризмга қарши курашдаги халқаро ҳамкорлиги юксак баҳоланади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятида “уч ёвуз куч”, яъни “террорчилик”, “айирмачилик” (сепаратизм) ва “экстремизм”га қарши курашда хамкорликни ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. 2004 йилдан бери Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон АҚШ, Россия, Хитой, Марказий Осиё республикалари каби қатор мамлакатлар билан халқаро терроризмга қарши курашда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўз навбатида, жамиятимизда диний экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалишини олдини олишда профилактик ва тушунтириш ишлари савияси ва таъсирчанлигини тизимли равишда кучайтириб бориш бугунги куннинг ҳаётий муҳим масаласига айланди.
Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва фуқаролик жамиятининг самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Давлат амалдаги қонунларимизга кўра конституцион тузумга қарши гуруҳларнинг фаолиятини аниқлайди ва уларнинг ғайриқонуний фаолиятига чек қўяди.
Жамият ОАВ, маънавият йўналишида фаолият юритадиган тузилмалар, жамоат ва диний ташкилотлар орқали фуқароларни ақидапараст ғояларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган профилактик ва тушунтириш ишларини амалга оширади.
Ўзбекистонда Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғиботи маркази давлат идоралари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар йили диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишида дастур асосида тизимли фаолиятни олиб бормоқда. Тарғибот ва тушунтириш ишлари ОАВ, Интернет, телевизион ва радиодастурлардаги чиқишлар, ўқув муассасалари, маҳалла фуқаро йиғинлари, турли ташкилот ва корхоналарда маърифий тадбирлар ўтказиш шаклларида амалга оширилмоқда.
Тинчликни асраш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилиб, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олган ҳозирги даврда Ўзбекистон фуқароларида миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини қарор топтириш, ёт ғоялардан сақловчи мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда диний экстремизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланиб, Ўзбекистон диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда фаол сиёсат олиб бормоқда. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон Республикаси диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти унга қарши биргаликда курашиши лозимлиги тўғрисидаги ғояни жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари минбарларидан эълон қилди. Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши олиб бораётган сиёсатининг мақсади минтақада ва глобал миқёсда тинчлик, барқарорликни сақлаш, мамлакат мустақиллиги ва равнақи, халқининг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашдир. Ўзбекистон дин соҳасидаги жараёнларни тартибга солиш, диний муносабатларда содир бўлаётган ўзгаришларнинг ижобий йўсинда кечишини таъминлаш, экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш учун ўзининг ташқи ва ички сиёсатида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиё республикалари ҳамкорлиги доирасида ҳам диний экстремизм, халқаро терроризм ва наркобизнес хавфини ўзаро биргаликда бартараф этиш бўйича қатор ташаббуслар билан чиқиб, уни рўёбга чиқариб келмоқда. Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши курашда минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИҲТ), Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КҲШТ), Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасида дин соҳасидаги сиёсат қонунийлик, демократия, дунёвийлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Конституция ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда диннинг давлатдан ажратилгани, виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлангани ҳамда диний экстремизмга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ифодаланган.
Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқароларда миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини юксалтириш асосида уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Фуқароларнинг асл ислом ҳақида холис ва етарли билимга эга бўлишлари диний экстремизмга қарши иммунитетни шакллантиришнинг асосий шартларидан бири бўлиб, мафкуравий иммунитет тизимининг биринчи унсури билим бўлса, иккинчи унсури олинган билимлар замирида шаклланадиган баҳолар ва қадриятлардан иборатдир.
Бугунги кунда дунёда кўплаб диний конфессиялар мавжуд бўлиб, "кoнфeссия" лотин тилида “эътиқод қилиш” деган маънони билдиради. Диний кoнфeссия дeгaндa муайян диний тaълимoт дoирaсидa шaкллaнгaн вa ўзигa xoс xусусиятлaргa эгa эътиқод вa ушбу эътиқодгa эргaшувчилaр жaмoaси тушунилaди. Бир дин дoирaсидa юзaгa кeлгaн бўлсa-дa, aқидaлaр бoрaсидa фaрқлaнaдигaн жaмoaлaр ҳaм диний кoнфeссиялaр жумлaсигa кирaди. Шуни инoбaтгa oлгaн ҳoлдa, мутaxaссислaр ҳoзирги кундa дунёдa тaxминaн 1000 дaн oртиқ диний кoнфeссиялaр мaвжуд дeб ҳисoблaйдилар. Ислoм динидaги мазҳаблар бошқа динлардагидан фарқли равишда алоҳида конфессиялар сифатида рўйхатдан ўтказилмайди. Ўзбeкистoндa бир нeчa шиa жaмoaлaри бўлишигa қaрaмaй, улaр ўзлaрини aлoҳидa диний кoнфeссия деб ҳисoблaмaйдилaр.



Download 69,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish